Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🍃«ИЛОҲИЙ ИШҚ»🍃

tasavvuf02
Аллоҳнинг ҳақиқий ошиғи бир майхонага кирдими, ўша ер ҳам унга намозгоҳ бўлади. Аммо сархуш айни намозгоҳга кирдими, ўша ер унга майхона бўлади. 💥 Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу (Ишқнинг қирқ олтин қоидасидан 22-қоида)
Subscribers
8 010
24 hours
10
30 days
180
Unusual 24 hours drop
Post views
852
ER
0,14%
Posts (30d)
621
Characters in post
835
December 11, 09:43

​​
ХОЖА ЮСУФ ҲАМАДОНИЙ
«РУТБАТ УЛ-ҲАЁТ» РИСОЛАСИДАН Давоми
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Агар дунё завқларисиз кун кечиришнинг имкони бўлганда эди, инсон уни ўзига зарурий бир ғанимат дея билган бўларди. Лекин инсон жисмоний ҳаётнинг давом этиши учун зарурат юзасидан ейди, ухлайди ва дунёвий орзуларининг машаққатига сабр қилади, нафсоний лаззатларнинг аччиқ шарбатига чидайди. Чунки, бадан – дин омонат топширган уловдир ва шариат вазифаларини бажарувчи ҳаммолдир. Бадан дин йўлида ғозийнинг отидан ва ҳожининг туясидан афзал бўлмаганидек, тубан ҳам эмас. Жиҳод ва ҳаж йўлида от ва туяга ем-хашак бериш Ҳаққа ибодат ва диний амаллардан бўлса, бундан ҳам афзалроғи шариат ҳукмларини ва дин аҳкомларини бажарувчи баданни таомлаштириш Ҳаққа итоат ва яқинлик қилишдир” .
“Кимки нафси дўст ва карамли бўлса, у кишининг диний ишлари осонлашади” .
“Борлиқ ва коинотнинг айланишини ҳамда ҳечлигини билолмаган, коинот сирига ўзи ва ўзлигидан бехабарлиги туфайли огоҳ бўлмаган жоҳилни кўзи очиқ деб бўлмайди. Кўзи очиқ киши шариат мулкини бус-бутун кўрадиган инсондир. Зеро, шариат нафс ва коинотнинг султонидир” .
“Инсон дунё лаззатлари билан фароғат топишдан йироқлашмагунча диний вазифаларни ҳаққи билан адо этолмайди. Бир қалбда икки зид нарса ўрнашолмайди, келиша олмайди. Кўнгил дунё завқларига асир экан, ислом шарафи ва шонидан узоқлашиб тубанлашиб бораверади. Натижада исломий тасалли мақоми хароб бўлиб, дунёвий завқу сафога тегишли таскин макони маъмур ва обод бўлади. Зеро, Икки зид нарса бир жойга жам бўлмайди”.
“Қуръоннинг мақсади: инсоннинг кўнгилида дунёга муҳаббатни совитиш ва қалбда охират саодатига нисбатан муҳаббатни уйғотиш”.
“Дунёнинг ортиқча ишларидан йироқлашиш ва сақланишдан инсон мувжуд вазият ва эҳтиёжига кўра машаққат тортиши керак. Агар бозорчи бўлса, эҳтиёжига кўра дўконга борсин. Тижоратчи бўлса, нафақаси ва кирим-чиқимига қараб тижорат қилсин. Ишлаб чиқарувчи бўлса, ўзи ва оиласининг ҳожатини ҳисобга олган ҳолда ишласин. Халқ табақаларини, амир-маъмур, раис-хизматкор, қози-тобе, олим-толиб ва ҳоказо барчасини юқоридагиларга қиёслаш мумкин.
Дунё молини йиғишда ҳаддан ошмаслик, эҳтиёжга кўра еб-ичиш, рўзғор тебратиш, оила қуриш ва ҳоказо билан кифояланиш ҳамма учун зарурийдир. Зеро, булар билан чалғиб таскин топиш ҳайвонлар мартабаси эканини юқорида тилга олдик. Инсонга бу нарсалар ишловчи ва ҳаммоли бўлаги нафснинг яшаши учун заруратдир. Заруратнинг эса меъёри ва чегараси бўлади. У мутлақ ва бепоён эмас” .
“… билгинки, дунё безаклари билан тасалли топиб овунган кишининг саодати – бу алданиш саройи бўлмиш дунёнинг арзимас молини жамлаш, ман қилиш, олиш ва беришдир. Бу киши дунё билан умр кечирмоқда, демак, дунё билан тирикдир. Бу ҳолат Одам боласининг ҳаёт мартабаси ва манзилидаги энг қадрсиз ва тубан даражадир. Чунки, дунё матоси билан хотиржам бўлиб, овунган киши ҳайвонлар, ҳашоратлар, ёввойи ва уй ҳайвонлари, қуш ва балиқлар билан баробар ва улар билан шерикдир. Чунки улар бу алдов дунёнинг лаззатлари билан тирик ва ҳаётдирлар. Шунинг учун оламни яратган Ҳақ таоло мақсади ва юриш-туриши дунё завқи бўлган кишиларни ҳайвонларга тенглаштириб, бундай дейди: “Эй, Муҳаммад, уларни қўяверинг, еб-ичиб, фойдаланиб қолсинлар, орзу ҳавасларига машғул бўлаверсинлар. Бас, яқинда (бу қилмишларининг оқибати нима бўлишини билиб олурлар).” (Қуръон. 15:3) .
“Парранда, дарранда ва ҳашоратларни бўйсундирган, фаҳму ақл ва муомонат юклатилган муаззам ва мукаррам инсоннинг тасалли топиш мақоми ва мартабасининг мазкур ҳайвонлар билан тенг мавқеда бўлиши нақадар хунук ва уятдир! Бундай инсон ҳайвонларнинг тасалли мақом ва мартабаси даражасига тушиб қолади ва улардек яшаб ором топади. Ҳайвонлар ейиш, ичиш, жуфтлашиш, маскан ва либослари билан фароғат топганларидек, бу инсон ҳам шундай нарсалар билан ором ва таскин топади. Ўзининг ҳақиқий мақом ва даражасини ўйламайди” .
“… тариқат пирлари саодатга етишганлар. Улар ҳамма нарсанинг вақти ва ҳаққига риоя қилганлари, ҳамма нарсани ўз ўрнида ҳаққи билан мукаммал адо этганлар. “Бизни тўғри йўлга бошла” дуо ояти ижобат бўлган эди
ДАВОМИ БОР
https://t.me/tasavvuf02
🕊
🕊

