
Muhammad Temur A’zam
Мана шу суҳбатни албатта кўринг.
Фарзандингиз, укангиз, жиянингиз, шогирдларингизга ҳам кўришни тавсия қилинг.
Вақтни фойдали ишларга сарфлаш натижасида нималарга эришиш мумкинлиги ҳақида қизиқарли суҳбат бўлган.
https://youtu.be/G5VGxpKAzMI?si=ZdWkLAisT1V0mddc
Ёш авлодни қадриятларга мувофиқ тарбиялаш ҳақида кўп гапирамизу, аммо бу борада ресурслар унчалик кўп эмаслигини тан олишга мажбурмиз.
Болалар адабиётидан бошлаб мультфильмларгача бўлган нарсалар ҳақида гапирсак, бу борада қилинадиган ишлар жуда кўп.
Ўзбек ижодкорлари ҳам жаҳон даражасида мультфильмлар ишлай олишига бир неча бор гувоҳ бўлганмиз.
Шу кунларда дўстларимиз тавсияси билан Astir Animation Studio томонидан тайёрланган маҳсулотларни бир қур томоша қилдим.
Ушбу студия ижодкорлари мультфильм тайёрлабгина қолмай, машҳур мультфильмларни таҳлил ҳам қилишмоқда экан. Бу ҳар қандай ота-она учун фарзандига мос мультфильм танлашига ёрдам беради.
“Буюк боболарим болалиги” туркуми доираси Абу Райҳон Берунийга аталган қисми 16 декабрда премьера қилинар экан. Кутамиз.
YouTube орқали
Astir
деб қидирсангиз, юксак сифати ва машаққатли меҳнати билан ажралиб турадиган мультфильмлар чиқади. Болаларига нима қўйиб бериш бўйича иккиланиб юрган ота-оналар учун жуда тўғри танлов бўла олади.
@temurazam
Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) домла роппа-роса 7 ой аввал – 2025 йил 8 май куни Туркияда ҳибсга олинган эди. 10 майда у кишини Ўзбекистонга олиб
келиб,
диний айбловлар билан тергов бошлашди.
2025 йил 19 августда Мубашшир домлага қарши Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида иш бошланди. Суд орада кечиктиришлар, суд мажлисининг бир неча марта қолдирилиши билан жами 5 та мажлисда бу ишни кўриб чиқди ва 2025 йил 8 октябр куни Мубашшир домлага ҳукм ўқилди:
2,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш.
Мубашшир домла узоқ давом этган тергов ва суддан чарчади, шекилли,
апелляция беришни истамади.
2025 йил ноябр ойи бошига келиб, Мубашшир Аҳмад домлани Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги қаттиқ тартибли колонияга жўнатишгани
маълум бўлди
(суд ҳукмида жазони умумий тартибли колонияда ўташ айтилган эди).
Бугун 8 декабр: Мубашшир домла маҳбусликда ўтирганига 7 ой тўлди. Адвокатига кўра, айни пайтда у кишининг тоби йўқ, Қизилтепадаги колония тиббий қисмида ("санчасть") даволаняпти. Зотан, домла узоқ йиллардан бери қанд касали билан оғриб келади. Охирги воқеалар касалини кучайтирган бўлиши мумкин.
Аллоҳ Мубашшир домлага комил шифо ва тез кунларда маҳбусликдан нажот берсин, озодликка чиқарсин.
Юқоридаги суратни KunUz мухбири 2025 йил 8 сентябр куни
олган.
Бу Мубашшир домланинг ҳозирча жамоатчиликка маълум сўнгги суратидир.
©️
Мусанниф Адҳам
Навоийлик ёлғиз она Зарнигор Исакова фарзанди билан бошпанасиз, уйсиз қийналиб яшамоқда.
Бу аёл ажрашган. Фарзанди ҳали кичиклиги боис ишлай олмаяпти.
Имкони борлар, илтимос, бу ёлғиз онага ёрдам беринг.
Карта рақамлари синглимизнинг ўзига тегишли. Ёрдамингиз бевосита ўзига етиб боради.
9860356620964383 Humo
9860160635621933 Humo
5614686814907831 UzCard
5614684809910456 UzCard
4187800014107411 Visa
Андижонда тандирларни буздирган Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахоновга ҳайфсан берилибди.
Сомсахонада ўтин ёқилади, мазут ёки кўмир эмас.
Яхшиям тандирларда тўхташибди, акс ҳолда кабобхоналарни ҳам ёптириб чиқармиди?
Ўша тандир эгаларига етказинглар, ишни қайтадан бошлашга рухсат берилганидан хурсанд бўлмай, етказилган моддий ва маънавий зарарни ҳам ундиришсин.
@temurazam
#КитобОлами
#КитобларФестивали
🙋
«Китоб олами» китоблар фестивали
🆔
5–6 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ҳамда Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида «Китоб олами» китоблар фестивали бўлиб ўтади!
📌
«Китоб олами» фестивалида сиз учун:
➡️
Ўзбекистон ва хорижий нашриётларнинг янги китоблар тақдимотлари;
➡️
Чегирмалар билан ўз севимли асарларингизни харид қилиш имконияти;
➡️
Таниқли ёзувчи ва шоирлар билан самимий суҳбатлар;
➡️
Муаллифларнинг шахсий имзолари туширилган китоблар;
➡️
Илҳомлантирувчи саҳнавий чиқишлари, бадиий кўринишлар ва жонли мусиқа;
➡️
Билимдонлар учун ютуқли викториналар;
➡️
Энг фаол иштирокчилар учун китоб совғалари тақдим этилади.
👋
Янги ғоялар сизни шу ерда кутмоқда, уларни биринчи бўлиб ҳис этинг.
