
⚜️SUG'DIYONA ⚜️
✨
Ҳеч нимани, ҳеч кимга исботлашга мажбур эмассиз... Сизга ишонадиган инсонлар сиздан ҳеч қачон исбот талаб қилмайди. Сизга ишонмайдиганлар бўлса, хоҳ 1000 та исбот келтиринг, барибир шубҳаланаверишади...
Аввало ўзингизни севинг ва нимаики бўлса аввал ўзингизга раво кўринг!
Ассалому алайкум. Хайрли кун Қадрдоним.
#
хайрли_тонг
✨
Хаётда кўп нарсани билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қадр-қийматини билсак кифоя...
Тилагим тонгингиз яхшиликлар ила бошланиб, кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин Қадрдон. Ассалому-алайкум!
#
хайрли_тонг
✨
Эрта тонгда уйғонасизда ортга қарайсиз, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз. "Энди у дамлар қайтмайди", деб ҳам қўясиз...
Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи - бугун деб аталади! Бугунги куннинг файзидан баҳра олишни унутманг Қадрдон. Ассалому алайкум!
#
хайрли_тонг
✨
Тонгда уйғониб, юзингизни ювиб, ойнага қарангда, табассум қилинг! Ўзингизга! Қалбингизга! Бугунингизга! Ҳаммаси яхши бўлади денг! Сени қўлингдан кўп нарса келади денг! Ва албатта мен сени яхши кўраман денг!
Мана кўрасиз кунингиз албатта ажойиботларга бой бўлади Қадрдон. Ассалому алайкум!
✨
Биласизми, аслида ҳеч бир мўъжизага эҳтиёжимиз йўқ. Асл эҳтиёж - мўъжиза ўзимиз эканлигимизни тушуниш ва англашдир...
Уни узоқдан изламанг Қадрдон. Хайрли кун Ассалому алайкум.
#
хайрли_тонг
"Ҳаёт менга имконият бермаяпти" деманг... У ҳолда бу тонг уйғонмас эдингиз! Ҳар бир янги кун янги имкондир, Сиз кунни “Бисмиллаҳ” билан бошланг, хаммаси яхши бўлади, Ин шаа Аллоҳ...
Бошланган янги кун барчамизга хайрли бўлсин Қадрдон! Ассалому алайкум!
✨
Шундай инсонлар бор, борликлари бутун дунёга бадал бўла олади, улар ёнингда бўлса дунёларни кераги йўқ. Йўқликларини эса бутун дунё жам бўлиб ҳам унуттира олмайди, ўрниларини ҳеч ким тўлдира олмайди...
Ана шундай инсонларни қадрланг Қадрдоним.
Ассалому алайкум.
Ассалому алайкум Қадрдон. Жума аёмингиз муборак бўлсин.
Унутманг! Йиқилишга, синишга ва тушкунликка тушишга заррача ҳаққингиз йўқ. Чунки, орқангизда сизга суяниб, ишониб турганлар бор. Зинҳор ноумид бўлманг ва ҳаргиз тушкунликка тушманг!
Аллоҳ таоло бир бандага ҳикмати ила бир эшикни ёпса, раҳмати ила икки эшикни очгай!
Шунга ишонингки, сиздан кўтарилаётган ҳар бир дуони тилингизга Аллоҳ таоло жорий қиляпти. Уни айтишга илҳомлантирган Зот энди ижобатини ҳам беради, Ин шаа Аллоҳ!
Ассалому алайкум.
✨
Кайфиятингиз калитини бошқаларда сақламанг, шунда хеч ким сизни бир лаҳзалик бўлсада хурсандчилигингизни ўғирлай олмайди...
Ассалому алайкум хайрли кун. Бошлаб олганткунингиз мазмунли ўтсин.