
⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️
📝
ИБРАТ ВАҚТИ
.....
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган табиб ҳузурига бориб, умидсизланиб, ҳаста ётган дўстини даволашни илтимос қилдилар. Табиб бу илтимосни ерда қолдирмай бемор олдига келиб, уни кўргач:
- Сен албатта соғайиб кетасан. Мен сени даволайман. Фақат бунинг учун ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Сен муолажаларингни тўхтатма, мен сенга тоғдан бир гиёҳ топиб келтираман, ўша гиёҳ сенга ёрдам беради. Бу гиёҳ ёрдамида шу ҳасталикка чалинган кўп беморлар соғайиб кетган. - деди. Бемор табиб айтганларга қулоқ тутиб, даволанишда давом этди. Бир ҳафтадан сўнг табиб ўша гиёҳ дамламасини беморга келтириб берди. Орадан вақтлар ўтиб бемор соғайиб кетди. Шунда бу ҳолни кўрган шифокорлар табиб ҳузурига бориб: - Сен соғайиши мушкул бўлган беморни даволабсан. Бизга айтчи унга қандай дамлама ичирдинг? Биз ҳам беморларни даволашда сенинг усулингдан фойдаланайлик, унга нима бергандинг?! Табиб бу сўзларга шундай жавоб қайтарди:
- Мен унга сизлар бера олмаган нарсани бердим, яъни: «Умид ва ишонч». Агар соғ одам ҳам батамом умидсизликка тушиб қолса, ҳасталаниб йиқилиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар инсон бирор нарсага эришмоқчи бўлса ва эриша олишига қаттиқ ишонса, у албатта эришади. Беморга тайёрлаб берган дамламам эса, оддий чой ва тол баргининг аралашмаси эди ҳолос!...
Умид ва ишончингиз хеч качон сунмасин
!
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
📚
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
📚
🌷
AYOL FAQAT ITOAT QILISH UCHUN YARATILMAGAN…
Ba’zan jamiyatda ayolga:
“Eringga itoat qil, sabr qil, indama…” — degan gaplar ko‘p aytiladi.
Lekin bir narsani unutmaylik…
Davomini o’qish uchun ko’k yozuv ustiga bosing va kanalga a’zo bo’lib qo’ying please
🫂
❤️
🌞
Ассалому-алайкум азизлар! Соғ-омонмисиз? Янги кун муборак.
Катта эшикларнинг калитлари кичикдир...
Орзу-умидларингизнинг буюклиги, кўплиги сизни харакатдан тўхтатмасин.
Ким билсин, балки биргина дуойингиз Аллоҳ хузурида ижобат бўлиб, имконсиз деб билган нарсаларингизни амалга оширар.
Янги тонг, янги ниятлар, янги умидлар, янги орзулар муборак бўлсин. Барчага кун давомида аъло кайфият ҳамроҳ бўлсин! Ҳар бир кунингиз хайрли, файзли-барокатли бўлсин азизлар!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇
https://telegram.me/+Ht_WoLwjoLlhNDky
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».
Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.
☝️🏼
«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!
✨
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇
https://telegram.me/+Ht_WoLwjoLlhNDky
🌙
БАЪЗАН БИР ҚИССА БУТУН ҲАЁТИНГИЗГА БОШҚА КЎЗ БИЛАН ҚАРАШНИ ЎРГАТАДИ…
Юсуф (а.с.)нинг ҳаёти — оддий бир қисса эмас…
💔
яқин инсонлардан келган синов,
🕊️
айрилиқ ва соғинч,
🌑
зулмат ичидаги ёлғизлик,
🤲
сабр ва таваккул,
✨
ва ниҳоят — Аллоҳнинг гўзал тақдири…
Аммо энг ҳайратланарлиси шундаки, кеча зулмат бўлиб кўринган йўл, эртага нажотга олиб бориши мумкин.
Агар қалбингизга таскин, ҳаётингизга ибрат, кунларингизга гўзал эслатмалар керак бўлса…
🌷
КИРИНГ. ЮСУФ (А.С.) ҚИССАСИНИ ЎҚИНГ.