December 11, 09:42
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мусо ва Хорун алайҳиссалом билан лаънати Фиръавн орасидаги бўлиб ўтган машхур қисса.
Калим илгидаги қутлуғ асойи
Гаҳи кўпруг эрди, гаҳ аждаҳои.
Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу
Шарҳ
Биласанки, Мусо Калимуллоҳнинг қўлидаги муборак Таёғи дарё сувидан кечишда кўприк бўлар, баъзида эса душманлар кўзига аждаҳо бўлиб қўринарди. Таёқнинг бу икки хосияти машҳурдир, аммо яна бошқа ишлари хусусида ҳам китобларда ҳикоялар бордир. Гап шуки, Мусо таёғининг ортиқча, керакмас иши йўқ бўлиб, бариси Тангри азза ва жалланинг қудратидан эди.
꧁✿
🌺
🌸

🌸
🌺
https://t.me/tasavvuf02
🕊

December 11, 05:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

📖
ИЛМГА ИНТИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
"Ким бир йўлга чиқиб, унда илм излашга ҳаракат қилса, Аллоҳ унинг учун жаннат сари йўлни осон қилади.
Малаикалар илм талаб қилувчилардан рози бўлгани учун уларга қанотларини ёзадилар. Осмонларда ва ердаги мавжудотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам илм ўрганаётган киши учун Аллоҳдан мағфират сўрайдилар.
Илм эгасининг ибодат қилувчидан устунлиги, ойнинг бошқа юлдузлардан устунлиги кабидир.
Олимлар – пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмадилар, балки илмни мерос қилдилар. Кимки илмга эга бўлса, улкан насибага эришган бўлади."
📚
Манбалар:
Бухорий, Илм 10
Абу Довуд, Илм 1
Термизий, Илм 19
Ибн Можа, Муқаддима 17
🔹
Илм олишга шошилинг! Зеро, илм – нур ва нажот манбаидир!
꧁✿
🌺
🌸

🌸
🌺
https://t.me/tasavvuf02
🕊

December 11, 05:52
Media unavailable
2
Show in Telegram

📹
Topdiq Emro hazratlari-Dard.
꧁✿
🌺
🌸

🌸
🌺
https://t.me/tasavvuf02
🕊

December 11, 04:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

Пайшанба куни пешин вақти бўлганда,
Аллоҳ таоло,
фаришталарини осмондан ерга туширади.
Фаришталарнинг ёнида кумушдан саҳифалар ва олтиндан қаламлар бўлади. Эртаси куни қуёш ботгунча Расулуллоҳга ўқилган салавотларни ёзадилар."
Имом Жаъфар Содиқ (Раҳматуллоҳи алайҳ) Авлиялардан насиҳатлар
꧁✿
🌺
🌸

🌸
🌺
https://t.me/tasavvuf02
🕊

December 11, 04:47
Media unavailable
3
Show in Telegram

ℹ️
Andijon shahar bosh imom xatibi - Ustoz Miftohiddin Domla ALLOHNI RIZOLIGINI QANDAY TOPADI..?
꧁✿
🌺
🌸

