Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

sizdantelegram
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Subscribers
7 636
24 hours
-5
30 days
-129
Post views
2 920
ER
38,24%
Posts (30d)
6
Characters in post
545
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
September 09, 16:20

Хитой қирувчилари: Ўзбекистон Россия қуролларидан узоқлашмоқдами?
📹
ВИДЕО
Ўзбекистон илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган J-10CE қирувчи самолётларини оммага намойиш этди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Хитойдан бу турдаги қирувчи учоқни сотиб олган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланди. 2022 йилдан бошлаб Покистон бу учоқлардан 20 тасига эга бўлди. Бангладеш ҳам J-10CEларни харид қилиш бўйича Хитой билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда, аммо ҳозирча самолётларни қабул қилиб олгани йўқ.
Шу ўринда асосий савол туғилади: бу алоҳида харидми ёки кенгроқ модернизация жараёнининг бир қисмими? Агар шундай бўлса, бу тарихан Россия технологияларига таяниб келган Ўзбекистон ҳарбий авиацияни модернизация қилишда энди асосий ҳамкор сифатида Хитойни танлаётганини англатадими?
#ozodlik
#uzbekistan
#tashkent
#yangiliklar
#ozodnews
#ozodlik2026
#xabarlar
#uzbek
#uzbek_video

August 30, 10:35
Media unavailable
3
Show in Telegram

«ОБОД ҚИШЛОҚ»ДА ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ТЎЛИҚ ЯНГИЛАНМАГАНИ АЙТИЛМОҚДА
@ozodnews
'га Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани, «Бунёдкор» МФЙ аҳолисидан мурожаат келди.
Мурожаатда маҳалла «Обод қишлоқ» дастурига киритилиб, электр тармоқлари томонидан бетон симёғочлар ва кабеллар ўрнатилгани, аммо ишлар тўлиқ якунланмагани айтилмоқда.
Аҳоли сўзларига кўра, иш бошланганига уч йил бўлганига қарамай, маҳалланинг бир қисмида эски симёғочлар сақланиб қолган. Айримлари аҳолининг ўзи ясаган, техник талабларга жавоб бермайдиган ёғоч устунлар экани айтилмоқда.
Маҳалла аҳолиси электр тармоқларини тўлиқ янгилаш ва ишларни якунлашни сўрамоқда.

August 29, 10:57
Media unavailable
4
Show in Telegram

📍
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Чилгаз маҳалласи
Маҳалладаги йўлга шағал (шебен) тўкиш ўрнига тупроққа аралаш оддий тош олиб келиб тўкишган. Аҳолининг эътирозидан сўнг эса бу тошлар қайтадан олиб ташланган.
Аҳоли йўлга сифатли шебен тўкишни сўраганида, масъуллар томонидан «Шу ҳам сизларга кўп», деган мазмунда жавоб берилгани айтилмоқда.
📹
Мурожаат муаллифининг айтишича, воқеага оид видеолар ҳам мавжуд.

August 29, 10:32
Media unavailable
5
4
Show in Telegram

ХЎЖА КЎРСИНГА ТАЪМИР: ҚЎШРАБОТДАГИ КЎПРИК АВАРИЯ ҲОЛАТИДА ҚОЛАВЕРАДИМИ?
@ozodnews
'га Қўшработ тумани, «Қўшағоч» қишлоғидан мурожаат келди.
Қишлоқдаги автомобиль кўприги ўртасидан икки жойидан жиддий ёрилган. Аҳоли таъмирлаш ишларидан хавотирда: ёриқларга оддий тошлар тиқилиб, устидан асфальт ётқизилаётгани айтилмоқда.
Аҳоли савол бермоқда: кўприкнинг асосий конструкцияси мустаҳкамланмасдан ёриқларни асфальт билан ёпиш муаммони ҳал қиладими?
Қўшағочликлар асфальтлашга қарши эмас. Улар аввал кўприкдаги ёриқлар сифатли таъмирланиб, кейин асфальт ётқизилишини сўрамоқда.
Масъуллардан кўприк ҳолатини мутахассислар иштирокида текшириб, таъмирлаш ишларининг сифатига эътибор қаратиш сўралади.

