
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹
🥀
ХАМИША БАХОР⚘
🌷
Misvak nima?
Misvak — Salvadora persica daraxtining novdalari va ildizlaridan tayyorlanadigan tabiiy tish cho‘tkasidir. Bu o‘simlik asosan Yaqin Sharq, Afrika va Janubiy Osiyoning qurg‘oqchil va yarim qurg‘oqchil hududlarida o‘sadi.
Daraxtdan yangi novda kesib olinadi va bir uchi yumshoq tuklar hosil bo‘lguncha chaynash orqali tish cho‘tkasi shakliga keltiriladi.
Misvak tarkibida og‘iz bo‘shlig‘i salomatligini qo‘llab-quvvatlovchi tabiiy birikmalar mavjud:
Ftorid va kremniy (silika): Tishlarni mustahkamlashga yordam beradi.
Vitamin C: Milklarni sog‘lom saqlaydi.
Antibakterial moddalar: Plak (tish g‘ilofi) hosil bo‘lishini kamaytiradi, zararli bakteriyalar bilan kurashadi va og‘izni toza saqlaydi.
Qirol Saud universiteti tadqiqotchilari o‘tkazgan izlanishlar shuniko‘rdatadiku, misvakdan muntazam foydalanish milklar salomatligini yaxshilaydi va tish chirishi xavfini kamaytiradi. Bu asrlar davomida qo‘llanilib kelinayotgan oddiy, samarali va ekologik toza tish parvarishi vositasi.
🌹
🥀
ХАМИША БАХОР⚘
🌷
Имом ал-Бухорий қабрини сотиб олмоқчи бўлган Индонезия президенти Сукарно ҳикояси.
Жуда чиройли қилиб тушунтириб берибди, қойил! Яқинларингизга ҳам улашиб қўйинг.
Катталар канали
👉
@SHOPIRLAR
га обуна бўлинг, зўрлари бизда
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ СУННАТЛАР
1. Уч марта «астағфируллоҳ» деб, сўнгра «Аллоҳумма антассалам...»ни айтиш.
2. Оятал-курсийни ўқиш.
3. «Субҳаналлоҳ», «Алҳамду лиллаҳ» ва «Аллоҳу акбар»ларни ўттиз уч мартадан айтиб, юзинчисига «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу…»ни ўқиш.
Муслим ривояти.
4. Қуйидаги зикрни ўқиш:
لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير. اللهم لا مانع لما أعطيت ولا معطي لما منعت ولا ينفع ذا الجد منك الجد.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
5. Қуйидаги зикрни ўқиш:
لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير، لا حول ولا قوة إلا بالله، لا إله إلا الله ولا نعبد إلا إياه له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن، ولا إله إلا الله مخلصين له الدين ولو كره الكافرون.
Муслим ривояти.
6 – Ушбу дуони ўқиш:
اللهم أعني على ذكرك وشكرك وحسن عبادتك.
Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.
7 - Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиш.
Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривоят қилганлар.
Бомдод ва Шом намозларидан сўнг уч мартадан ўқилади.
8. Қуйидаги зикрни Бомдод ва Шом намозларидан сўнг ўн мартадан ўқиш:
لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، له الملك وله الحمد يحيي ويميت وهو على كل شيء قدير.
Термизий ривояти.
9. Тасбеҳларни ўнг қўл билан санаш.
Ўнг қўл билан бўлса, афзал.
10. Мазкур зикрларни намоз ўқиган жойида қилиш.
Мусулмон киши ушбу суннатларга амал қилар экан, бир кунда эллик суннатни иҳё қилган бўлади.
Самараси:
- Мазкур зикрларни ҳар намоздан сўнг доимо ўқиб юрган кишига бир кунда тахминан олти юз садақа битилади.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ҳар бир тасбеҳ садақадир. Ҳар бир такбир садақадир. Ҳар бир таҳмид (ҳамду сано) садақадир. Ҳар бир таҳлил садақадир...»
Имом Нававий:
«Яъни унга садақанинг савоби берилади», деганлар.
