
Тезкор Хабарлар
Йўл безорилиги учун автомобилни мусодара қилиш таклиф этилди
ИИВ ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Иброҳимовга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиш ҳолатлари учун янги жавобгарлик чоралари жорий этилмоқда:
▪️
5 та қўпол қоидабузарлик учун автомобилни вақтинча олиб қўйиш амалиёти жорий этилади;
▪️
транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади;
▪️
“йўл безорилиги” ҳолатларида, айниқса ҳайдовчилик ҳуқуқи бўлмаган ёки ундан маҳрум этилган шахслар учун автомобилни мусодара қилиш жазоси қўлланилади;
▪️
қўпол қоидабузарлар учун жаримани чегирма билан тўлашга бир йиллик чеклов жорий этилади;
👉
@TEZKORXABARLAR
Тошкентда ИИО ходимлари бир нечта машинага урилиб қочган "Cobalt"ни ўқ узиб тўхтатишди
Таъкидланишича, машинани бошқарган шахс Руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи фуқаро бўлган.
У ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттириб, бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.
Шундан сўнг ходимлар хизмат қуролидан фойдаланиб, огоҳлантиришдан кейин автомобил ғилдирагига ўқ узиб, уни тўхтатишган.
👉
@TEZKORXABARLAR
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
🤲
👉
@TEZKORXABARLAR
“Чуст оши” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди
Адлия вазирлигига кўра, бу унинг номи ва анъанавий тайёрлаш усулини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.
Мутахассислар фикрича, таомнинг ўзига хос таъми ва ранги Чуст ҳудудининг табиий шароити, маҳаллий маҳсулотлар ва палов тайёрлаш анъаналари билан боғлиқ.
У, хусусан, баланд оловда алюминий қозонларда тайёрланиши билан ажралиб туради.
👉
@TEZKORXABARLAR
💳
Kutilmagan xarajat chiqdimi?
To'y, ta'mirlash, o'qish yoki shifokor — pul bugun kerak bo'lsa, Paystep'da 30 000 000 so'mgacha mikroqarz bir necha daqiqada.
Istalgan UzCard/HUMO kartangizga, hujjatsiz, uydan chiqmasdan.
✅
Shartlar oldindan aniq
✅
Kundalik foiz yo'q
✅
To'liq onlayn rasmiylashtirish
💳
Misol: 1 oyga 1 000 000 so'm → qaytarish 1 060 000 so'm
📲
Ariza topshiring
MChJ MMT «PRIME SARMOYA» · №161-son litsenziya, 11.02.2026
Тиббиёт ходимлари учун янги имтиёзлар жорий этилиши мумкин
Камида
15 йиллик меҳнат стажига эга
давлат тиббиёт муассасалари ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандларининг республика ОТМларида бакалавриат босқичида ўқиши учун йиллик контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 15 йил ва ундан ортиқ стажга эга ходимларга ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишда дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш механизми жорий этилиши
мумкин
.
👉
@TEZKORXABARLAR
Расул Кушербаев адвокатлик лицензиясини олди
Собиқ депутат ва жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритди. Шу тариқа у эндиликда фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини адвокат сифатида ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди.
👉
@TEZKORXABARLAR
Тошкентда 1991 йилдан кейин қурилган 17 мингта эски уй бузилиб, қайта қурилaди. Уйларни
бузиш учун ҳамма аҳоли рози бўлиши шарт эмас
Президентга тақдим этилган лойиҳага кўра, 1991 йилгача қурилган эски уй-жойлар ўрнида замонавий кўп қаватли уйлар барпо этиш режалаштирилмоқда. Уйларни бузиш учун ўша ҳудуднинг 80 фоиз аҳолисининг розилиги етарли бўлади.
👉
@TEZKORXABARLAR