August 21, 08:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

Жойларда пропан таъминотидаги узоқ кечикишлар давом этмоқда
Фарғона вилояти Бағдод тумани Қирқволди қишлоғи аҳли 18 август куни ҳамма ишини йиғиштириб, эрталабдан кечгача газбаллон келишини кутди. Уларга охирги марта суюлтирилган газ берилганига уч ойдан ошиб кетган.
“Деярли 12 соатдан бери кутяпмиз. Таърифга тил ожиз-да энди. Илон Маск Марсга бир балолар қурамиз деяпти, биз эса газбаллон кутиб ўтираверамиз. Яхши бўлиб кетади, худо хоҳласа”, дейди
Kun.uz
'га юборилган видео муаллифи.
👉
https://kun.uz/kr/52170666
Kun.uz расмий канали

August 19, 07:51
Media unavailable
3
Show in Telegram

Хоразм вилояти Хазорасп туманидаги асфальтнинг «сифати»
👉
@r_kusherbayev

August 12, 15:12
Media unavailable
1
2
Show in Telegram

📢
Урганчда ўқитувчиларни таътилдан кейин фаррош ва боғбон қилиб қўйишяптими?
Урганч шаҳридаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаймиз.
27 июль куни таътилдан чиқдик. Мана, 15 кун бўлди — лекин дарс бериш ўрнига бизга фаррошлик, боғбонлик, ойна ювиш ва бошқа хўжалик ишлари юклатиляпти.
Ҳатто 3-қаватда туриб ойна ювамиз. «Йиқилиб ўлмоқчимисан?» деб айтсак, раҳбарият томонидан «дарслар бошланганда гаплашамиз» деб босим қилинади.
Шу билан бирга, директорнинг келини ва яна айрим ўқитувчилар ишда йўқ бўлса-да, уларга нисбатан худди шундай талаб қўйилмаяпти, дейишяпти.
Биз ўқитувчимизми ёки фаррош, боғбон ва малярми — тушунмай қолдик.
Илтимос, Озодлик бу ҳолатни ўрганиб, биз, оддий устозларга ёрдам беринг.

August 11, 08:54

🚨
Татаристондаги дрон ҳужуми
Ўзбекистонлик жабрланганлар ва уларнинг оилалари ҳақида маълумотга эга бўлганлар, илтимос, биз билан
@ozodnews
орқали боғланинг.
Россиядаги дрон ҳужуми оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, бир неча нафар юртдошимиз эса шифохонага ётқизилгани хабар қилинмоқда.
Жабрланганлар ва уларнинг яқинлари ҳақидаги маълумотларингизни бизга юборинг.

August 10, 15:10
Media unavailable
6
Show in Telegram

🚨
«ҚУТҚАРУВЧИЛАР ҚУЛ ЭМАС!» — ФВВ ХОДИМЛАРИ ҲОКИМИЯТНИНГ ҲОЖАТХОНАСИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯСИНИ ТОЗАЛАШГА МАЖБУРЛАНМОҚДАМИ?
Менимча, бутун Ўзбекистон кўриши керак бўлган видео ва расмлар бор. Илтимос, бизнинг мурожаатимиз Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирига етказилсин, раҳбарлар кўрсин.
Нега десангиз, бу қутқарувчилар қул эмас, ҳокимнинг хизматкори эмас! Уларнинг ҳам оиласи, фарзандлари бор. Улар 24 соат бир сутка ишлаб, кейин яна иккинчи суткада қулдек ишлашга мажбур эмас.
«Шуми Янги Ўзбекистон?
Ҳурматли ФВВ вазири, қаранг: сизнинг қутқарувчиларингиз ҳокимиятнинг ҳожатхонасини ҳам тозалашяпти, ҳатто канализациясини тозалаб беришга мажбур бўляпти.
Лекин бу ҳолат аллақачон ҳаддан ошиб кетди.
Бу ишчиларга қилдирилаётган ишларга ўзингиз келиб, ичига кириб кўринг. Одамларнинг патинкасини тозалашмаяпти, холос.
Савол: ФВВ қутқарувчиларига бундай топшириқлар бериш бўйича расмий тартиб борми? Ёки бу фақат ФВВ ходимларига тегишлими?

August 10, 15:04
Media unavailable
2
2
Show in Telegram

ПАХТАЧИДА ҲАМ «ТОЗАЛИК РЕЙДЛАРИ» БОШЛАНГАНИ АЙТИЛМОҚДА
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Фаровон-Ёлдошобод МФЙда ҳам хонадонлар ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича текширувлар бошлангани ҳақида таҳририятга хабар келиб тушди.