
ШАЙХ САБОКЛАРИ
БАРМОҚЛАРНИ ҚИРСИЛЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓
CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни қирсиллатиш ёмон одатми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бармоқларни қирсиллатиш макруҳ амал. Намоздан ташқарида эса одобсизликдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/shayx_saboqlarii
ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓
CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/shayx_saboqlarii
ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓
CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗
Улашинг:
@diniysavollar
КИТОБГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШИМ ТЎҒРИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓
CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/shayx_saboqlarii
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
❓
CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.
Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🍃
🌹
✔️
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
☝️
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/shayx_saboqlarii
Қош терганлар сирот кўпригидан ўтолмайдими?
САВОЛ: Сирот кўприги ҳақида бир гап эшитгандим: сирот кўприги қошга ўхшаган бўлади. Ким бу дунёда қошини терган бўлса, сирот кўприги шу қадар юпқа бўлади, дейилганди. Мана шу гап тўғрими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳаманир роҳийм. Сирот кўприги қилдан ҳам ингичка бўлиши ҳақида ривоятлар бор. Сирот кўприги ҳақиқий мўминлар учун кенг йўлдек бўлади, улар ҳақига фаришталар “Ё Аллоҳ, уни саломат қил!” деб дуо қиладилар. Аммо имон ва солиҳ амаллардан маҳрум кимсалар бу кўприқдан ўтишда қийинчиликка учрайдилар.
Аёлларнинг қош териши ҳаром иш экани маълум. Аммо айнан қош терган одам сирот кўпригидан ўтолмайди, деган гапни эшитмаганман. Бироқ лаънатга сабаб ҳар қандай ишни қилган одам қиёматда сирот кўпригидан ўтишда мушкул вазиятга тушиб қолиши турган гап. Шундай экан, имон-эътиқодда мустаҳкам бўлиб, Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилиш, ҳаром ишлардан сақланиш керак.
Одилхон қори Юнусхон ҳожи ўғли.
🍃
🌹
✔️
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
☝️
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/joinchat/shayx_saboqlarii
ДОНО АЁЛ
Эр қўпол тарзда
аёлига:
- Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? - деди.
Аёл:
- Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, - деди.
Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
- Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? - деди.
Аёл:
- Мен айтябман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, - деди.
Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...
Дарҳақиқат «Сўзда сеҳр бор», дейдилар..
🍃
🌹
✔️
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
☝️
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/shayx_saboqlarii
МЕҲНАТИ УЧУН ВАСИЯТ
#васият
#мерос
❓
1002-CАВОЛ: Агар бир насроний киши мусулмон одамга қилган меҳнати учун унга молидан васият қилиб қолдирса, мусулмон учун ҳалолми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт мазҳаб уламоларининг иттифоқига кўра, мусулмон киши ғайридин кишининг васият қилган молини қабул қилиб олиши жоиз. Бу худди ғайридиннинг совғасини қабул қилишга ўхшайди (“Ал-Муғний” китоби).
Лекин ғайридин яқин қариндош томонидан мерос қолган молни олиши жоизмас. Чунки пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларида:
لا يرث المسلم الكافر ولا الكافر المسلم
“Мусулмон кофирдан мерос олмайди, кофир мусулмондан”
, деганлар (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/shayx_saboqlarii
СИЧҚОН ТУШГАН УННИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓
1005-CАВОЛ: Унга сичқон кирибти, биз уни элаганимизда унинг ахлатлари чиқди. Унни ишлатиш жоизми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз. Чунки ун ва буғдой каби қуруқ махсулотларга сичқоннинг тезаги тушса, уни нажосатга айлантирмайди. Имкони бўлса, ўша ифлосликни кетказилади ва ундан фойдаланилаверади.