Балки айнан шу қисса қалбингизга керакли сабрни эслатар…
🤍
👇
👇
👇
👇
🔗
КЎРИШ УЧУН БОСИНГ!
📝
Изоҳга хожат йўқ ўзингиз ўқинг...
Тун. Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубҳа аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан. “Таҳажжудда эрингни дуо қил“ деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини ҳам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди. Унга бироз тикилдим. Негадир раҳмим келди. У: Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди. Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган. Умри давомида дегани деган, айтгани айтган ҳолда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган ҳолда яшайди. Ҳамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди. Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.
Туну кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.
Кун давомида тинимсиз меҳнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллоҳга дуо қиладиган аёл.
Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл. Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллоҳга шукурлар айтадиган аёл.
Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.
Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...
Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди. Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жоҳил ва бепарво бўлган эканмана? Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин? Яна ўзимни уммат дея керилиб ҳам юрардима?!
Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Таҳорат олдим ва Таҳажжуд ўқишни бошладим. Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар таҳоратхона томон борди. Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган ҳолда намозда менга иқтидо қилди.
Ҳўнграб йиғлаган ҳолда намозни аранг якунладим...
- Бегим, нега мени уйғотмадингиз? -, деди у ҳижолат овозда. Бу эса мени баттар қийин аҳволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим. Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб ҳам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:
- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллоҳ сендан рози бўлсин!-, дедим...
Шу тундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Йўқ, ҳаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим ҳам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди. “Хизматингизни қилиб тўймайман“ дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...
📚
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
📚
🔥
Tabiiy sirka qidiryapsizmi?
Endi siz uchun:
🍎
100% tabiiy olma sirkasi
💪
Sog‘liq uchun foydali
🥗
Ozish va hazm uchun yordam beradi
🏡
Uy sharoitida tayyorlangan
❗️
Hech qanday kimyoviy qo‘shimchalarsiz
📦
Yetkazib berish mavjud
💰
Narxi hamyonbop!
👉
Hoziroq buyurtma bering: +998909317878
👉
Sirka haqida koproq malumot olishni istasangiz :
https://t.me/sirkachi_botir
🌙
Хайрли тун азизлар! Ширин тушлар хамрохингиз булсин. Аллох уз хивзу-химоясида асрасин. Яхши ниятлар ила дам олинг. Гойибона дийдорлашишгунча , хайрли тун тилаб коламиз!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇
https://telegram.me/+Ht_WoLwjoLlhNDky
Sizning qutichangizda faqat bitta tilla uzuk turishidan zerikdingizmi?
💍
Moda olami to'xtab turmaydi. Tilla olish — bu sarmoya, lekin bijuteriya — bu kayfiyat!
💰
Hisob-kitob oddiy: 1 ta tilla zanjir narxiga bizdan 10 xil turli obrazlar uchun taqinchoqlar olishingiz mumkin. Har kuni har xil, har kuni zamonaviy!
✅
Bizning kafolat:
Hamyonbop narxlar
Antiallergen materiallar
Eksklyuziv dizaynlar
Trend bilan birga bo'ling, hamyoningizni esa asrang!
🛍
✨
𝑶‘𝒛𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒏𝒊 𝒎𝒂𝒍𝒊𝒌𝒂𝒍𝒂𝒓𝒅𝒆𝒌 𝒉𝒊𝒔 𝒆𝒕𝒊𝒏𝒈!
𝑮𝒐‘𝒛𝒂𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒎𝒂𝒚𝒅𝒂 𝒅𝒆𝒕𝒂𝒍𝒍𝒂𝒓𝒅𝒂 𝒚𝒂𝒔𝒉𝒊𝒓𝒊𝒏𝒈𝒂𝒏...
