
Ulug‘bek HAMDAM ijodi
Муваффақиятли бўлиш дегани Нобель мукофоти олиш дегани эмас, балки оилага, юртга, Ватанга, керак бўлса,инсониятга хизмат қилишдир. (Нобель совриндори Азиз Санжар).
АНАТОЛИЙ ФЁДОРОВИЧ КОНИНИНГ ЭНГ ҚИСҚА НУТҚИ
Суд залида синфдошини пичоқлаган гимназия ўқувчиси устидан маҳкама кетаётган эди. Болани бундай қалтис қадам ташлашга мажбур қилган нарса — йиллар давомида тўхтамаган тинимсиз мазах ва таҳқирлар эди. Гап шундаки, боланинг белида букриси бор эди. Жабрланувчи эса бир неча йил давомида ҳар куни у билан учрашганда: «Ҳорма, букри!» деб масхаралашни канда қилмасди.
Ўша куни Кони ўзининг адвокатлик фаолиятидаги энг қисқа ва, эҳтимол, энг таъсирли нутқини сўзлади. У гапини шундай бошлади:
— Ассалому алайкум, муҳтарам ҳакамлар!
— Ваалайкум ассалом, Анатолий Фёдорович! — жавоб беришди ҳакамлар (1).
— Ассалому алайкум, муҳтарам ҳакамлар!
— Ассалому алайкум, Анатолий Фёдорович! — бу сафар ҳакамлар бироз таажжуб билан алик олишди.
— Ассалому алайкум, муҳтарам ҳакамлар!
— Тинчликми, ассалому алайкум, Анатолий Фёдорович! — дея ҳакамлар бу сафар очиқдан-очиқ ғазаб билан жавоб қайтаришди.
Кони бу саломлашишни қайта-қайта такрорлайверди. Охири ҳакамлар ҳам, судьялар ҳам, залдаги барча тингловчилар ҳам (ўша даврда суд жараёнлари ошкора ўтарди) чидаб тура олмай, ғазабдан портлашди ва бу «телба»ни зални тарк эттиришни талаб қила бошлашди.
Шунда адвокат ўз «нутқи»га якун ясади:
— Мен атиги ўттиз етти марта салом бердим, холос (сиз эса бунга бор-йўғи бир неча дақиқа зўрға чидадингиз).
Бола оқланди. (Ш.Ўймовутли саҳифасидан олинди)
Turkiyada “Xorijdagi o‘zbek adabiyoti antologiyasi” kitobi nashr etildi
To‘plamdan dunyoning turli qitʼalarida yashab ijod qilayotgan o‘n ikki nafar shoir sheʼrlari o‘rin olgan.
Batafsil:
https://oyina.uz/uz/posts/33307
Rasmiy
sahifalarimiz
👇
Telegram
|
Instagram
|
X
|
YouTube
Ниҳоят “Хориждаги ӯзбек адабиёти антологияси” туркумидаги уч китобдан иборат тӯпламнинг биринчиси Туркияда нашр этилди. Ғоя муаллифи- филология фанлари доктори, профессор Улуғбек Ҳамдам, муҳаррир - Одил Икром, тӯплаб нашрга тайёрловчи камина - Юсуф Расул. Илк адади - 700 дона. Китоб юздан ошиқ ӯзбек ижодкорлари асарларини нашр этган, ҳаммамизга таниш “Байгенч” матбаа уйида чоп этилди. Нашриёт асосчиси ва раҳбари, шоир ва ёзувчи Арслан Байир домлага бу лойиҳани амалга оширишга бош бӯлганликлари учун ташаккур ва миннатдорчилигимизни билдирамиз. Тӯпламдан дунёнинг турли қитъаларида яшаб ижод қилаётган ӯн икки нафар шоир шеърлари ӯрин олган. Хориждаги ӯзбек ижодкорлари ва уларнинг ижодий ишлари илк бора бир жойда жамланди. Бу эзгу анъана ҳали давом этади... ЮСУФ РАСУЛ (Швеция). 2026 йил, 5 май
Издошимиз, фан доктори Мухлиса Ҳафизова ижодидан:
Фан доктори, сафдошимиз Қувончбек Мамиралиевнинг бугунги адабий жараён ва унинг бир вакили ижоди ҳақидаги мақоласи, умуман, "Ёшлик" журналининг ноябрь сони мундарижаси билан танишинг!