Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
Ассалому алайкум! 🌐 Tezkor yangiliklar | Расмий Telegram каналга Хуш келибсиз! ✅ Юртимиз ва дунёда рўй бераётган хабарлардан баҳраманд этиш мақсадида очилди! ❗️ Фақат расмий хабарлар! Бизни кузатиб боринг! 👉🏻 Реклама учун: @Media25_uz • • • • •
Subscribers
3 280
24 hours
10
30 days
-100
Post views
168
ER
0,05%
Posts (30d)
2
Characters in post
816
November 16, 07:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тошкентдаги саммитда тарихий қарор қабул қилинди
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Давлат раҳбари Озарбайжоннинг ушбу форматга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилиши тўғрисида эълон қилди.
Унинг таъкидлашича, бу стратегик қадам умумий тарих, қариндошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларимиз манфаатларига тўлиқ мос келади.
👉
https://t.me/+kGPetnO6ykEzNmU0

November 15, 07:07
Media unavailable
2
Show in Telegram

1 миллион доллар стартап учун
❗️
Ёшлар учун имконият, сиз "Aloqa Ventures"нинг янги ТАҚДИМОТ лойиҳасида ўз стартапингиз билан иштирок этиб 1 миллион
🍋
гача инвестиция олишингиз мумкин!
Экспертлар Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва шу каби катта тадбиркорлар...
👉
https://t.me/+kGPetnO6ykEzNmU0

October 29, 13:43
Media unavailable
8
Show in Telegram

Бугун эрталаб Самарқандда ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг ХИИ минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади
ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари Син Сюй (Хинг Қу) ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари Гаяне Умерова табрик сўзларини йўлладилар. Учрашувга раислик қилиш учун сайланган Гаяне Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлаб, ЮНЕСКО томонидан белгилаб берилган шериклик ва бирдамлик руҳини янгилаш муҳимлигини қайд этди.
Эрталабки дастур мавзуга оид икки сессиядан иборат бўлди. Биринчиси ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда барқарор ривожланиш учун уларнинг тинчлик, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий инклюзия ва таълимни илгари суришдаги ролига бағишланди. Муҳокамада ЮНЕСКО, шунингдек, Германия, Канада ва Кения миллий комиссиялари вакиллари иштирок этдилар.
Иккинчи муҳокама шўбаси рақамли даврда маданиятлар ва жамоаларнинг ўзаро мулоқотига бағишланиб, унда маданий мерос, барқарор туризм ва Ипак йўли йўналишларига эътибор қаратилди. Сўзга чиққанлар орасида ЮНЕСКО ҳамда Франсия, Кюрасао ва Ўзбекистон миллий комиссиялари вакиллари бўлишди.
👉
@Toshkentboy_uz

October 29, 07:08
Media unavailable
3
Show in Telegram


Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бошланди
➡️
29 октябрь куни Самарқанд шаҳрида, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилиши ўз ишини бошлади.
Анжуман давомида ташкилот кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Хусусан:
➡️
ёшлар сиёсати ривожланиши;
➡️
давлатлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;
➡️
барқарор ривожланиш;
➡️
инклюзивлик масалалари кун тартибидан ўрин олган.
Йиғилишни ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди ва йиғилиш раиси этиб сайланди.
У ўз нутқида кенгаш кун тартиби мазмунан бой эканини ҳамда ЮНЕСКО фаолияти учун муҳим йўналишларни ўз ичига олганини таъкидлади.
👉
https://t.me/+kGPetnO6ykEzNmU0

October 16, 10:55
Media unavailable
2
Show in Telegram

❗️
Саида Мирзиёева Оксфорд университети мукофоти билан тақдирланди
Ушбу нуфузли мукофот
аёлларнинг таълим олиш
имкониятларини кенгайтириш,
оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш
бўйича ташаббусларни ҳимоя қилиш ҳамда
фаол ва намунали етакчилик
орқали
аёлларни руҳлантириш,
уларнинг
ҳуқуқ
ва манфааттларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун
тақдим этилди.
🇺🇿
🇬🇧
14 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетида Ўзбек тадқиқотлари дастурининг расмий очилишида иштирок этди.
Оксфорд — Буюк Британияда «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетининг ўқув дастурига
ўзбек тили
ва қадимги ўзбек
(чиғатой)
тилини киритган
биринчи
ва
ягона
университет бўлди.
🎤
Дастурнинг очилишида сўзга чиққан Саида Мирзиёева шундай деди:
«Кўп ўн йиллар давомида
Ўзбекистон ёпиқ эди.
Бугун у ҳар қачонгидан ҳам очиқ,
илм-фан, технологиялар, тараққиёт
ва энг муҳими,
мулоқот учун очиқ.
Ва бу мулоқотни бошлаш учун Оксфорддан кўра яхшироқ жой бўлиши мумкинми, ахир бу ерда
дунё ғоялари, маданиятлар ва тиллар туташади, таълим алоҳида шахсларни, бутун миллатларни шакллантиради».
👉
https://t.me/+6R_9B9o9UbIyNGZi

