Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

SO'X24 | TEZKOR XABARLARI

suxliklar_so_xliklar_24
SO'X24 - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz! 📩 Xabar yuborish: @xabaryuborish_bot
Subscribers
1 540
24 hours
30 days
-40
Post views
538
ER
34,94%
Posts (30d)
10
Characters in post
713
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
June 11, 18:33
Media unavailable
4
Show in Telegram

📌
Навобод маҳалласида камбағаллик реестридаги оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди
Сўх туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори Сайидали Темиралиев ҳамда Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим томонидан Навобод маҳалласи Малбут қишлоғида камбағаллик реестрига киритилган фуқароларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш мақсадида хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилди.
🏠
Ўрганиш жараёнида реестрда турган оилаларнинг яшаш шароити, оила аъзоларининг бандлик даражаси, даромад манбалари, ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжлари ҳамда мавжуд муаммолари атрофлича таҳлил қилинди. Ҳар бир хонадонга ташриф буюрилиб, фуқаролар билан мулоқот ўтказилди ва уларнинг мурожаатлари тингланди.
🤝
Суҳбатлар давомида айрим оилаларда бандликни таъминлаш, моддий кўмак олиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш, таълим ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ масалалар мавжудлиги аниқланди.
📋
Шунингдек, фуқароларга амалдаги ижтимоий ҳимоя механизмлари, давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўрганишлар якунида камбағаллик реестрида турган оилаларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, уларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш ҳамда турмуш даражасини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши белгиланди.
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbANwm
t9kZGEy

June 11, 09:58
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
Пластик операция қимматга тушди
😳
Хитойлик аёл юзини операция қилдирганидан сўнг 6 йилдан бери кўзини юма олмаяпти.
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbANwmt9k
ZGEy

June 10, 15:17
Media unavailable
10
Show in Telegram

#Ислоҳотлар_амалда
📢
СЎХДА УРУҒЛИК КАРТОШКАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МУҲИМ ҚАДАМ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги 269-сонли қарори асосида Сўх тумани уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилган ҳудуд сифатида белгиланган. Мазкур қарор мамлакатимизда картошкачилик тармоғини янада ривожлантириш, юқори ҳосилли ва сифатли уруғлик базасини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда Сўх туманига 250 минг дона мини тугунак картошка уруғи олиб келинди. Айни пайтда ушбу уруғларни экиш учун ажратилган ер майдонларида тайёргарлик ишлари якунланмоқда.
Яқин кунларда соҳа олимлари ва малакали мутахассислар иштирокида мини тугунакларни экиш ишлари бошланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши келгусида юқори репродукцияли уруғлик картошка етиштириш ҳажмини ошириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини сифатли уруғлик билан таъминлашга хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, Сўх тумани азалдан картошкачилик соҳасида ўзига хос тажриба ва анъаналарга эга ҳудуд ҳисобланади. Ҳудуднинг табиий-иқлим шароити картошка етиштириш учун қулай бўлиб, бу ерда етиштирилаётган маҳсулотлар ўзининг сифати ва ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида ушбу анъаналар янада мустаҳкамланиб, Сўхнинг картошкачилик соҳасидаги салоҳияти янги босқичга кўтарилмоқда.
Мазкур ташаббус нафақат ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbANwmt9k
ZGEy

June 09, 18:38
Media unavailable
7
Show in Telegram

🏓
Маҳалла лигаси доирасида стол тенниси мусобақасининг сектор босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан ташкил этилган “Маҳалла лигаси” спорт мусобақалари доирасида стол тенниси бўйича Сўх туманининг 4-сектори босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа Мулгон маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-сонли спорт мактабида ташкил этилиб, унда маҳаллалардан сараланган иштирокчилар ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар давомида иштирокчилар ўз маҳорати, чаққонлиги ҳамда спортга бўлган қизиқишини намоён этдилар. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларнинг кейинги босқичда иштирок этиши учун йўлланмалар берилди.
Бундай мусобақалар аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни оммалаштириш ва маҳаллалар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbANwmt9k
ZGEy

June 09, 08:02
Media unavailable
4
Show in Telegram

❗️
1995-йилдаги ва 2026-йилдаги болалар
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbANwmt9kZGEy

June 08, 16:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Ойина
Сўх тумани прокурори Садирали Тўхтасинович Мирзокаримовнинг туман аҳолисига “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаати”нинг М А Ъ Р У З А С И
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbA
Nwmt9kZGEy

June 06, 16:59
Media unavailable
6
2
Show in Telegram

ҒАЛЛА ЎРИМИДА ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
Сўх туманида ғалла ҳосилини беталофат йиғиштириб олиш ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида ўрим комбайнлари операторлари ва фермер хўжаликлари ишчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
«Озод» ширкат хўжалигида ўтказилган семинарда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этиб, ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳосил нобудгарчилигига йўл қўймаслик, ўримдан кейин дала майдонларига ўт қўймаслик ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, огоҳлантирувчи плакат ва баннерларни белгиланган жойларга ўрнатиш ҳамда профилактик тарғибот ишларини кучайтириш вазифалари белгилаб олинди.
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbANwmt9kZGEy

June 05, 18:32
Media unavailable
10
Show in Telegram

⚽️
“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” ДОИРАСИДА “ДХХ КУБОГИ” МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Республикамизда анъанага айланган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган “ДХХ кубоги” мусобақалари ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни кашф этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.
Сўх туманида ҳам ушбу мусобақалар юқори савияда ташкил этилди. Маҳаллалардан иштирок этган қизлар ва йигитлар футбол ҳамда мини-футбол бўйича ўзаро беллашиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
“Суғдиёна” спорт мажмуасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев сўзга чиқиб, мусобақаларнинг ҳудуд босқичи қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтганини таъкидлади ҳамда иштирокчиларни эришган натижалари билан табриклади.
Мусобақа якунларига кўра, мини-футбол бўйича йигитлар ўртасида:
🥇
Сариканда маҳалласи
🥈
Чашма маҳалласи
🥉
Ленбур маҳалласи ғолиб ва совриндор бўлди.
Қизлар ўртасидаги мини-футбол мусобақасида:
🥇
Шарқобод маҳалласи
🥈
Офтобру маҳалласи
🥉
Ғазнов маҳалласи жамоалари фахрли ўринларни эгаллади.
Футбол мусобақасида эса:
🥇
Ровон маҳалласи
🥈
Янгиариқ маҳалласи
🥉
Сўх маҳалласи жамоалари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом, эсдалик совғалари ҳамда қимматбаҳо туҳфалар топширилди. Шунингдек, биринчи ўрин соҳибларига мусобақа кубоклари ҳам тақдим этилди.
Тадбир якунида ташкил этилган гала-концерт дастури иштирокчилар ва томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлади. Маҳаллий ва меҳмон санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага унутилмас таассуротлар қолдирди.

May 28, 18:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Фарғона_телеканали
Сӯх туманида Қурбон ҳайити кенг нишонланди
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbANwmt9k
ZGEy

May 20, 13:34
Media unavailable
4
Show in Telegram

#ТЕЗКОР
☄️
АЭРОПОРТДА ДАҲШАТЛИ ОДАМ! ЎЗБЕКИСТОН ТУРИСТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА РЕКОРД УРЯПТИ
Ўзбекистонга келган қўшни турист Аэропортдаги одамларни кўриб шокка тушди, ТУРИСТЛАР ОҚИБ КЕЛЯПТИ
👉
Сўх хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+JwOwbANwmt9kZGEy