Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Toyyiba | Расмий канал

toyyibaF
Фарғона ш. (Шакарқишлоқ) "Тоййиба" Жоме масжидининг расмий канали. Имом-хатиб Азизхон домла Бахромовнинг Жумъа маърузалари тўлиғича, Олимхон қори Жалоловнинг Қуръони каримдан қироатлари. Админ: тел +998-97-335-31-02 (sms) Диний - маърифий канал.
Subscribers
5 910
24 hours
30 days
-80
Post views
2 804
ER
53,52%
Posts (30d)
157
Characters in post
883
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Lifestyle & Services
Summary
April 29, 23:34

Хоҳлаганингизни қилинг, лекин билиб қўйинг: нима қилган бўлсангиз, бир кун келиб, ўзингизга қайтади.
Зулм қилсангиз, бир кун келиб сизга ҳам зулм қилинади.
Озор берсангиз, бир кун келиб сизга ҳам озор берилади.
Ҳаққингиз бўлмаган нарсани олсангиз, бир кун келиб сизнинг ҳаққингиз тортиб олинади.
Эртага сизга нисбатан нима иш қилинишини хоҳласангиз, ҳозироқ шуни қилинг.
Билиб қўйинг, жазо гуноҳнинг ўз жинсидан бўлади (қайси гуноҳни қилган бўлсангиз, ўзингизга ҳам худди шу гуноҳ қайтади).
Қилмишингизга яраша жазо оласиз!
"Ҳикматлар" китобидан.

April 29, 22:57

– Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
– Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунларига режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!
Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар...
– Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
– Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?! деган экан. Бу қайтар дунёлигидан ўзининг хабари йўқ.
“Фарзанднома” китобидан.

April 29, 15:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

🗓
30.04.26 uchun
🕋
#namoz_vaqtlari
🕗
Farg’ona vaqti bilan
“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir”
Niso surasi, 103-oyat
@toyyibaf

April 29, 11:40
Media unavailable
1
Show in Telegram

«Ҳаж – 2026» мавсуми 2 майдан бошланади
Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. 18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадинаи мунаввара шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Ҳамюртларимизни Мадинаи мунаввара шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

April 28, 23:36
Media unavailable
1
Show in Telegram

Президентнинг Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасининг очилиш маросимидаги нутқи

April 28, 15:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

🗓
29.04.26 uchun
🕋
#namoz_vaqtlari
🕗
Farg’ona vaqti bilan
“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir”
Niso surasi, 103-oyat
@toyyibaf

April 28, 14:33
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақаси совриндори
Қозон шаҳрида «Қозон — Ислом оламининг маданий пойтахти» йили дастури доирасидаги илк тадбир сифатида ўтказилган халқаро Қуръони Карим мусобақаси якунланди.
Мусобақанинг саралаш босқичида Яқин Шарқ, Африка, Жануби-Шарқий ва Марказий Осиё ҳамда Евроосиёнинг 30 мамлакатидан Қуръон тиловатида энг моҳир бўлган 30 нафар қори иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, қуйидаги қорилар ғолиб деб эълон қилинди:
1-ўрин: Имрон Ал-Карим (Индонезия)
2-ўрин: Маҳмуд Тоҳа Саид Муқбил (Яман)
3-ўрин: Муҳаммад Юсуф бин Қосим (Малайзия)
4-ўрин: Низомиддин қори Шуҳрат ўғли Исмоилов (Ўзбекистон)
5-ўрин: Абдуллоҳ Ҳамад Салим Ҳамад Абу Шарида (Қатар).
Ғолибларга мукофотларни Бош муфтий шайх Равил Гайнутдин ҳазратлари топширдилар.

April 27, 15:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

🗓
28.04.26 uchun
🕋
#namoz_vaqtlari
🕗
Farg’ona vaqti bilan
“Namozni to’kis ado etinglar.
Albatta namoz mo’minlarga vaqtida farz qilingandir”
Niso surasi, 103-oyat
@toyyibaf

