
Toshkent Ovozi
Аномал иссиқда эриб кетмаган бўлсангиз, бахтингизга шу музқаймоқ рецепти сизга совға
🫠
😅
Муздеккина уйда ўтириб, тайёрлашингиз мумкин.
@Toshkent_ovozi
❗️
Мустақиллик шоҳкўчасида ҳаракат тартиби ўзгаради
16 июль соат 02:00 дан
Мустақиллик шоҳкўчасининг
Мирзо Улуғбек кўчасидан Оққўрғон кўчасигача
бўлган таъмирланган қисми транспорт ҳаракати учун очилади.
Шу билан бирга,
Оққўрғон кўчасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача
бўлган қарама-қарши йўналиш
16 июль соат 01:00 дан 31 июль соат 22:00 гача
таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилади.
Ҳайдовчилардан муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралади.
@Toshkent_ovozi
❗️
Ўзбекистонда “Барселона”нинг расмий академияси очилиши мумкин
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Испаниянинг машҳур
“Барселона”
клуби вакиллари ўртасида ўтказилган онлайн учрашувда мамлакатда
“Barça Academy”
ни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Лойиҳа доирасида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш,
“Ла Масиа”
методологияси асосида ёш футболчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш ҳамда иқтидорли ёшларни саралаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистонда
“Barça Academy”
лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганишга келишиб олди.
@Toshkent_ovozi
💥
🐍
Бугун, 16-июль - Бутунжаҳон илонлар куни нишонланмоқда
Илонларнинг энг ҳавфли ва тажовузкорлари асосан эркаклар ва ўғил болаларни чақар эканлар(80% ҳолатда).
"Илонларингиз"ни табрикланг
😉
@Toshkent_ovozi
‼️
1 кгдан ортиқ героин билан қўлга олинган шахснинг бир ҳафтадан кейин тўйи бўлиши керак эди экан.
Наркотик модда билан қўлга олинди.
@Toshkent_ovozi
🌤
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин
!
Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
@Toshkent_ovozi
❗️
Болаларга зўравонлик қилинган боғчанинг лицензияси бекор қилинди
Тошкент туманлараро иқтисодий судида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
«Rayyan Kids Land»
оилавий корхонаси лицензиясини бекор қилиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди.
Суд қарорига кўра, мазкур нодавлат мактабгача таълим муассасасига
2025 йил 13 августда берилган лицензия бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу боғчада тарбияланувчиларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан жамоатчиликда кенг муҳокамалар бўлиб, тегишли текширувлар ўтказилган эди.
@Toshkent_ovozi
❗️
Янгийўл туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент вилояти
Янгийўл тумани ҳокими Атоуллаев Одилжон Касимович
эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Санъатбек Шакирович Жуманиязов
Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Ушбу тайинловга қадар у
Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда
фаолият юритган.
@Toshkent_ovozi
❗️
Тошкент ва Қашқадарёда коррупция ҳолатлари фош этилди
🔹
Тошкентда
Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази бош мутахассиси ер ижараси бўйича шартномани расмийлаштириш, ижара ҳақини камайтириш ва қарздорликни бартараф этиш эвазига
15 минг АҚШ доллари
талаб қилган вақтида қўлга олинди.
🔹
Қашқадарё вилоятида
Муборак тумани Электр таъминоти корхонаси раҳбар ўринбосари электрдан ноқонуний фойдаланиш бўйича зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига
17 млн сўм
олган вақтида ушланди.
⚖️
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@Toshkent_ovozi
"Реал Санжик"ка нисбатан терговчилар ноқонуний ҳаракат қилганми?
@Toshkent_ovozi