Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Sammuslim.uz

sammuslimuz
http://sammuslim.uz/ саҳифасининг Телеграм тармоғидаги канали Мурожаат учун админ: @abrorovjahongirxon Тел: 93. 337-02-39
Subscribers
7 900
24 hours
40
30 days
-490
Post views
815
ER
15,85%
Posts (30d)
240
Characters in post
1 413
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 30, 05:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Раддия
Қабристон билан ёнма-ён бўлган масжидларда намоз ўқиш ҳеч ҳам зарари йўқ
🎞
Нурсултонхон домла Абдуманнонов
🕌
Самарқанд вилояти бош имом хатиби ўринбосари,
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
Sammuslim.uz

April 30, 04:38
Media unavailable
3
Show in Telegram

Синов дунёсида сабр қилинг!
Фахриддин домла
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
Sammuslim.uz

April 30, 04:06

ТАҲОРАТНИНГ ФАЗИЛАТИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешона ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилади. Сизлардан ким нурини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», деганларини эшитганман».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадиси шарифларида таҳоратнинг фазилати қиёмат куни қай тарзда намоён бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар. Қиёмат қоим даҳшатлари, у куннинг зулматлари ва тўс-тўполонлари маълум. У кунда биров-бировни таний олмайди. Кўпларнинг юзи қорайган, уларнинг бетларини ғубор қоплаган бўлади. Аммо бир гуруҳ одамлар юзларидан ва қўл-оёқларидан кишининг ҳавасини келтирадиган даражада нур таралиб, гўзал ҳолатда ажралиб турадилар. Бу бахтиёр инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир, умр бўйи таҳорат қилиб, намоз ўқиб ўтган мусулмонлардир. Улар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қуйидагиларни айтадилар: «Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар». Биз, аввалига пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолда, деб таржима қилган сўз ҳадиси шариф матнида «ғурран муҳажжалийн» деб келган. Арабларда аслида «ғурран» лафзи пешонаси оппоқ қашқа отга, «муҳажжалийн» эса олд ва орқа оёқларининг туёқларидан юқори қисми оппоқ бўлган отга айтилади. Одатда бу тоифа отлар гўзаллиги билан ҳар қанча кўп отлар ичида ҳам ажралиб, танилиб туради.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ҳам, бу дунёда умр бўйи таҳорат қилиб ўтганлари туфайли у дунёда таҳорат суви теккан жойлари оппоқ бўлиб, кишининг ҳавасини келтирадиган даражада ялтираб, порлаб турар экан.Бу ҳадисдан олинадиган хулосалар:1. Қиёмат кунининг қоим бўлишига шак йўқлиги.2. Таҳоратнинг қанчалик фазилатли экани.3. Қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари таҳорат асаридан пешона ва қўл-оёқларидан нур таралган ҳолда чақирилишлари.4. Қиёмат кунида таҳорат асаридан пешонада пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун юзни ювганда бўйин тарафларни ҳам қўшиб ювмоқ кераклиги.5. Қиёмат кунида таҳорат асаридан қўл ва оёқда пайдо бўладиган нурни узайтириш имкони борлиги. Бунинг учун қўл тирсакдан юқорисини ҳам қўшиб, оёқ тўпиқдан юқорисини ҳам қўшиб ювмоқ лозимлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, ушбу ҳадиснинг ровийи Абу Ҳурайра розиял­лоҳу анҳу ҳам худди шундоқ қилганлар.Одатда, таҳорат қилаётганда юз тўлалигича, қўл чиғаноғи билан, оёқ тўпиқ билан қўшиб ювилади. Негаки, инсоннинг бу аъзолари доимо чанг-тўзон ва турли нопокликларга дучор бўлиб туради. Исломда айнан ана шу аъзоларни кунига бир неча бор яхшилаб ювиш ҳар бир мусулмонга фарз қилинган ва у таҳорат деб аталади. Таҳоратсиз инсоннинг амали кесик. Бусиз ҳеч бир мўмин ўзига фарз бўлган намозни ўқий олмайди, қолаверса, таҳоратсиз киши қўлига Қуръон тутиши мумкин эмас. Шунингдек, умрида энг улуғ ишлардан ҳисобланган Байтуллоҳ тавофини ҳам қила олмайди.Аллоҳ таоло бу ишларни адо қилиш учун банда таҳоратли бўлишини шарт қилиб қўйган. Бундан банданинг ўзи фойда кўради. Аввало, таҳоратли банда доимо пок юради, турли кирлик ва унинг ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган иллат ҳамда касалликлардан холи бўлади. Охиратда доимо таҳорат-ла юрувчиларга, аъзоларини пок ва тоза тутувчиларга улкан мартаба ваъда қилинмоқда.Умрида доимо Аллоҳнинг амрини қилиб, яхши ният билан шариат ҳукмига бўйсуниб, таҳорат билан ибодатларни адо этиб юрган кишилар қанчалар ҳам бахтли кишилар экан! Уларнинг ҳар бир ибодати аввало – бу дунёда, муҳими – у дунёда чексиз бахт-саодатга сабаб бўлади. Таҳоратлари қиёмат куни юзлари ва оёқ-қўлларидан нур бўлиб порлаб, ҳаммадан ажралиб турадилар. Бу дунёда баданларининг таҳорат суви етган жойларидан таралиб турган ажойиб нур қиёматда уларнинг охират саодатига эришганликлари рамзи бўлар экан.