April 24, 10:47

Бир аъробийнинг фарзандлари турмай бирин-кетин вафот этди. Кексайган пайтида Оллоҳ унга ўғил ато этди. Аъробий ёлғиз фарзандига меҳр кўрсатиб, унга ғамхўрлик қилди. У ўз фарзандини сабодан ҳам қизғонар эди. У моҳир овчи эди. Лекин жоҳиллиги сабаб ўз волидасига оқ бўлаёзган эди. Унинг кекса онаси бўлиб, унинг кексалиги, аҳволи оғирлиги уни бу йўлдан – ўша онасига оқ бўлишликдан қайтара олмади. Кунларнинг бирида у аёлига деди: Онамдан зерикдим, мени одамлар орасида хижолат қиляпди. Шунинг учун эртага онамни уйда қолдириб, ўзимиз бошқа жойга кўчиб кетишни ўйлаяпман. Онам вафот этгунича ўша ёқларда бўлиб турамиз. Уни деб кўп нарсалардан айрилдим, унга хизмат қиламан деб кўп машаққат чекдим, деди.
Бу сўзларни эшитган аёл эрининг нақадар пасткаш эканлигини англади, лекин кўчиб кетиш фикрига қўшилди. У бунга рози бўлишлик билан кутилмаган бир йўл билан эрини бу ишдан қайтармоқчи эди. Аёлнинг оқила эканлиги ва эрининг онаси – қайнонаси уларнинг ўғлини яхши кўриши режаси амалга ошишига ёрдам берди. Сафар вақти етгач эри уловига ўтириб карвон олдига ўтиб, уларга йўл кўрсатиб кетди. У кетар чоғида аёлига онасини уйга ташлаб кетишини таъкидлаган эди. Аёл қайнонаси билан ўзининг тўрт ёшли ўғлини ҳам ташлади. Йўлда кетаётган эр бир жойда тўхтаб, аёлидан ўғлини чақиришини сўради. Шунда аёли: Ўғлимизни онангизнинг олдига ташлаб келдим. Чунки бу каби фарзандлар тарбияланмаслиги зарурдир. Сиз онангизни ёлғиз ўзини саҳрога ташлаганинггиздек, ўғлингиз ҳам ёши каттайгач шундай қилур. Сиз каби у ҳам ўз онасини – мени тарк этар. Шунинг учун у мендан қутулгунича, мен ундан қутулишни афзал кўрдим, деди. Бу сўзларни эшитган эрнинг қалби уйғонди, уловига миниб, онасининг олдига қайтди ва онасининг атрофида бир бўри тўрт ёшли гўдакка ҳамла қилмоқчи эканини, онаси болани қучоғига олиб, бўрини тош отиб ҳайдаётганини кўрди. Бўри уни кўриб қочиб кетди. Онаси унинг боласига қандай меҳрибон эканлигини кўрган фарзанд онасининг пойига тиз чўкиб, кечирим сўради ва онасига муносиб фарзанд бўлишга аҳд қилди.
Бу инсонни онага оқ бўлишдек буюк гуноҳдан қайтишига унинг аёли сабабчи бўлди. Зеро, солиҳа аёл икки дунё саодатидир. Оллоҳ Ўзи Мададкордир.

April 24, 07:37

Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган:
«Ромазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг ҳузурларига асҳоблари жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди. Бир куни у киши намоз ўқиётганида ари ўн етти марта чақди. Намозни ўқиб бўлиб:
«Қаранглар-чи, намозимда менга озор берган нарса нима экан?» деди. Қарасалар, бир ари ўн етти марта чақиб, шишириб юборган экан. Намозни бузмабди».
Бошқа бир ривоятда айтилишича, асҳобларидан бири у кишини ўз боғига чақирибди. Пешин намози бўлган экан, одамларга имомликка ўтиб бўлиб, нафл намоз бошлабди. Қиёмда узоқ турибди.
Намозни тамом қилганидан кейин кўйлагининг этагини кўтариб, ўзи билан бирга бўлган шахслардан бирига:
«Қара-чи, кўйлагимнинг остида бир нарса борга ўхшайди», дебди.
Қараса, ари ўн олти-ўн етти жойидан чақиб, баданини шишириб юборган экан. Арининг асари жисмида очиқ кўриниб турган экан. Одамлар унга:
«Биринчи чаққандаёқ намоздан чиқсангиз бўлмасмиди?!» дедилар.
«Бир сурани ўқиётган эдим. Тугатиб қўяй дегандим», деди».
Имом Бухорийнинг сафарларида кўпинча бирга бўлган Муҳаммад ибн Абу Ҳотим эслайди:
«У киши саҳар чоғи ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар. Витрни бир ракъат қилардилар. Ўзлари турганда мени уйғотмас эдилар.
«Ўзингиз шунча оғирликни кўтариб, мени нимага уйғотмайсиз?» десам:
«Сен ёшсан, уйқунгни бузмай дедим», дер эдилар».
Имом Бухорий Басрада беш йил яшаганлар. Ўша йиллари китоб ёзиш билан машғул бўлишларига қарамай, ҳар йили ҳаж мавсуми келганда Маккага бориб, ҳаж қилар ва қайтиб келиб, яна илмий ишларини давом эттирар эдилар.
Имом Бухорий илмий ишларни афзал ибодатлардан деб билар эдилар. У киши ўзларининг бош асарлари «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоблари ҳақида:
«Уни ўзим билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида ҳужжат қилдим», деганлар.
Бошқа илмий асарлари ҳақида эса:
«Аллоҳ таолодан бу таснийфотларни мусулмонлар учун баракали қилишини умид қиламан», деганлар.
Имом Бухорий тоат-ибодатга тарғиб қилиш борасида:
«Мусулмон инсон учун дуо қилса, қабул бўлмайдиган ҳолатда юриш тўғри келмайди», деганлар.
Имом Бухорий яхши амалларни иложи борича кўп қилиш пайидан бўлар эдилар. У киши Бухоро яқинида бир работ қурганлар. Жуда кўп одам бу ишда у кишига ёрдамга келган. Шундай бўлса ҳам, имом Бухорий ўзлари ғишт ташиб, ишлаганлар. Одамлар:
«Эй Абу Абдуллоҳ! Сиз овора бўлманг», дейишди.
«Мана шу менга манфаат беради», дедилар у киши.
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳам, амаллари ҳам илмга асосланган бўлар эди. Бир куни у киши Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроққа:
«Мен ақлимни таниганимдан буён бирон нарсани илмсиз қилган эмасман», деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Одоблар ҳазинаси китобидан).