- Мазкур зикрларни ҳар намоздан сўнг доимо ўқиб юрган киши учун бир кунда ббеш юз дарахт ўтказилади.
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кўчат ўтказаётган чоғларида ёнларидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар ва айтдилар:
«Эй Абу Ҳурайра, сени сенинг учун бундан-да яхши нарсага далолат қилайми?» У киши:
«Ҳа, айтинг, ё Росулуллоҳ», дедилар. Шунда (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:
«سبحان الله، والحمد لله، ولا إله إلا الله، والله أكبر»
дегин, ҳар бирига сенинг учун жаннатда бир дарахт ўтказилади».
Ибн Можа ривоят қилган.
- Ҳар фарз намозидан сўнг Оятал-курсийни ўқиб юрган кишини жаннатдан фақатгина ўлим тўсиб туради.
- Учинчи бандда айтилган тасбеҳларни ўқиб юрган кишининг хатолари, агар денгизнинг кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади. Бу маъно Саҳиҳи Муслимда келган.
- Мазкур тасбеҳларда бардавом бўлган киши дунё ва охиратда хорлик ва ноумидликка тушмайди. Бу маъно ҳам Саҳиҳи Муслимда келган.
- Ушбу зикрлар намозда бўлган нуқсон, камчиликларнинг ўрнини тўлдиради.
Манба:
Islom.uz
. , "Кундалик суннат амаллар" Ҳусайнхон Абдулмажид.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 26 январдаги 03-07/538-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
МУФАССАЛ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
(Нисо сураси, 103-оят)
Соллаллоҳу алайка йаа Росулуллоҳ!
03.06.26й. 17 Зулҳижжа 1447й.
Чоршанба Тошкент вақти билан
ТАҲАЖЖУД(1/3)* 00:44
БОМДОД 03:09
(Кўкча масжидда) 04:00
Қуёш 04:52
ИШРОҚ НАМОЗИ 05:07
ЗУҲО* 10: 00
(охирги вақти) 11:26
ПЕШИН 12:26
(Масжидда) 13:00
АСР*** 17:34
ШОМ 19:55
АВВОБИН 5* 20:10
ХУФТОН 21:30
Тун ярми(1/2)**** 23:31
Масжидга кирганида:
1.ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД
2. ШУКРИ ВУДУ
Намоз ўқиш мумкин эмас вақтлар:
❌
04:52- 05:07
🌅
❌
12:11- 12:26
🌇
❌
19:40- 19:55
🌄
(ўша кунги Аср мумкин)
* Афзал вақти кўрсатилган ундан аввал ҳам ўқиш жоиз.
**«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса,сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса,кейин икки ракат намоз ўқиса,унинг учун ҳаж ва умранинг ажридекк бўлур.Тўлиқ,тўлиқ, тўлиқ», дейилган.(Термизий)
*** Асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ, лекин қазо намоз ўқиш жоиз.
**** Тун ярмидан кейин хуфтон фарзини ўқиш макруҳ
5*. Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.
Аввобин шом намозини фарз суннатидан кейин ўқилаверади. Вақт нисбий олинган.
Беш вақт намоздан бошқа намозлар иҳтиёрий нафл намозлар.
Манба: "Тақвим" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита 2025 йил 10 июн, 03-07/3337 хулосаси.
"Муфассал намоз" китоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. нашр лицензия АI 235 13.02.2013
Каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг
👇
🌹
🥀
ХАМИША БАХОР⚘
🌷
НАМОЗДАГИ ФЕЪЛИЙ СУННАТЛАР
1. Таҳримадан олдин қадди - қомат ва бошни тик ва текис тутиб олиш.
2. Такбири таҳримани айтиш олдидан қўлларни қулоқ юмшоқлари баробарида кўтариш.
3. Қўлларни кўтаришда бармоқлар ортиқча юмилмаган ҳамда очилмаган, балки ўз ҳолича, тик бўлиши, қўлларнинг кафти қиблага тўғри бўлиши.