✨
🔗
𝑩𝒊𝒛𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍
t.me/Aisha_shop_909
📞
𝑴𝒖𝒓𝒐𝒋𝒂𝒂𝒕 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏:
@Pretty_girl_909
🚚
𝑻𝒆𝒛𝒌𝒐𝒓 𝒚𝒆𝒕𝒌𝒂 𝒚𝒆𝒕𝒌𝒂𝒛𝒊𝒃 𝒃𝒆𝒓𝒊𝒔𝒉: 𝑶'𝒛𝒃𝒆𝒌𝒊𝒔𝒕𝒐𝒏 𝒃𝒐'𝒚𝒍𝒂𝒃 𝒃𝒖𝒚𝒖𝒓𝒕𝒎𝒂𝒏𝒈𝒊𝒛𝒏𝒊 𝒖𝒚𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂𝒄𝒉𝒂 𝒚𝒆𝒕𝒌𝒂𝒛𝒂𝒎𝒊𝒛.
📝
ТУҲМАТ!
(Таъсирли ҳаётий воқеа)
-Хотин, совуқ чой олиб кел! - ўшқирди ароқ ичиб, маст бўлиб, гандираклаб келган эркак.
-Ҳозир, - қўрқув аралаш жавоб берди аёл.
Чойнакни чумагидан чойни хўриллатиб охиригача “ютгач” эркак темир каравотга ўзини ташлади. Бироздан сўнг хона унинг гулдираган хуррагига тўлди.
Бир соатлардан кейин оғзи қақраб, сув ичишга турган эркак, негадир “чўнтагимдаги пулим қани?” деб важоҳат билан аёлига бақириб қолди.
-Яхшилаб кўринг, дадаси, мен тегмадим! – деди аёл минг хавотир билан ва ичида секингина шивирлади: “Топилақолсиней, ишқилиб”.
-Сен олиб қўйгансан! Қани, топ, бўл, яшириб қўйдингми пулимни, ўғрисан, - сўкина кетди эркак.
-Дадаси, мен ошхонадан бери келмадим-ку, чўнтакларингизни яхшилаб кўринг, мен тегмадим, ишонинг, - зорланарди аёл.
-Сендан бошқа олмайди, ўғри хотин, топ пулни, чўнтагимдалиги аниқ эди... Топ! - бисотидаги энг хунук сўкиниш, ҳақоратларни қаторлаштириб ташларди эркак.
Тўсатдан тушган тепкидан аёл букилиб, оғриқдан ҳатто ингролмай ҳам қолди.
-Пулни жойига қўй, ҳароми, ўғри,- тинмай сўкиниб, айбсиз “айбдорни” дўппосларди эркак...
Шовқинни эшитиб, эшикдан қасава рўмол ўраган кампир-қайнонани боши кўринди...
-Нима гап, болам ? - сўради кампир.
-Кўрмайсизми, пулимни ўғирлаб, бўйнига олмаслигини? Тан олмасин, топиб бермасин, ўлдираман, - ўшқирарди эркак бор овози билан.
-Худо ҳаққи, дадаси, мен олмадим, мен ўғримасман, Худодан қўрқинг, туҳмат қилманг, - юзининг қонини артишга уринарди аёл. Титраб, зўрға овози чиқарди...
Тўсатдан, кампир важоҳат билан келинига ташланди ва уни уришга тушди:
-Қасам ичма, қасам уриб ўлгур, олган бўлсанг қайтариб бер, ўғри!
Аёл шўрликни бурчакка босиб, ўласи қилиб дўппослаган она-бола чарчашди шекилли, уришдан тўхташди.
Кампир ўғлининг ўрнини тўғрилаб бераман деб, ёстиқни кўтариб...бир даста пулни кўрдию:
-Ҳа, ўла ароқ ичмай, қара, манаку пулинг, заҳархўр, ичма энди дегандима... – ғудранди эшикка йўналиб.
Бурчакда, оғзи-бурни қонга беланиб , оғриқдан, туҳматдан буғриқиб, “Мен ўғримасман, мен олганим йўқ” -дея алам билан аянчли шивирларди шўрлик аёл...
Ушбу туҳмат ва адолатсизлик учун эр ҳам, қайнона ҳам кечирим сўрашни хаёлларига ҳам келтиришмади. Афсус...
Энди ҳисоб-китоб Қиёмат куни бўлади... Энди бу ноҳақликнинг жазосини ожиза аёл эмас, азоб берувчи фаришталар беришади!
📚
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
📚