October 16, 04:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

➡️
Саида Мирзиёева Лондон сафарида Баронесса Ариел Малард де Ротшилд билан
учрашди
.
➡️
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон — улкан имкониятларга эга катта мамлакат” мавзусидаги давра суҳбатида
нутқ сўзлади
.
➡️
Лондонда ташкил этилган роуд-шоу давомида Буюк Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби Люси Ригби билан учрашувда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан
фикр алмашилди
.
➡️
Буюк Британия Бош вазири ўринбосари ва адлия вазири Девид Лемми билан учрашувда Инсон капиталини ривожлантириш ва Ўзбекистон мактабларида Кембрижнинг айрим дастурларини жорий этиш, Оксфордда ўзбек тилини ўрганиш лойиҳаларини йўлга қўйиш, шунингдек, инглиз тилида сўзлашувчи ўқитувчиларни жалб қилиш масалалари
муҳокама қилинди
.
👉
https://t.me/+kGPetnO6ykEzNmU0

October 15, 12:14
Media unavailable
1
Show in Telegram

Президентнинг саудиялик инвесторлар билан
учрашувидан
муҳим маълумотлар:

«ACWA Power»
— шамол ва қуёш станциялари
қуради;
📍
«Data Volt»

Тошкентда
дата-марказ
барпо этади;
💧
«Miahona»
— сув тизимларини
янгилайди.
🔴
Қўшма лойиҳалар портфели — 27 млрд доллар;
🔴
Инвестициялар 2025 йилда — 2 млрд доллар;
🔴
Авиақатновлар — ҳафтасига 60 марта;
🔴
«Келажак металлари технопарки»

литий, графит, титан
каби стратегик хомашё қайта ишланади.
👉
https://t.me/+kGPetnO6ykEzNmU0

October 14, 09:26
Media unavailable
5
Show in Telegram

Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди:
Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати ва мамлакат фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлари туфайли Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Банк кўмагида ирригация ва “яшил” иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини алоҳида қайд этиш лозим,
дейди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.
Учрашувда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг яхши қўшничилик борасидаги умумий саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити қарор топгани ҳақида якдил фикр билдирилгани қайд этилиб, ЕТТБ билан шериклик бундан буён ҳам Ўзбекистон ва бутун минтақанинг равнақига хизмат қилиши таъкидланган.
👉
https://t.me/+kGPetnO6ykEzNmU0

October 13, 05:52
Media unavailable
4
Show in Telegram

✔️
2025 йил 12 октябрь куни Осакадаги «Shining Hat» Экспо-холлида
Бутунжаҳон кўргазмалар бюроси («BIE») мукофотларини топшириш маросими
бўлиб ўтди. Бу маросим «EXPO 2025 Osaka, Kansai» Халқаро кўргазмасининг ёрқин якуний аккорди бўлди.
✔️
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон павильони
1500 м² гача
майдонли павильонлар орасида ўз тоифасидаги
энг олий мукофот —
«Мавзунинг энг яхши очиб берилиши» номинациясида
олтин медалга сазовор бўлди.
✔️
Қарорни 21 май куни павильонга ташриф буюрган тўққиз нафар экспертдан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати қабул қилди. Мукофотлар беш турдаги павильонлар ўртасида
учта асосий номинация
— «Архитектура ва ландшафт», «Кўргазма дизайни» ва «Мавзунинг энг яхши очиб берилиши» бўйича топширилди.
🚫
«Биз тақдим этган «Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория» концепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди», —
деди
Саида Мирзиёева.
✔️
Президент Администрацияси раҳбари профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларга миннатдорлик изҳор этган.
✔️
Бутунжаҳон кўргазмалар бюроси («BIE»,
1928 йилда
ташкил этилган) мукофоти ЭКСПО доирасида кўргазманинг асосий мавзуси билан ҳамоҳанг соҳаларда эришилган ютуқлар учун тақдим этилади. Бу мукофот инновацион ғоялар, илғор технологиялар ва иштирокчи-давлатларнинг маданий жиҳатларини намоён этган энг яхши павильон ва экспозицияларга берилади.
✔️
Нуфузли «BIE» мукофоти —
дунё кўргазмаси ривожига катта ҳисса қўшган
иштирокчиларнинг ноёб натижаларини эътироф этади ҳамда уларнинг муайян соҳадаги
лидерлигини
ифода этади. Мукофот соҳиби бўлган павильонлар креатив, замонавий технологияларга ва
глобал муаммоларга янги ёндашувларни
намоён этгани учун тақдирланади.

October 07, 10:35
Media unavailable
4
Show in Telegram

Нукус шаҳри «Жекетерек» маҳалласидаги сув тозалаш иншооти тўлиқ модернизация қилинди
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ушбу иншоотни бориб кўрди.
Батафсил
👉
https://yuz.uz/a/oz/132413
👉
https://t.me/+kGPetnO6ykEzNmU0