📍
Манзил: Ёшлар ижод саройи
Тошкентда экологик вазият яхшиланадими?
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармон имзоланди. Мазкур ҳужжатга кўра махсус комиссия тузилиб, бир қатор вазифалар белгиланди.
Сўнгги йилларда Тошкентда ҳаво сифати йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда. Аҳоли шикоятлари кўпайди, айрим кунлари ҳаводаги заррача миқдори нормадан бир неча баробар ошиб кетди. Шу жараёнда махсус комиссиянинг тузилиши масалани фақат тавсия билан эмас, амалда тўхтатиш, чеклаш ва мажбурий талаблар орқали ҳал қилиш мақсади борлигини кўрсатади.
Комиссия ҳавога салбий таъсир кўрсатаётган иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки тугатиш ваколатига эга.
Бу давлат ифлослантирувчи субъектларга нисбатан тўғридан-тўғри жазо ва чеклов механизмларини ишга туширмоқда, дегани.
Илгари қабул қилинган қарорларда саноат корхоналарида фильтр ўрнатиш талаб қилинган, аммо амалда унинг ижроси суст эди. Эндиликда бу вазифани махсус комиссия назорат қилади. Демак, талаб бажарилмаса, жавобгарлик белгиланади.
Комиссия президентнинг 19 ноябрдаги фармони доирасида АИ-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш жараёнини ҳам назорат қилади.
Бу чора ҳам ҳаво яхшиланишига қанчадир миқдорда бўлса ҳам хизмат қилади.
Қурилиш компанияларига нисбатан чекловлар жорий этилиши Тошкентдаги асосий ифлосланиш манбаларидан бирига қарши чора ҳисобланади.
Чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш, майдонларни ёпиқ ҳолда ишлаш каби қоидалар халқаро амалиётда нормал талаб. Бизда биринчи марта мажбурий норма сифатида киритилмоқда.
Бу фармон экологик муаммони қоғозда эмас, амалда ҳал қилишга уринишдир. Агар комиссия ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олса:
• ифлосланиш манбалари қисқаради;
• пойтахтда қурилиш маданияти ошади;
• ёқилғи бозорида сифат биринчи ўринга чиқади;
• аҳолининг ҳаво сифати бўйича шикоятлари камаяди.
Фармоннинг энг муҳим жиҳати шуки, давлат биринчи марта экология масаласини шунчаки ташаббус билан эмас, қатъий мажбурий механизмлар орқали ҳал қилишга киришмоқда.
Натижа эса комиссиянинг қай даражада мустақил, қатъиятли ва тизимли ишлай олишига боғлиқ бўлади.
@temurazam
Экология соҳасидаги ўзгаришлардан нимани кутиш мумкин?
Амалда кўрганларимизга таяниб айтиш мумкинки, ҳукумат таркибидаги айрим тузилмаларнинг бевосита давлат бошқарувига олиниши кўп ҳолларда ижобий натижа берган. Чунки бу масъулиятни оширади, ваколатни кучайтиради, энг муҳими, тўсиқларни қисқартиради.
Экология вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси таркибидан чиқарилиб, Экология ва иқлим ўзгариши бўйича Миллий қўмита сифатида қайта ташкил этилгани ижобий ўзгаришлар бўлишига умид уйғотди. Қўмита раҳбари бир вақтнинг ўзида президентнинг экологик масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаши тизимнинг сиёсий салмоғини янада оширди.
Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги вазирлик олдин кўплаб чекловлар билан ишлагани сир эмас. Қонун устуворлигини таъминлашда ҳам, айрим ҳокимликлар ва бўлимлар билан муносабатларда ҳам турли «узрлар», «бошқа идораларга боғлиқ масалалар» каби тўсиқлар доимо тилга олинаётганди.
Эндиликда эса бу баҳоналар учун асос деярли қолмайди. Чунки:
• қўмитанинг сиёсий салмоғи ошди;
• қарорлар давлат бошқарувининг энг юқори поғонасида қабул қилинади;
• ҳокимликлар, маҳаллий тузилмалар ва бошқа идоралар экологик масалаларни катта эҳтимол четлаб ўтолмайди.
Қисқа қилиб айтганда, масъулият юқори, имкониятлар кенг, кўпчилик ижобий ўзгаришлар кутмоқда.
Мамлакатдаги мавжуд экологик вазият, яъни ҳавонинг ифлосланиши, саноат чиқиндилари, дарахтларга нисбатан қонунбузарликлар, қишлоқ хўжалигидаги назоратсизлик — буларнинг барчаси йиллар давомида ечилмай келган муаммолар эканини ҳаммамиз биламиз.
Шунинг учун ҳам тизимда жиддий ислоҳот қилишга эҳтиёж бор эди. Мана шу ўзгаришларга қўл урилди.
Эндиликда асосий саволлар қуйидагича:
• Бу ўзгаришлар амалда қандай ишлайди?
• Қонунлар реал ҳаётда қандай татбиқ этилади?
• Одамлар ўз ҳаётида ўзгаришлар натижасини қачон сезади?
Мана шу саволларга берилган жавоб янги тузилманинг қанчалик самарали ишлаганига баҳо бўлади.
@temurazam
⚡️
O‘zi nega soliq to‘laymiz? “Soliq va davlat”
📱
To‘liq videoni “Vatandosh”ning Youtube sahifasida tomosha qiling!
👉
https://youtu.be/EWsupBl99dE
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
@vatandosh_tv
|
Youtube
|
X
Ислом Исмоилов Асилбек Алиев билан бўлган вазият бўйича изоҳ берди @championatasia