Ун ва буғдой махсулотлар қадимдан инсон учун энг зарур озуқа бўлган. Сичқон каби кемирувчи жонзотлар ушбу махсулотлар идишига тушиб, ахлатини қолдириб кетиши қадимдан бўлиб келган ва бундан сақланиш деярли чорасиз ҳисобланган. Шунинг учун ҳам фуқаҳоларимиз ушбу масалада нисбатан енгилроқ фавто беришган:
بَعْرَةُ الْفَأْرَةِ وَقَعَتْ فِي وَقْرِ الْحِنْطَةِ فَطُحِنَتْ وَالْبَعْرَةُ فِيهَا أَوْ وَقَعَتْ فِي وَقْرِ دُهْنٍ لَمْ يَفْسُدْ الدَّقِيقُ وَالدُّهْنُ مَا لَمْ يَتَغَيَّرْ طَعْمُهُمَا قَالَ الْفَقِيهُ أَبُو اللَّيْثِ : وَبِهِ نَأْخُذُ
“Сичқон гўнги буғдойга тушиб кетса, ўша буғдой тегирмондан ўтказилса ёки ёғ идишига тушса, ун ва ёғнинг таъми ўзгармас экан, иккисини ҳам фосид қилмайди. Фақиҳ Абу Лайс “Мана шу фатвони оламиз” деганлар”
(“Фатавойи ҳиндийя” китоби).
Фуқаҳоларимиз ушбу масалада зарурат борлиги яъни, одатда ун ва буғдой махсулотларга одамларнинг зарурий озуқаси саналиши, одатда уни сичқондан сақлаш имконсиз экани сабабли мазкур фатвони беришган.
Қолаверса, воқеликда сичқон қаердан юриб ўтган бўлса, ўша жойда ахлатини қолдириб кетади. Лекин сичқон сийдиги эса кам кузатилади. Шунинг учун ҳам сичқон ахлати масаласида зарурат эътиборга олинган. Буни Аллома Ибн Ҳумамнинг қуйидаги сўзларидан ҳам билиб олиш мумкин:
هَذَا وَبَوْلُ الْفَأْرَةِ فِي رِوَايَةٍ لَا بَأْسَ بِهِ ، وَالْمَشَايِخُ عَلَى أَنَّهُ نَجِسٌ لِخِفَّةِ الضَّرُورَةِ ، بِخِلَافِ خُرْئِهَا فَإِنَّ فِيهِ ضَرُورَةً فِي الْحِنْطَةِ فَقَالُوا : إذَا وَقَعَ فِيهَا فَطُحِنَتْ جَازَ أَكْلُ الدَّقِيقِ مَا لَمْ يَظْهَرْ أَثَرُ الْخُرْءِ فِيهِ طَعْمًا وَنَحْوَهُ .
“Сичқоннинг сийдигининг – бир ривоятга кўра – зарари йўқ. Машойихлар унда зарурат енгиллиги сабабли, уни нажосат деганлар. Лекин сичқоннинг гўнги аксинчадир. Чунки буғдой борасида сичқоннинг гўнгида (енгиллик томонини олиш) зарурат бор. Шунинг учун машойихлар: “Буғдойга сичқоннинг гўнги тушган бўлсаю, уни тегирмондан ўтказилса – агар тегирмондан чиққан унида сичқон гўнгининг таъми ёки бошқа асари сезилмаса, ўша унни истеъмол қилиш жоиз бўлади”, – дейишган”
(“Фатҳул Қодир” китоби).
Демак, сичқон гўнги тегирмонда буғдой билан майдаланиб, унга қўшилиб кетган, ахлат оз миқдорда бўлгани сабабли унда унинг бирор аломати сезилмаган бўлса, унни нажосат қилмаслиги маълум бўлмоқда. Бундан ун ўз идишида турганда, ўша идишга сичқон тушиб, унда ахлатини қолдириб кетса, ўша ахлати унни батариқи авло ифлос қилмаслиги келиб чиқади. Бундай ҳолатда Сиз сичқоннинг ўша гўнгини қўлда териб ташлаб ёки унни бир марта элакдан ўтказиб олиб, кейин ундан фойдалансангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/shayx_saboqlarii
ДОНО АЁЛ
Эр қўпол тарзда
аёлига:
- Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? - деди.
Аёл:
- Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, - деди.
Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
- Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? - деди.
Аёл:
- Мен айтябман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, - деди.
Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...
Дарҳақиқат «Сўзда сеҳр бор», дейдилар..
🍃
🌹
✔️
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
☝️
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/shayx_saboqlarii