4. Эркак киши кийимининг енги узун бўлса, таҳримада қўлларини енгидан чиқариши.
5. Қиёмда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш.
6. Ўнг қўлнинг кафти чап қўлнинг устига қўйилиб, бош бармоқ ва жимжилоқни ҳалқа қилиб, чап қўлнинг кафт бўғинидан ушлаш.
Бунда ўртадаги учта бармоқ тирсак томон чўзилиб туради.
7. Қўлларни киндик остига қўйиш.
8. Қиёмда нигоҳнинг саждада бўлиши.
9. Оёқларнинг ораси ёпишмаган, шунингдек, елка баробаридан ортиқ очилмаган, тавозуъ ва тазарруъга мувофиқ туриши.
10. Қироат ва зикрларда тадаббур бўлиши.
11. Рукуъда белни текис тутиш.
12. Рукуъда бармоқларни кенг очиб, тиззаларни чангаллаш.
13. Рукуъда бошни паст ҳам, баланд ҳам эмас, гавда билан баробар тутиш.
14. Рукуъда нигоҳни оёқ учларига қаратиш.
15. Рукуъда билакларни ёнбошга ёпиштирмаслик.
16. Саждага борганда аввал тиззалар, сўнг қўллар, сўнг юзни қўйиш.
17. Саждада юзни икки кафтнинг орасига қўйиш.
18. Саждада билакларни ёндан узоқ тутиш.
19. Саждада қоринни тиззадан узоқ тутиш.
20. Саждада сонларни болдирлардан узоқ тутиш.
21. Саждада тиззаларнинг орасини бир-биридан алоҳида қўйиш.
22. Саждада оёқларни (қадамларни) тик қўйиш.
23. Саждада бармоқ учларини қиблага қаратиш.
24. Саждада қадамларини бир-бирига яқин тутиш.
25. Саждада қўл бармоқларини қиблага чўзиш.
26. Саждада қўл бармоқларининг орасини очмаслик.
27. Саждада кўзларни юммасдан, бурун учига қараб туриш.
28. Саждадан туришда аввал юз, кейин қўллар, кейин тиззаларни кўтариш.
29. Саждага бориш ва ундан туришда таянмаслик.
30. Сажда билан қиём орасида енгил ўтириш қилмай, бирдан туриш.
(Бу ўтириш «қаъдаи истироҳа» деб аталиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни қилганларини уламолар кексалик ёки бетобликка йўйганлар ёки ижозат маъносида бўлган, деганлар.)
31. Нафл намозларда ҳадисларда келган қавма ва жалсадаги қўшимча дуоларни ўқиш.
32. Қаъдада чап оёқнинг устига ўтириб, ўнг қадамни бармоқларни қиблага қаратган ҳолда тик қўйиш, қаъдада нигоҳни қучоғига қаратиб ўтириш.
33. Ишораи саббоба қилиш.
Ишора пайтида нигоҳ бармоққа қаратилади.
34. Салом берганда икки елкага тўла бурилиб салом бериш.
35. Салом берганда икки тарафидаги фаришталар ва одамларни ният қилиш.
Ёлғиз намозхон фақат фаришталарни ният қилади.
36. Намозда сокинликни лозим тутиш.
37. Кўз юмиб-очгунча ҳам чалғимай, хушуъ ва хузуъда барқарор бўлиш, ўз-ўзи билан гаплашмаслик.
38. Йўтал ва эсноқларни кучи етчанча қайтариш.
Аёллар ҳам «Аёллар намозни ийманиб ўқийдилар» ҳадисига мувофиқ тарзда ўқийдилар. Унинг кайфияти фиқҳ китобларимизда баён қилинган.
Мазкур суннатларни ҳар намозда адо этган киши бир кеча-кундузда неча марта суннатга амал қилишини ўзингиз ҳисоблаб кўраверинг.