April 29, 13:29
Media unavailable
1
Show in Telegram

ВАҚФ ФАОЛИЯТИ
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
Sammuslim.uz

April 29, 12:47
Media unavailable
10
2
Show in Telegram

#xabar
#yagona_olimpiada
📢
“Ягона олимпиада – 2026” ғолиби олий диний таълимга имтиҳонсиз кирадиган бўлди
🗣
Бугун,
29 апрель куни “Ягона олимпиада – 2026” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Термизий номидаги ислом институтида бўлиб ўтди.
Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлга киритган талабалар иштирок этди.
📒
Танловда иштирокчилар
араб тили, фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича билим ва малакаларини синовдан ўтказди.
Мазкур жараёнларини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Қизғин кечган баҳслардан сўнг якуний натижалар қуйидагича бўлди:
🥇
I-ўринни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Илҳом
Бахтиёров қўлга киритди.
🎁
Ғолиб талаба “Вақф” фонди гранти асосида олий диний таълим муассасасига имтиҳонсиз ўқишга кириш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, у Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ва 10 миллион сўмлик пул мукофотини қўлга киритди
.
🥈
II-ўрин “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муасcасаси талабаси Муҳаммадюсуф Абдувоҳидовга насиб этди.
🎁
Иккинчи ўрин соҳиби олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл олиш имтиёзини қўлга киритди. Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи ва 7 миллион сўмлик пул мукофоти берилди;
🥉
III-ўринга “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Отабек Юсупов муносиб деб топилди.
🎁
Талабага олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл олиш имтиёзи ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи ва 5 миллион сўмлик пул мукофоти берилди.
🎁
Танловнинг бошқа иштирокчиларига ҳам қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
🤲
Аллоҳ таоло олимпиада ғолибларига имтиёз ва совринларни муборак қилсин, илм мусобақаларининг бардавом бўлишини насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

April 29, 12:47
Media unavailable
2
Show in Telegram

ОИЛА ҚЎРҒОНИ: НИКОҲ, ИДДА ВА ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАР

Оила ва никоҳга оид савол-жавоблар
🎙
Юнусхон
домла Юсуфхон
ўғли

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри "Саид Жалолхон тўра" масжиди имом-хатиби
.
00:00 Кириш
00:56
Гувоҳларсиз никоҳдан ўтганмиз. Шу никоҳимиз тўғри бўлганми?
01:51 Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, никоҳ дуруст бўладими?
04:00
Унаштирилгач кўришиб юрса бўладими?
06:13 Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?
07:34
Ака-ука ёки опа-сингил қуда бўлиши мумкинми?
09:29 Куёв никоҳ пайтида қулоғи оғирлиги учун келинни “топширдим” деган гапини эшитмаган. Шу никоҳ жоизми?
11:14
Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зиммасида?
12:28 Сафар ойида тўй қилса бўладими?
14:23
Никоҳ ўқитилаётганда гувоҳлар мусулмон бўлиши шартми?
14:44 Муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиши мумкинми?
15:51
Идда қачондан бошланади? Иддада ўтирган аёлга нима ишларни қилиш мумкин ва нима ишларни қилиш мумкин эмас?
18:20 Идданинг муддати қанча?
19:18
Никоҳланаётган икки ёш ота-оналари хабарсиз бўлган ҳолда, гувоҳлар олдида никоҳ ўқитишса, шу никоҳлари тўғри бўладими?
20:20 Оила қуришда қиз ва йигитнинг ота-онаси, қиз билан йигит рози бўлса, уларни орасига никоҳ тушадими?
21:37
Ҳомиладор аёлни никоҳ ўқитиб олса бўладими?
22:33 Турмуш қурганимизга 7 йил бўлди, лекин фарзандимиз йўқ. ЭКО га ҳам хўжайинимни уруғлари чиқмади, шунга қайнимни уруғидан ЭКО қилдирмоқчи эдик. Никоҳсиз ЭКО қилдиришни хоҳламайман. Шу масалага қандай маслаҳат берасиз?
23:53
Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган бундай никоҳ дуруст бўладими?
25:32 Иддадаги аёлга талоқ берилса, идда қайси талоқдан бошланади?
26:38
Ота-онанинг фарзандини оққ киламан деб қўрқитиши динимиз кўрсатмаларига кўра қанчалик тўғри?
30:42 Эрим менга талоқ бергани учун иддада ўтирган эдим. Иддадаги иккинчи ҳайздан кейин яна талоқ айтди. Биринчи талоқдан кейин орамизда никоҳ ҳам, яқинлик ҳам бўлгани йўқ. Саволим шуки, менинг иддам қайси талоқдан бошланади?
31:43
Аёл қайси ҳолларда талоқ ёки хулуъ сўраса гуноҳкор бўлади?
33:32 Эркак киши аёлига “бир талоқсан” деса, унга яна никоҳ ўқиттириш керакми?
34:24
Никоҳ ўқилиб, жинсий алоқа қилинмаган бўлса, телефонда “талоғингни бердим” деса, талоғини олган қиз идда ўтирадими?
35:37 “Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган, шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан” каби сўзлар билан талоқ тушадими?
37:54
Талоқни билмасдан шунчаки қўрқитиш учун айтса ҳам талоқ тушадими?
38:29 Эр ёки хотин вафот этса ўртадаги никоҳ бузиладими? Нима учун Ҳазрати Aли Фотима онамизни ўзлари ғусл қилдириб ўзлари кафанлаганлар?
41:05
Аёлим билан 8 ой бирга яшамадик. Энди никоҳ ўқитишимиз керакми?
41:32 Никоҳ ўқитилганда маҳр берилмаган. Маҳр бермасдан талоқ қилса бўладими?
42:08
“Мендан бесўроқ кўчага чиқсанг жавобинг ўзинг билан” деса никоҳ бузиладими?
43:27 Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда қайнонасиз ҳаётга тарғиб, қайнона билан яшаётганларнинг ҳаёти мазаҳ қилиб кўрсатилаётган лавҳалар кўпаймоқда. Бу иш шариатимизда қанчалик тўғри?
49:43
Янги уйланган, оила қурган ёшлар қайси дуоларни кўпроқ ўқиб юришларини тавсия қиласиз?
52:32
1 талоқ тушиб қайта никоҳ ўқитиб яшаб юрилса, яна низо чиқиб талоқ тушиб яна яшаб кетилса аввалги талоқ ўчиб кетадими?
53:45 Никоҳни асраб қолиш ва нафсларни тийиш учун тавсиялар
😎
FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

