
To’rtko’l So'fi Oxun masjidi
TAҚBO
– қиёмат кунида ҳеч ким сенинг ёқангдан олмаслиги;
– қалб истакларини гавдалантириб бир лаганга қўйилиб бозорларда (ҳаммага) намоён қилинганда ҳам ҳеч қандай надомат бўлмаслигидир.
* * *
Биз илм ва тақво билан сифатланган салафи солиҳлар паноҳ сўраган замонда яшаяпмиз.
Қалбга васваса келиши раҳмат ҳисобланади, тақвога зид иш саналмайди. Бунинг ҳикмати шуки, бу туфайли инсоннинг ўзига бино қўйиш асоси кесилади. Зеро, ҳадиси шарифда: «Ўша нарса очиқ-ойдин иймондир», дейилган.
Валийлик иймонга ва тақвога боғлиқ. Бу иккиси эса инсоннинг қалбига алоқадор бўлади.
Тақвосизнинг пешқадам кўриниши худди пуфлаб шишириб қўйилган руҳсиз гавдага ўхшайди.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
.
#ДУО
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўп қилган дуолари
"Роббанаа атинаа фид дуня ҳасанаҳ ва фил ахироти ҳасанаҳ ва қинаа азаабан наар"
дуоси эди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг олдиларида кўпчилик таълим олаётган эди. Орадан бироз вақт ўтгач, баъзилар кетмоқчи бўлиб, устоздан дуо сўрашди. Ҳазрати саҳоба
"Роббанаа атинаа фид дуня ҳасанаҳ ва фил ахироти ҳасанаҳ ва қинаа азаабан наар"
деб дуо қилдилар. Шунда ўтирганлардан бири
"Фалончилар кетишмоқчи. Уларнинг ҳақига дуо қилинг"
деган маънода гап гапирди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг аччиқлари чиқди, юзлари ўзгарди ва ҳалиги кишига қараб
"Аллоҳ таолодан дунё ва Охират яхшилигини сўраганим, дўзахдан нажот беришини сўраганим, барча нарсани жамловчи дуони қилганим кифоя эмасми?!"
дедилар.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🕌
t.me/TortkolMasjidi
Ассаламу алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Сешанба тонги муборак бўлсин!
📆
28.10.2026 —
мелодий-шамсий йил.
(октябрь ойи)
☀️
16.05.1448 —
хижрий-камарий сана.
(Жумадул-аввал ойи)
АЗОН ВАҚТЛАРИ
Бомдод -05:15
Қуёш - 06:29
Қиём - 11:58
Пешин - 12:50
Аср - 15:40
Шом - 17:24
Хуфтон - 18:50
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Бомдод—06:00
Пешин —13:00
Аср —15:50
Шом —17:24
Хуфтон—19:00
Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.
🕌
Тўрткўл қишлоғи, "Сўфи Охун" жомеъ масжиди
https://t.me/TortkolMasjidi
Ибн Лубайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сизлардаги энг хавфсирайдиган нарсам махфий ширкдир”
, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, махфий ширк нима?” деб сўрашди. У зот бундай дедилар:
“Бу риёдир. Қиёмат куни одамлар ўз амаллари билан келишганида Аллоҳ таоло: “Дунёда риё қилганларингизнинг олдига боринглар. Назар солинглар-чи, уларнинг олдида мукофот бормикан?”
дейди».
Имом Аҳмад ривояти.
Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр",
деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди.
Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади.
Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар.
Ва яна у зот:
"Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи"
, деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.
Муттафақун алайҳ.
📚
"Риёзус солиҳийн" китобидан.
🕌
t.me/TortkolMasjidi
Ислом одоби!
– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир»
(Луқмон сураси, 19-оят);
– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма»
(Луқмон сураси, 18-оят);
– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!»
(Ҳижр сураси, 88-оят)
– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар»
(Ҳужурот сураси, 12-оят)
– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар»
(Аъроф сураси, 31-оят).
– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг»
(Бақара сураси, 83-оят).
🕌
t.me/TortkolMasjidi
Аллоҳ учун энг суюкли амал
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган охирги сўзим шу бўлган:
«Аллоҳга энг суюкли амал қайси?»
деб сўрадим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тилинг Аллоҳнинг зикри билан нам бўлган ҳолда вафот этмоғинг»
, дедилар»
(Имом Ибн Абу Дунё ва Имом Табароний ривояти).
🕌
t.me/TortkolMasjidi