Фойда:
Ибн Қаййим алайҳирроҳма айтади:
«Бандага Аллоҳ таолонинг ҳузурида икки туриш бордир. Биринчиси намоздаги туриши, иккинчиси охиратда, У Зотга йўлиққан чоғида туриши. Кимки биринчи мақомнинг ҳаққини адо қилса, унга иккинчи мақом осон кечади. Кимки биринчи мақомнинг ҳаққини адо этмаса, уни енгил санаса, иккинчи мақом унинг учун оғир ҳолат бўлади.
Манба:
Islom.uz
. , "Кундалик суннат амаллар" Ҳусайнхон Абдулмажид.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 26 январдаги 03-07/538-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
🌹
🥀
ХАМИША БАХОР⚘
🌷
Қизил лавлаги компот
Энг осон арзон усулда гемоглабин кўтарамиз
Бош айланиш
Чарчоқ холсиз ва ётоқсираш бўса тўлиқ курс қилинг
1 ойда 20 дан 40гача кўтарилади,
♥️
Мисол учун :60 гемоглабин 120 бўлади 3ойда ва кейин тушиб кетмайди
✅
✅
✅
✅
Хомиладор аёл фойдаси боласи йиғламий ақллий туғилади
✅
Климакс ва хайз цикл бузилганларга 3 ой ичилса хар қандай муомо кетади
Ичиш
#с
оат
вақти:
9:00 14:00 17:00
Кундузи
Ичиш тартиби 200грамдан
2 ёшдан бериш мумкин асос ва сабаб бўлса овқатга кирган (қабзиятни кетказади) 50 граммдан
#Рамазонда
оғиз ёпишдан олдин 200 грамм ичилади
✅
Ифторликдан кейин олдин 200 грамм ичсангиз бўлади
✅
❗️
#Қизилга
а
ллергия лорингити бўлса мумкин эмас
🚫
Миомаси кистаси борга асабга анча фойда
Супер эффект беради эринманг
Гўдак ёшидагиларга мумкин эмас
❌
Эмизикли аёл ўта қони кам бўлса ич суриши мумкин
Болага тасири катта бўлса тўхтасиз (ичиб кетиб қолади)
3 ёшда 50 грамм 100 грамм 10 ёшга 150 грамм беришиз мумкин
👆
https://t.me/TABIYI_IMUNITET_KOTARAMIZ
Live stream finished (5 minutes)
Live stream started
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
МУФАССАЛ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
(Нисо сураси, 103-оят)
Соллаллоҳу алайка йаа Росулуллоҳ!
30.05.26й. 13 Зулҳижжа 1447й.
Шанба Тошкент вақти билан
ТАҲАЖЖУД(1/3)* 00:45
БОМДОД 03:12
(Кўкча масжидда) 04:00
Қуёш 04:53
ИШРОҚ НАМОЗИ 05:08
ЗУҲО* 10: 00
(охирги вақти) 11:26
ПЕШИН 12:26
(Масжидда) 13:00
АСР*** 17:32
ШОМ 19:52
АВВОБИН 5* 20:07
ХУФТОН 21:26
Тун ярми(1/2)**** 23:31
Масжидга кирганида:
1.ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД
2. ШУКРИ ВУДУ
Намоз ўқиш мумкин эмас вақтлар:
❌
04:53- 05:08
🌅
❌
12:11- 12:26
🌇
❌
19:37- 19:52
🌄
(ўша кунги Аср мумкин)
* Афзал вақти кўрсатилган ундан аввал ҳам ўқиш жоиз.
**«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса,сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса,кейин икки ракат намоз ўқиса,унинг учун ҳаж ва умранинг ажридекк бўлур.Тўлиқ,тўлиқ, тўлиқ», дейилган.(Термизий)
*** Асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ, лекин қазо намоз ўқиш жоиз.
**** Тун ярмидан кейин хуфтон фарзини ўқиш макруҳ
5*. Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.
Аввобин шом намозини фарз суннатидан кейин ўқилаверади. Вақт нисбий олинган.
Беш вақт намоздан бошқа намозлар иҳтиёрий нафл намозлар.
