
Shayx Abdulaziz Torifiy
Рамазондан бошқа вақт тун бўйи -хуфтондан бомдодгача- ибодат қилиш суннатга зиддир.
Қодир бўлган кишиларга Рамазонда кечаси билан ибодат қилиш суннат.
Имкони бўлганлар кечаси ухламасдан ибодат қилиб, кундузи ухлашлари афзал бўлади.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Қадр кечада қилинадиган энг афзал амаллардан бири Қуръон тиловат қилиш. Қуръон қадр кечасида нозил бўлганлиги сабаб бу кеча фазилатли бўлди.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Узр сабабли намоз ўқий олмайдиган аёллар охирги ўн куннинг тунларини жoйнамозларида ўтириб, намоз ўқимасдан Аллоҳни зикр қилиб ва Аллоҳга дуо қилиб ўтирсалар шу тунлар савобини ва қадр кечаси савобини топканлари умид қилинади...
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Охирги ўн куннинг тунларини эркаклар масжидда ибодат билан ўтказганларидек, аёллар ҳам бу тунларни уйда ибодат билан ўтказишлари суннат.
Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи васаллам охирги ўн кун кирганда жидду жаҳд билан ибодат қилардилар, оилаларини тунда ибодат қилиш учун уйғотардилар.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Қадр кечаси муайян бир кечада бўлиб, ўша кечадан бошқа кечага ўзгармаслиги ҳақида бирор ҳадис собит бўлмаган.
Ҳадисларда қадр кечасининг белги ва аломатлари айтилган.
Қадр кечаси кўпроқ тоқ кечаларда, энг кўпи
27
- кеча, сўнгара
21
- кеча, сўнгра
23
- кечада бўлади.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Қадр кечаси ва умумий охирги ўн кечада қилинадиган амаллар:
Намоз, Қуръон ва дуо.
Энг афзали бу уч амални жамлаб , намозда узун қироат қилиш ва саждада кўп зикр-дуо қилиб, узоқ туриш.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Рамазонда тоат-ибодат билан машғул бўлганлар энг бахтли инсонлардир. Гуноҳ-маъсиятлардан тийилмаган кимса энг бахтсиздир.
Бахтли инсон Аллоҳга юзланибди. Бахтсиз кимса эса Аллоҳнинг буйруқлари билан ўчакишиб, жаҳаннам эшигини қоқибди, ваҳоланки жаннат эшиклари очиб қўйилганди.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Охирги ўн кунликда тун бўйи намоз ўқиб чиқиш Росулуллоҳ алайҳиссолату вассаламнинг суннатлари.
Оиша розияллоҳу анҳо айтганлар:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам аввалги йигирма куннинг тунларида намоз ўқир эдилар ва ухлаб дам олардилар.
Охирги ўн кечада жидду жаҳд билан ибодатга киришар эдилар»¹
1) Аҳмад ривояти: 25136
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Йилнинг энг афзал кунлари зулҳижжанинг аввалги ўн кунидир. Йилнинг энг афзал кечалари рамазоннинг охирги кечаларидир.
Ким зулҳижжанинг аввалги ўн кунида ва рамазоннинг охирги кечаларида ибодат қилишга муваффақ бўлса, бас шу киши энг бахтли инсондир.
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz
Эътикоф ўтириш фақат масжидда бўлади:
﴾Масжидларда эътикоф ўтирганингизда (рўзангизни очгандан кейин ҳам) аёлларингиз билан қўшилманг!﴿¹
Бу оят далолат қилганидек, эътикоф ўтириш фақат масжидда бўлади.
Масжидлардан бошқа жойда эътикоф ўтириш ёки аёллар уйларидаги алоҳида бир хонага кириб эътикоф ўтиршлари хақида бирор далил келмаган.
1) Бақара: 187
Шайх Абдулазиз Торифий
t.me/torifiyuz