🌸
🌺
https://t.me/tasavvuf02

December 11, 03:58
Media unavailable
1
Show in Telegram

🌹
❤️
Қимматли Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад Мустафо ﷺ шундай дедилар:
"
🤍
Ким ҳар бир фарз намозидан кейин ўн марта Ихлос сурасини ўқиса, албатта Аллоҳ таоло у кишига розилигини ва мағфиратини вожиб қилади.
🌷

"
🌼
Манба: Кумушхонавий, Рамузуъл-Аҳодис, №5468

꧁✿
🌺
🌸

🌸
🌺
https://t.me/tasavvuf02
🕊

December 11, 02:03

​​
ҲАЗРАТИ АЛИНИНГ ҲАФТАЛИК ДУОСИ
Пайшанба куни ўқиладиган дуо.
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
اللَّهُمَّ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ كُلُّهُ، وَلَكَ الْمُلْكُ كُلُّهُ، وَبِيَدِكَ الْخَيْرُ كُلُّهُ، وَإِلَيْكَ يَرْجِعُ الْأَمْرُ كُلُّهُ، وَعَلَانِيَّتُهُ وَسِرُّهُ، وَأَنْتَ مُنْتَهَى الشَّأْنِ كُلِّهِ، سُبْحَانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ،
سُبْحَانَ ذِي الْعِزَّةِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحَانَ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
АЛЛОҲУММА РОББАНА ЛАКАЛ ҲАМДУ КУЛЛУҲУ ВА ЛАКАЛ МУЛК КУЛЛУҲУ ВА БИ ЯДИКАЛ ХОЙРА КУЛЛУҲУ ВА ИЛАЙКА ЯРЖИЪУЛ АМРУ КУЛЛУҲУ, ВА ЪАЛАНИЯТАҲУ ВА СИРРУҲУ ВА АНТА МУНТАҲАШШАЪНИ КУЛЛИҲИ.
СУБҲАНА ЗИЛ МУЛКИ ВАЛ МАЛАКУТ, СУБҲАНАЗИЛ ЪИЗЗАТИ ВАЛ ЖАБАРУТ, СУБҲАНАЛ ҲАЙЙИЛЛАЗИЙ ЛА ЯМУТ.
Бу дуо Аллоҳга ҳамд айтиш, Уни улуғлаш ва хайрли ишлар билан машғул бўлишимиз учун Ундан ёрдам талаб қилишдир. Чунки Унинг ёрдамисиз, розилигисиз ҳеч бир ишимиз ўнгидан келиши мумкин эмас. Ҳамма нарсани яратган, бошқарган Удир. Шундай экан, фақат Ундан сўрашимиз ва Унга ёлворишимиз лозим.
📚
МАЖМУАТУЛ-АҲЗОБ

Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий
(Қуддиса Сирруҳу)
꧁꧂•❀❥(

)❥❀•꧁꧂
https://t.me/tasavvuf02
🕊

December 11, 02:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

📹
Mehmonni hurmat qilishning fazilati haqida
꧁✿
🌺
🌸

🌸
🌺
https://t.me/tasavvuf02
🕊

December 11, 00:40
Media unavailable
1
Show in Telegram

ТОНГДА ВА КЕЧҚУРУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
بِسْمِ اللَّهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ
Ўқилиши
:
"БИСМИЛЛАҲИЛЛАЗИЙ ЛА ЯДУРРУ МААСМИҲИ ШАЙЪУН ФИЛ АРДИ ВАЛА ФИССАМАА’И ВА ҲУВАССАМИЪУЛ АЛИЙМ."
Таржимаси
:
"ЮКСАК АЛЛОҲНИНГ ИСМИ БИЛАН ҲАРАКАТ ҚИЛАМАН. ШУНДАЙ ЮКСАК АЛЛОҲ БОРКИ, УНИНГ МУБОРАК ИСМИНИ АЙТГАН ПАЙТДА ЕРДА ҲАМ, ОСМОНДА ҲАМ ҲЕЧ БИР НАРСА ЎҚИГАН КИШИГА ЗАРАР БЕРОЛМАЙДИ. У ЮКСАК АЛЛОҲ БАРЧА НАРСАНИ ЭШИТУВЧИ ВА МУКАММАЛ БИЛУВЧИ ЗОТДИР."
Фазилати
:
КИМКИ ТОНГДА ВА КЕЧҚУРУН БУ ДУОНИ УЧ МАРТА ЎҚИСА, СЕҲРГАР ВА ЗОЛИМНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ОМОНДА БЎЛАДИ. ТОНГДА ЎҚИГАН ОДАМ КЕЧГА ҚАДАР, КЕЧҚУРУН ЎҚИГАН ЭСА ТОНГГА ҚАДАР БАЛОЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ.
[Ибн Можа]
Ошиқ Қалблар Учун
💙
🕊

💦
🌺
🌿
🌺
🌿
🌺
🌿
🌺
🌿
🌺
💦
┄┄┅┅✿
🍃

🌺
🌺

🍃
✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02
🕊
🕊