Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Sof.uz | Соф хабарлар

sofuzb
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Subscribers
2 800
24 hours
30 days
-20
Post views
3 890
ER
1,39%
Posts (30d)
Characters in post
585
November 06, 11:28
Media unavailable
1
Show in Telegram

💰
АҚШда сайловолди кампанияларига 3,5 миллиард доллар сарфланди — FT
Financial Times нашрига кўра, Харрис 2,3 миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплаб, 1,9 миллиард доллар сарфлаган бўлса, Трамп 1,8 миллиард доллар тўплаб, 1,6 миллиард доллар сарфлаган. Бюджетнинг ярмидан кўпроғи рекламага сарфланган, кейинги асосий қисми эса маъмурий харажатларга кетган: Харрис — 250 миллион доллар, Трамп — 200 миллион доллар.
FT шунингдек, республикачилар номзоди барча маблағларнинг 14 фоизи (100 миллион доллардан ортиқ) суд харажатларини қоплаш учун сарфлаганини аниқлади.
Open Secrets номли нодавлат ташкилотнинг ҳисоб-китобига кўра, 2024 йилда президент, сенатор ва конгрессменлар сайлови кампанияларига жами 15,9 миллиард доллар сарфланган, 2020 йилда эса бу сумма 15,1 миллиард долларни ташкил этган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

September 17, 17:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

"Моторола" акциялари тушиб кетди
Бу Исроилнинг компаниянинг минглаб пейжерларидан фойдаланган ҳолда Ливан ва "Ҳизбуллоҳ"га ҳужум қилганидан кейин содир бўлди.
Моторолла пейжерининг портлаши оқибатида юзлаб ливанликлар яраланди, ўнга яқин киши ҳалок бўлди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

September 13, 14:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

Хитой пенсия ёшини бир неча йилга оширади
Қонунчиликда белгиланган пенсия ёши эркаклар учун 60 ёшдан 63 ёшга, аёллар учун эса 50 ёшдан 55 ёшга, завод ишчилари учун 55 ёшдан 58 ёшга, давлат хизматчилари учун эса 55 ёшдан 58 ёшгача кўтарилади.
Таъкидланганидек, ушбу чора "Хитойнинг демографик ривожланишидаги янги вазиятга мослашишни" таъминлашга қаратилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

September 12, 12:38
Media unavailable
1
Show in Telegram

🏊‍♂️
💰
Сузиш федерациясида миллионлар "сузиб кетгани" аниқланди
Бош прокуратура хабарига кўра,
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари
томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан
терма жамоа аъзоси бўлмаган,
аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг
оила аъзолари
бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб,
405 млн. сўм
маблағ талон-торож қилинган.
Шунингдек,
амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар
учун сохта буйруқлар асосида
458 млн. сўм
маблағлар ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган
1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.
Аниқланган ҳолат юзасидан
жиноят иши қўзғатилиб,
дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

September 10, 11:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

Apple 13 миллиард евро солиқ имтиёзлари учун даъвода ютқазди
Иш Ирландияда 2014 йилдан бери кўриб чиқилмоқда. Еврокомиссия маълумотларига кўра, Apple 20 йил давомида мамлакат солиқ имтиёзларидан ноқонуний фойдаланган – хусусан, даромаддан 0,005% ставкада корпоратив солиқ тўлаган. Энди Европа Иттифоқи суди ниҳоят Европа комиссиясининг қарорини тасдиқлади, деб
ёзади
Euronews..
Apple суд қароридан норози эканини билдирди. "Европа Комиссияси қоидаларни эски саналарга қараб ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда ва халқаро солиқ қонунчилиги талаб қилганидек, бизнинг даромадимиз аллақачон АҚШда солиққа тортилганлигини эътиборсиз қолдирмоқда", дея компания баёнотидан иқтибос
келтиради
Reuters.
Кеча Apple янги қурилмалар - 16-авлод iPhone, шунингдек, янги смарт-соатлар ва қулоқчинларни намойиш қилди. ОАВ ёзишича суд қарори туфайли компания сешанба кунлари тақдимотлар ўтказиш анъанасидан атайлаб воз кечган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

September 09, 12:37
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тошкентдан Фукуок оролларига тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилмоқда
👉
Батафсил
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

August 20, 08:40

🌙
🏦
Нафақат микромолия ташкилотлари, балки банклар ҳам ислом молияси билан ишлаши мумкин
бўлади
Президент матбуот котибининг ёзишича, ўтказилган сўровда тадбиркорларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган.
"Ўтган ойда
микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса,
ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.
Бу –
янги молиявий хизматлар
тақдим этилиши,
кўп инвесторлар кириб келиши
ва
5 миллиард долларлик қўшимча ресурс
пайдо бўлишига туртки беради", дейилади хабарда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

August 20, 08:31

💰
Микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади
Бу ҳақида Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг
тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти
маълум қилинди.
Эндиликда
кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин
бўлади.
Масалан, 100 миллион сўмгача микрокредит бор-йўғи
9 фоиз
тадбиркорларнинг эҳтиёжи учун етарли эканлиги маълум бўлди. Шу боис,
микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади.
Бунда кредитнинг
100 миллион сўмгача бўлган қисмига гаров талаб қилинмайди.
Бу мақсадга бир йилда
10 триллион сўм
берилади.
Энди
Тадбиркорлик компаниясининг филиали ҳар бир вилоятда
ташкил қилинади. Компания ва унинг филиаллари ҳудудларда салоҳияти бор тадбиркорларни аниқлайди.
Компания кафилликлари
яхши кредит тарихи ва юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларга
берилади
.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

August 14, 11:35

АҚШ Давлат департаменти:
Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлардан руҳланган Америка компаниялари Ўзбекистон бозорига фаол қизиқиш билдирмоқда, ўз маҳсулотларини сотиш ва мамлакатга сармоя киритиш имкониятларини изламоқда.
Қўшма Штатлар Марказий Осиёда ва минтақа давлатлари ўртасида савдо, тадбиркорлик, электрон тижорат ва хусусий сектор рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb

August 06, 05:07
Media unavailable
1
Show in Telegram

🛫
Мустақиллик байрами муносабати билан Uzbekistan Airways 31 августдан 3 сентябргача барча маҳаллий авиақатновлар учун авиачипталар тарифларидан 30% чегирма тақдим этади.
Чегирмали авиачипталарни 6-августдан 3-сентябргача
booking.uzairways.com
сайти, иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:
👉
@sofuzb