
Tuya Ko‘rdim
«Қўқонлик табиб» Озарбойжонда қўлга олингани айтилмоқда
У Бокудаги Bİ-ES VİP клиникасида одамларни 60 манат (тахминан 430 минг сўм) эвазига ўзи услубида даволаган. Бокуда ҳам унга йирик навбатлар пайдо бўлгани айтилмоқда. Маҳаллий полиция унинг ушланганини тасдиқлаган.
Менимча бошидан асл нияти пул ишлаш эмас, балки турли аёлларни тўғри келган жойидан хохлаганича силаб-ушлаш режаси бўлганов.
⚡️
Тошкентда ЙПХ ходимини машинада уриб юборган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
Автомобильни ҳужжатларсиз ва юқори тезликда бошқарган ҳайдовчи инспекторнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмаган. Ҳодиса оқибатида оғир жароҳат олган ходим узоқ муддат даволанган.
🇹🇷
Туркия Президенти Эрдўған:
“Бизнинг суннийлик ёки шиалик каби динимиз йўқ. Бизнинг фақат битта динимиз бор, у ҳам бўлса - Ислом!”
АҚШ, Исроил ва Эрон ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони:
▪️
Эрон: 1255 киши ҳалок бўлди, 12 минг киши жароҳатланди.
▪️
Ливан: 570 киши ҳалок бўлди, 1444 киши жароҳатланди.
▪️
Исроил: 13 киши ҳалок бўлди, 2000 га яқин киши жароҳатланди.
▪️
АҚШ: 8 киши ҳалок бўлди, 140-150 киши жароҳатланди.
▪️
Ироқ: 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди.
▪️
Иордания: 14 киши жароҳатланди.
▪️
Кувайт: 6 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди.
▪️
Баҳрайн: 2 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди.
▪️
Саудия Арабистони: 2 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди.
▪️
БАА: 6 киши ҳалок бўлди, 122 киши жароҳатланди.
▪️
Қатар: 16 киши жароҳатланди.
▪️
Ўмон: 1 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.
Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади
2026 йилги Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март, жума кунига белгиланди. Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийларининг фатво чиқариш бўйича йиғилишида қабул қилинган.
Шундай қилиб рўза 29 кун тутилади.
Менимча, бизда ҳам шу куни нишонланиб қолинса керак, расмий хабарларни кутиб қоламиз.
«Биз Яқин Шарқдаги урушлардан чарчадик» — америкалик сенатор
АҚШ Сенатидаги демократлар етакчиси Чак Шумер парламентдаги ёпиқ эшитувларда ҳукумат вакилларининг жавобларини «мутлақо қониқарсиз» деб атади.
«Бу – Трампнинг уруши. Бу урушни бошлашга зарурият йўқ эди»,
деди у.
«Деярли ҳамма бир фикрда якдил:
биз Яқин Шарқдаги ниҳоясиз урушлардан зада бўлиб, чарчадик
», – таъкидлади демократлар етакчиси.
Сенатнинг разведка қўмитаси аъзоси Марк Уорнерга кўра, бу урушда
америкалик ҳарбийлар Исроилнинг манфаатлари учун ўляпти
.
«Бу урушнинг бошланишида
Исроилнинг мақсадлари устуворлик қилди.
Исроил – АҚШнинг буюк иттифоқчиси, мен Исроилни қатъий қўллаб-қувватлайман, лекин модомики америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлаётган экан,
бевосита Америкага таҳдид бўлганини исботловчи далиллар
бўлиши шарт эди», – деди Уорнер.
⚡️
⚡️
Ўзбекистонликлар 8 март байрамида 3 кун дам оладилар
Бу йил 8 март якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, байрам 9 март душанба кунига кўчирилди.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар уч кун дам олишади:
— 7 март – шанба, дам олиш куни;
— 8 март – якшанба, байрам;
— 9 март – душанба, қўшимча дам дам олиш куни.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар икки кун дам олишади
:
— 8 март – байрам;
— 9 март – душанба, қўшимча дам олиш куни.
ГРУППАЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ
.
Hamma uni eng adekvatsiz davlat rahbari deb o’ylardi, aslida esa…