
SHARIATUZ
Қуръони карим инсоннинг қайта тирилиши ҳақида шундай марҳамат қилади:
“Инсон Биз унинг суякларини жамлай олмаслигимизни ўйлайдими? Йўқ! Биз ҳатто унинг бармоқ учларини ҳам аниқ қилиб тиклашга қодирмиз”
(“Қиёмат” сураси 3-4 оятлар)
Оятда эътиборни тортадиган жиҳат шуки, Аллоҳ таоло инсоннинг қайта тирилишини тушунтирар экан, “бармоқ учлари”ни ҳам қайта тикланишини алоҳида зикр қилган.
Бармоқ учларидаги нақшлар ҳар бир инсонда ўзига хос бўлиб, бу ҳолат Қуръони карим нозил бўлаётган пайтда инсонларга маълум эмасди.
Фақатгина ўтган асрдагина бармоқ излари ҳар бир инсон учун алоҳида экани кашф этилиб, замонавий жиноятларни аниқлаш ва шахсни таниб олишда кенг қўллана бошланди.
👉
@ShariatUZ
✅
#27_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан олдин:
Ангрен–3, Наманган–10, Фарғона–10, Андижон–12.
Тошкентдан кейин:
Бухоро–20, Қоракўл–25, Гулистон–2, Жиззах–6, Навоий–16, Учқудуқ–23, Нукус–38, Самарқанд–10, Термиз–10, Қарши–15, Урганч–35.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
Бугун, 26.10.2026 йил куни хуфтон намозидан сўнг Ҳасан домла Қодиров жамоатимиз билан гўзал ва ибратли суҳбат ўтказдилар.
Маърузада «Имом Нававий»нинг «Риёзус-солиҳийн» китобидаги "
Қабрларни зиёрат қилиш мустаҳаб ва фазилатли амал
" деган мавзуда суҳбат қилиб бердилар.
👉
👉
@ShariatUZ
✅
Аллоҳ таоло етти тоифа кишини Ўз Аршининг соясида сақлайди, дейилган.
Ана шу бахтли инсонлардан бир тоифаси ҳақида Расули акрам шундай марҳамат қилганлар:
«Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажраладиган икки киши»
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Демак, чин дўстлик бу дунёда Аллоҳнинг муҳаббатига, ёрдамига сабаб бўлса, охиратда Аршнинг соясида бўлишга сабаб бўлади.
👉
@ShariatUZ
✅
Амали солиҳларни кўпайтириш ҳақида
Ҳасан домла Қодиров
Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz
Ижти
моий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
НАМОЗДА ЗАМ СУРАНИ ЎҚИЙ ОЛМАСЛИК
#намоз
❓
1889-САВОЛ: Зам сура бошлангандан кейин бир оятга етмаса намоз бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бузилмайди. Чунки зам сура ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Унутган ҳолда бирор вожибни тарк этиш намозни бузмайди, балки саждаи саҳвни вожиб қилади. Шу боис намозхон зам сурани унутиш туфайли ўқий олмай қолса, саждаи саҳв қилади.
Аммо зам сурани ўқиганда битта узун оят ёки уч қисқа оят ўқигандан кейин қолгани эсга келмай, рукуга кетиб қолса, вожибни бажаргани учун намози тугал бўлади ва саждаи саҳв ҳам қилмайди. Бундан оз миқдорда ўқиб, рукуга кетиб қолса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Улашинг:
@ShariatUZ
Оиланинг таъминоти ҳақида
“Бой киши ўз бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (
камбағал
) бўлса, у ҳолда, Аллоҳ унга ато этган нарсадан (
ҳолига
яраша
) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (
ризқ
)дан бошқа нарсага таклиф қилмас. Аллоҳ танглик (
камбағаллик
)дан кейин енгиллик (
бойлик
)ни ҳам пайдо қилур”
(Талоқ сураси 7-оят).
@Shariatuz
Ижти
моий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
#26_октябрь
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
#Тошкент_вақти_билан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан олдин:
Ангрен–3, Наманган–10, Фарғона–10, Андижон–12.
Тошкентдан кейин:
Бухоро–20, Қоракўл–25, Гулистон–2, Жиззах–6, Навоий–16, Учқудуқ–23, Нукус–38, Самарқанд–10, Термиз–10, Қарши–15, Урганч–35.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
“Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Shariatuz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
Бугун, 25.10.2026 йил куни хуфтон намозидан сўнг Ҳасан домла Қодиров жамоатимиз билан гўзал ва ибратли суҳбат ўтказдилар.
Маърузада «Имом Нававий»нинг «Риёзус-солиҳийн» китобидаги "Инсон ва унинг умрининг якуни" ҳақидаги ҳадисларни
шарҳлаб бердилар.
👉
👉
@ShariatUZ
✅