
Taskin_uz
Кимдир қалбингизни синдирса, сиқилманг, имкон қадар ранжиманг... Аллоҳга яқин бўлинг...
Бошқаларни қўйинг... Уларни ҳам, сизни ҳам Кузатиб турган Роббингиз борлигини унутманг...
Истиғфор айтиб, гуноҳларингизга тавба қилинг, кўз ёш тўкинг... Ўзидан сўранг, хатоларингизни англатишини, билдиришини, кўрсатишини, ҳолингизни яхши томонга ўзгартиришини...
Ундан сўрамасангиз кимдан сўрайсиз?! Ундан ўзга илоҳ йўқдир...
Сиқилишингизга сабаб бўлган холатлар ўрнини шодлик эгаллаб олсин. Сизни ўз ҳолингизга ташлаб қўймайдиган Зот сизни қўлласин, хотиржамлик берсин, кулдирсин, бахтлилардан қилсин...
Роббим сизни севсин...
Роббингизни севгиси сиз учун кифоя эмасми?!
Севимлилардан бўлинг илоҳим...
https://t.me/taskin_uz
Сув йўллари ирмоқлари билан бўлгани каби, шариатнинг тўғри қонун-қоидалари эса Пайғамбар алайҳиссалом таълимотлари биландир.
Абулқосим аз-Замахшарий
✅
https://t.me/taskin_uz
Тўрт ҳадис борки, сизни тўртта маҳорат курсида (мастер-класс) таълим олишга эҳтиёж қолдирмайди. Бу (тўрт ҳадис) ўзида хулқ ва одоб усулларини жамлаган бўлиб, ҳар бир мусулмон риоя этиши зарур қоидалардир.
1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда тилни тийиш маҳорат дарси бор.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир», дедилар. (Имом Термизий ривояти.)
-Бунда ортиқча нарсалардан ўзини тийиш маҳорат дарси бор.
3. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта такрорлаганида ҳам у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда ўзини тийиш маҳорат дарси бор.
4. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ўз нафси учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича, мўмин бўла олмайди», дедилар. (Муттафақун алайҳ.)
-Бунда қалбни мусаффо сақлаш маҳорат дарси бор.
https://t.me/taskin_uz
#muftiy_minbari
Ҳисоб кунига тайёргарлик
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
Албатда эштиб кўринг хулоса сиздан, фояда олсангиз яқнларингизга хам тавсия этинг
✅
https://t.me/taskin_uz
#muftiy_minbari
Раҳмоннинг бандалари
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
#muftiy_minbari
Ўзимизни имтиҳон қилайлик
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