
"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.
#БИЛАСИЗМИ
:
ФАРЗАНДЛАРНИНГ ГУНОҲЛАРИГА ОТА-ОНАЛАР ШЕРИКМИЛАР?
Номаи аъмол ёзишда ёш белги эмас, балки балоғатга етганлик белгидур. Ўғил болаларни балоғатга етиши эҳтилом бўлиш билан яъни тушда булғаниш билан бўлади. Қиз болаларнинг балоғатга етганликлари ҳайз кўриш билан бўлади. Ана шу муддатдан бошлаб номаи аъмолга уларнинг ҳам қилган савобу гуноҳлари ёзилишни бошлайди. Шариат буюрган амалларни қилишга мажбуриятлари ишга тушади. Намоз ўқиб рўза тутишлари ва бошқа ибодатларни адо этишлари фарзи-фарз, вожиби-вожиб, суннати-суннат бўлади ва ҳоказо. Демак бу ерда ёш асосий омил эмас, асосий омил балоғатга етганликдур. Кўпинча юртларда ёш билан чегаралаб қўйиш ўзларини ўша вақтдаги одамларига қараб бўлган, мисол учун қизларга 9 ёшдан, ўғил болаларга 12 ёшдан деган нарса тарқалган кўпчиликни ичида, лекин бу бир тахминий ҳолат бўлади. Аслида балоғатга етиш билан инсон мукаллаф бўлади ва балоғатга етиш аввалги айтиб ўтганимиздек ўғил болаларда эҳтилом бўлиши билан, қизларда ҳайз кўриш билан бўлади. Энди фарзандлар тарафидан гуноҳ содир этилган бўлса, ота-оналар уларга тарбия бермасдан ўз масъулиятларини адо этмасдан гуноҳларига рози бўлиб қараб турганликлари маъносида албатта масъул бўладилар. Лекин фарзанд бир ишни қилсаю, ота-она тарбияни қилиб ўзини масъулиятидаги ҳамма нарсани адо этиб қўйган бўлса, фарзанди отасига билдирмай, онасига билдирмай қилган гуноҳ бўлса, албатта фарзанд ўзи демак гуноҳини жавобини беради.
(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🛍
Instagram
|
🥺
Telegram
|
🤪
Facebook
|
😍
Youtube
|
#ВИДЕО
📱
🗣
ФИТНА ЧИҚҚАНДА НИМА ҚИЛИШ КEРАК
❓
🎙
Эксперт:
Мифтоҳиддин домла Рожиддинов
– Андижон шаҳар бош имом-хатиби
🎞
Тўлиқ
👉
FULL HD
https://www.youtube.com/channel/UCgMBrzcU5S29-CsYAJVBn8g
да кўринг!
📝
Мазкур подcаст Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2026-йил 9-сентябрдаги 02-07/7319-сонли хулосаси асосида тайёрланди
.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🛍
Instagram
|
🥺
Telegram
|
🤪
Facebook
|
😍
Youtube
|
#БИЛАСИЗМИ
?
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🛍
Instagram
|
🥺
Telegram
|
🤪
Facebook
|
😍
Youtube
|
#БИЛАСИЗМИ
?
Сизларни энг ёмонингиз ҳалол-пок инсонлардан ёмонлик қидирадиган ва дўстлар орасига нифоқ солувчиларингиздир.
(Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу)
.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉
@suzukotaziyoratgoxi
#ТАФАККУР
Борлиқдаги барча ризқ, ҳатто ҳаром ризқ ҳам Аллоҳ томонидандир. Аллоҳдан бошқа Розиқ йўқдир. Лекин, одамларнинг (ҳали ризқ келмай туриб унга эга бўлишга қаратилган) шошқалоқликлари ризқни ҳаромга айлантириб юборади. Агар сабр қилишганида ҳалол бўлиб келар эди.
(Имом Шаъровий)
.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ, РИЗҚИНГИЗ ХАЛОЛ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🛍
Instagram
|
🥺
Telegram
|
🤪
Facebook
|
😍
Youtube
|
🇺🇿
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
:
⏰
📆
Ҳижрий 1448 йил *16
- “Жумадул-аввал»
27-Октябрь 2026 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:
🕰
Тонг -
05:29 (Саҳарлик вақти)
🕰
Қуёш - 06:43
🕰
Пешин - 12:12
🕰
Аср - 15:43
🕰
Шом -
17:30 (Ифторлик вақти)
🕰
Хуфтон - 18:42
Тошкентдан олдин:
Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12, Олма-ота, (Қозоқистон)-29/23
Тошкентдан кейин:
Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉
➡️
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
|
Youtube
|
«Сузук
ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари:
👇
👇
#ВИДЕО
📹
"МЕҲНАТ ВА МАСЪУЛИЯТ: ЎЗ ҲАЁТИМИЗГА ЖИДДИЙ НАЗАР"
👆
2-қисм.
🎥
✅
Ҳунар ўрганиш
…
✅
Меҳнат - фақат пул топиш эмас
…
Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ маъвизалари
🎤
(Давоми бор)
🎤
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🛍
Instagram
|
🥺
Telegram
|
🤪
Facebook
|
😍
Youtube
|
#ТАФАККУР
Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...
У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.
Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...
Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг!
ХУЛОСА:
Бугун Сизни кимдир алдаган бўлса, куюнманг, ғам чекманг, зотан бугун Сизнинг эмас, алдаган кимсанинг алданиш куни бўлибди.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🛍
Instagram
|
🥺
Telegram
|
🤪
Facebook
|
😍
Youtube
|
#ТАФАККУР
Ёлғон гапириб юксалишдан кўра, тўғрини гапириб пастлашишни афзал кўраман.
(Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу)
.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🛍
Instagram
|
🥺
Telegram
|
🤪
Facebook
|
😍
Youtube
|
#ОЯТ
“Ўзинг мен учун зурриётимда ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин)”
(Аҳқоф сураси, 15-оят).
Фарзандлар учун ҳидоят ва муваффақият сўраб дуо қилиш тарбия масофасини қисқартириб, у йўлдаги машаққатларни енгиллатади. Бу хусусда Пайғамбарлар энг яхши намунадирлар.
Аллоҳим, фарзандларимизни ва бутун мусулмонларнинг фарзандларини ислоҳ қил, ўзи ҳидоят топган ва бошқаларни ҳидоятга чорловчи, ўзи адашмаган ва бошқаларни ҳам адаштирмайдиган зурриётлардан қил.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉
@suzukotaziyoratgoxi