April 29, 12:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

Булунғур туманида Самарқанд вилояти бош имом-хатиблиги ташаббуси билан шаҳар ва туман имом-хатиблари, иқтидорли имомлар ҳамда 16 нафар ҳожи оталар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
Sammuslim.uz

April 29, 11:42

#Раддия
НОУМИДЛИК ЙЎҚ! ЙЎЛДАН ОҒИШЛИК ЙЎҚ!
«لا خيبة عند معونته، ولا زيغ عند عصمته -سبحانه-!»
«Унинг ёрдами бор экан ноумидлик йўқ! Унинг ҳимояси бор экан йўлдан оғишлик йўқ!».
✍️
Имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳ
Изоҳ:
Ушбу каломни Имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳ Фотиҳа сурасини тафсир қилар экан зикр қилганлар.
«Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз»
ояти тафсири сўнгида хулоса ўрнида айтиб ўтганлар.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини ҳар доим ёрдами ила қўллаб-қувватлар экан, ҳеч қачон улар ноумид бўлмайди ва тушкунликка тушмайди.
Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўзининг муҳаббатига сазовор бўлган бандаларини асло ҳимоясиз ташлаб қўймайди. У Зотнинг ҳимоясида бўлган бандалар асло ҳақ йўлдан тойилмайди ва ҳаргиз адашмайди.
Шунинг учун ҳам Фотиҳа сураси охирида ғазаб қилинган ва адашганларнинг йўлидан паноҳ тилаш ва ҳидоят берилганларнинг йўлини сўраш таълими берилган.
Модомики, бандалар буюрилган буйруқларга амал қилса ва қайтариқлардан қайтса етарли! Аллоҳ таолога ҳақиқатда ибодат қилиш билан юқоридаги икки муҳим неъмат:
«ёрдам»
ва
«ҳимоя»
га лойиқ бўлинади.
Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмон бандаларини тўғри йўлда бардавом қилсин!
Телеграмда бизни кузатиш учун
👇
👇
👇
https://t.me/aslmohiyat

April 29, 10:14
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳофиз ул-кабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий ад-Доримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга келдилар. У зотнинг боболари асли араб бўлиб, фатҳ сабабли Хуросонга кўчиб келган ва шу ерни ватан қилиб қолганлар.
Имом Доримий ҳадис илми билан чегараланиб қолганлари йўқ, балки тафсир, фиқҳ каби илмларда ҳам етук олимлардан эдилар. Бу зот «Бисавми мустаҳоза вал мутаҳаййира» деб номланган фиқҳ китоби муаллифидирлар. Ва яна Қуръони Каримнинг баъзи жузларига тафсир ёзганлар, лекин тафсирлари бизгача етиб келмаган.
Имом Доримийнинг ушбу «Сунан» китоблари 3465та ҳадисни ўз ичига олгандир.
Имом Доримий Марв шаҳрида 255 ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни вафот этдилар. Арафа – Жума кунида дафн қилиндилар.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
Sammuslim.uz

April 29, 07:50
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#xabar
#haj2026
📢
РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!
🇺🇿
🛫
Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади.
18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
🇺🇿
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди
– Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
🗣
Ҳамюртларимизни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда:
🔎
– зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;
🆔
– бўлғуси ҳожиларнинг расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;
💬
– зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.
🤝
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:
📕
– “Ҳаж – буюк ибодатдир” қўлланмаси
🎒
– сумка
🦺
– нимча
🤩
– термос
☂️
– соябон
👍
– сим-карта

– қувватлагич.
💬
Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган "Ҳаж – 2026" мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
⚡️
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида
Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook