Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
📖 O‘qi deya buyurgan Zot, o‘qidingmi deya so‘ramasmi? «Tafakkur bilan o‘qilgan bir oyat, tadabbursiz o‘qilgan xatmi Qur'ondan yaxshidir.» Ibn Qoyyim rohimahulloh 📚 Manbasiz olinshingiz mumkin. 29.06.2021 🎬
Subscribers
1 190
24 hours
30 days
-30
Post views
225
ER
19,24%
Posts (30d)
28
Characters in post
667
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
March 13, 05:25
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди.
Хотини: "Йўқ, севмайман", деди.
Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига "Сени ёмон кўраман", деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар.
Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди.
Шунда ҳазрати Умар дедилар:
"Ёлғон гапир !!!
Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин!!!
Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар Ислом ва эҳсон асосида яшашади".
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар!Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.
@tadabbur_bilan

March 07, 11:53

Рамазонда Филдан эҳтиёт бўлинг!
Кўпчилик бу унвондан ажабланиши мумкин ва лекин қуйдаги қиссани ўқисангиз буни сабабини тушуниб етасиз!
Кунлардан бир куни Имом Молик Набийﷺнинг масжидида ўз толибларига дарс берар экан бир киши: “Мадинага фил келди“- деб қичқирди. Ўша даврда Мадина аҳли филни кўришмаган эди.
Бу хабарни эшитган барча толиблар Имомни ташаб филни кўргани чиқиб кетишди илло Яҳё ибн Яҳё ал Лайсий қолди.
Имом Молик унга: “Нега улар билан чиқмадинг? Ёки филни кўрганмисан?“- дедилар.
Яҳё: “Мен Мадинага филни кўриш учун эмас, балки Имом Моликдан дарс олиш учун келганман“- деб жавоб берди.
Агар бу қиссани тааммул қилиб кўрсак толиблар ичида фақатгина Яҳё Мадинага нега келганини ва ҳадафи нималигини тушуниб етганини кўрамиз.
Шунинг учун ҳам улар каби чалғимади... бу толиблар ўртасидаги фарқни қаранг...
Ҳақиқатда ҳам имом Моликни Муваттосида энг кўп суянилидан санад Яҳё ибн Яҳё ал Лайсий санадидир.
Замонамизда ҳар Рамазонда фил воқеаси такрорланади, фақат бошқа кўринишда бўлади.
Рамазонда инсонлар иккига бўлинади, булар:
- Рамазондан асл мақсад нималиги билувчи ва шуни ғанимат билувчи инсонлар
- Рамазондан асл мақсадни тушиниб етмаган ва ҳар хил филлар билан овора инсонлар.
@tadabbur_bilan

March 06, 00:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Alhamdulillah
Солиҳлардан бирлари айтади: “Алҳамдулиллаҳ айтишнинг қалбимда ажиб таъсирини сездим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Алҳамдулиллаҳ” тарозуни тўлдиради. “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ” ер билан осмон ўртасини тўлдиради...” ҳадисларини ўқидим. Ўзимга дедим: “Уфқларнию тарозуларни тўлдирар экан, ахир қалбим тўлмасинми?”
Аллоҳим қалбларимизни Сенинг ҳамдинг, шукринг ва зикринг ила тўла бўлмоғини насиб айла!
Аллоҳим, тилларимизни ҳамиша Ўзингни зикринг ила нам бўлувчи этгин!

March 05, 00:37

Zikir: Subhanallah Walhamdulillah Wala Ilaha Illallah Wallahu Akbar 1000...
https://youtube.com/watch?v=iFrLfrBYcts&si=tE8QpfXQ1hoFE7gG

March 04, 08:14

Ислом, тафаккур
,
ҳашамат, дангасалик
Андижон шаҳрида жойлашган "Ҳазрати Билол" масжиди намозхонларидан бири, болаларни таровеҳ намозига олиб бормаслик учун ёш боланинг масжидга сийиб қўйганини баҳона қилиб
келтирмоқда
.
-Хўп, сийиб қўйибди нима қипти шунга?
-Шу сабаб жуда қиммат гиламни кесишибди!
-Хўп, нима қипти кесишса?
-Ҳар сафар сийиганда кесиб ташлайверсак шунча пул увол...
-Ҳа йўғэ...
Келинг озгина фикрлаймиз. Битта жим-жимадор гиламни деб, ҳашамат ва чиройни деб бутун бошли ислом келажагини динидан узоқ қилиб тарбиялашимиз қанчалик тўғри?
Бир фойдаланувчи яхши гап ёзибдилар:
Масжидингизда қиммат гилам бўлса йиғиштириб ташланг. Арзон гилам, кулбадек бўлса-да масжид бўлсин, лекин Аллоҳнинг уйидан хеч ким тўсилмасин.
Мана шу масалага жуда тўғри нуқтадан қараш ҳисобланади. Умматнинг давомчиларини масжидга олиб келишдан тўсяпмиз. Бунга орамиздан кимни қанчалик ҳаққи бор деб ўйлайсиз?
Нима бу ҳашамат? Бизга бу ҳашамат қандай ёрдам беради? Ҳашаматли бўлишидан кўзланган мақсад нима эди ўзи?
Охири замон белгиларини эсланг:
"Қоронғу тундек фитналар келишидан олдин амал қилиб қолинглар! Ўша кунларда инсон мўмин ҳолатда тонг оттирадию кечга бориб кофир бўлади. (Ёки) Кечаси мўмин ҳолдаги инсон тонгда динсизга айланади. Ўз динини арзимас дунё матоси эвазига сотади".
Охири замон аломатларида "
Ўз динини арзимас дунё матоси эвазига сотади
" дейилмоқда. Биз битта қиммат мато хусусан гиламни деб болаларни масжиддан тўсамизми? Бу динни сотишга кириб қолмайдими? Мен шундай деб ўйлаяпман, янаям устозлар яхшироқ билишади. Биз тўсётган болалар орасида аксарияти мактаб ўқувчилари, яъни исломга кўра ваяга етган йигитар ҳисобланади. Буларни таровеҳдан тўсиб нимага эришмоқчимиз? Жаннатгами?
Пайғамбарлар ҳам бундай ҳашаматли масжидларда намоз ўқишмаган бўлса керак. Мен кичик паст масжидлар қурайлик демоқчи эмасман. Динимизга зарар еткизадиган ҳар қандай "ислоҳотдан" воз кечайлик, демоқчиман.
"Ишанаверинг" ҳар биримизни маҳалламизда керак бўлса ҳар куни арзон гилам сотиб оладиган даражадаги бойлар бор. Жуда кам суммадан пул йиғсак ҳам ўзимиз ўша гиламни алиштиришимиз мумкин. Изласак муаммога ечим топилаверади.
Аслида гап гиламда ёки болаларни сийиб қўйишида ҳам эмас...
Муаммонинг илдизи бошқаларга бориб тақалади. Балки юртимиздан ташқарига...
Билиб-билмасдан ўшаларни тегирмонига сув қуйманг!
@Ahmad_Bayon

February 28, 23:33
Media unavailable
1
Show in Telegram

13574. Аллоҳим, Қуръонни қалбимда тўлиқ ёд бўлган ҳолда жамлагин, тилимда унинг тиловатини насиб қил, сулукимда уни хулқ эт.
Ундан менга илм ва амални ризқ қилиб бер, ё Раббий!
Томиримдаги ҳар бир юрак уриши (пулс) умримни зиёда қилганидек, Қуръонни Сенинг яқинлигингни зиёда қилувчи қилгин.
@arabicuz
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube

February 28, 12:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

Кимнингдир қалбига озор берувчи эмас, қалбларга сурур олиб кирувчи банда бўлайлик...

February 27, 10:16

Қуръон - илм калити
Иброҳим ибн Абдулвоҳид илм талаби учун сафарга чиқаётган Зиё Мақдисийга шундай насиҳат қилган экан:
“Қуръон ўқишни кўпайтир, уни тарк қилма! Зеро, Қуръонни қанча кўп ўқисанг, талаб қилаётганинг - илмга шунча кўп эришасан”.
Зиё деди:
“Бу ишга эҳтимом қилиб, уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Қуръонни қанча кўп ўқисам, ҳадис тинглаш ва ёзишга шунча кўп муваффақ бўлар, ўқимаган пайтим эса муваффақ бўлолмас эдим”.
(Ибн Ражаб, “Зайлу табақотил ҳанабила”, 3/205)

February 27, 01:58
Media unavailable
1
Show in Telegram

«Аллоҳ азза ва жалла ҳар куни Жаннатини зийнатлайди, сўнгра айтади:
Яқинда Менинг солиҳ бандаларим дунё машаққатларини ташлаб, сенга келадилар».
Имом Термизи ривояти.
@IkromSharif

February 24, 00:39
Media unavailable
1
Show in Telegram