Манба: "Тақвим" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита 2025 йил 10 июн, 03-07/3337 хулосаси.
"Муфассал намоз" китоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. нашр лицензия АI 235 13.02.2013
Каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг
🌹
🥀
ХАМИША БАХОР⚘
🌷
Бир қўчқор ва икки камбағалнинг қиссаси
Бир бой киши ҳеч ким билмаслиги учун қурбонлик қилинадиган қўйларни махфий равишда садақа қилишни хоҳлади. У ўз қўйларига фақат ўзи биладиган махсус белгилар қўйган эди. У хизматкорларидан бири орқали қўшни қишлоқдаги энг муҳтож, кўп фарзандли ва камбағал оилаларга биттадан семиз қўчқорларни юборди. Бу бой кишининг гўзал одати шундай эдики, у кўп садақа қиларди-ю, лекин буни хизматкорларидан бошқа ҳеч ким билмасди.
Бир куни бой киши бозорда юриб, тўсатдан кечагина қўшни қишлоққа садақа қилиб юборган қўчқорларидан бирини камбағал кишининг қўлида кўриб қолди. Бой киши жуда ҳайрон бўлиб, ичида деди: «Бу қўчқор менинг садақаларимдан-ку! Хизматкорим уни мана шу одамга берган бўлса, нега у буни сотяпти? Демак, бу одам муҳтож эмас экан, хизматкорим манзилда адашибди».
Бой киши камбағалга яқинлашиб сўради:
— Бу баҳайбат қўчқорни ўзинг боққанмисан ёки бирор савдогардан сотиб олдингми?
Камбағал киши табассум билан жавоб берди:
— Аллоҳга қасамки, на униси ва на буниси. Бунинг ажойиб қиссаси бор. Кеча эшигим тақиллади, қарасам, бир нотаниш киши турибди. У менга: «Бу қўчқорни сизга хожам ҳадя қилди», деди-ю, хожасининг исмини айтмай кетди. Кўриб турганингиздек, бу қўчқор жуда катта. Менинг эса худди ўзимдек ўта муҳтож, серфарзанд бир қўшним бор. У ҳайит учун нафақат қўй, балки гўшт ёки товуқ сотиб олишга ҳам қурби етмайди. Шунинг учун бу қўчқорни сотиб, пулига иккита кичикроқ қўй олмоқчиман: бирини ўзимга, иккинчисини эса ўша муҳтож қўшнимга бераман.
Бу гапларни эшитган бой киши йиғлаб юборди ва деди:
— Барака топ, сенга хушхабар бўлсин! Роббимиз: «Сизлар суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсиз» (Оли Имрон сураси) деб айтганида ҳақ эди. Сен ўзинг шу гўштга жуда муҳтож бўла туриб, эҳсон қиляпсан.
Жаноби Расулимиз (с.а.в.) ҳам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўлолмайди» (Бухорий ва Муслим ривояти) деб тўғри айтганлар. Қўшнининг ҳолидан хабардор бўлиш — мана шу ҳақиқий Исломдир! Пайғамбаримиз (с.а.в.) яна: «Ёнидаги қўшниси оч ўтириб, ўзи тўқ ухлаган киши биздан эмас» деб айтганлар.
Бой киши сўзида давом этди:
— Эй биродар, мен бу катта қўчқорни сендан сотиб оламан. Мана пулини ол-да, бориб иккита қўй сотиб ол. Сен мендан ва менга ўхшаган бойлардан кўра сахийроқ экансан. Чунки бойлар боридан, кенгчиликдан инфоқ қиладилар, сен эса йўқчилик ва танглик ҳолида эҳсон қиляпсан.
Қани эди биз ҳам камбағалларнинг ҳолидан хабар олсак... Агар ҳар бир бой ўз қўшниларидан хабардор бўлганида эди, юртимизда бирорта ҳам камбағал қолмасди. Агар ҳар бир бой закотини чиқарганида эди, юртда бирорта муҳтож қолмасди.
🌹
🥀
ХАМИША БАХОР⚘
🌷