
UMMUL QURO
📢
Дард ва Даво: Қалб Муолажаси ва Гуноҳдан Сақланиш
🤩
“Dard va Davo” дарсига хуш келибсиз.
Ушбу дарслар силсиласи – қалбни поклаш, уни касалликлардан даволаш ва гуноҳлардан сақланиш йўлларини ўргатадиган муҳим ва тарбиявий дарслардандир.
📌
Дарс мазмунидан:
▶️
Қалб касалликлари ва уларни даволаш йўллари;
▶️
Гуноҳларнинг қалбга салбий таъсири;
▶️
Қалбни тирилтирувчи омиллар ва амаллар;
▶️
Гуноҳдан сақланишнинг самарали усуллари;
▶️
Тавба, истиғфор ва ихлоснинг аҳамияти;
▶️
Инсоннинг Роббиси билан боғланиши ва уни мустаҳкамлаш.
Дарс номи: Дард ва Даво 40-дарс
Дарс куни: Сешанба
Дарс вақти: Макка 16:00
Устоза: Умму Муҳаммад
📌
Нега бу дарс муҳим?
🌟
Чунки соғлом қалб — бахтли ҳаёт ва нажотли охират асосидир. Қалбни ислоҳ қилмасдан туриб, инсон ҳақиқий хотиржамликка эриша олмайди. Бу дарслар эса қалбни поклаш ва гуноҳлардан сақланишга йўл кўрсатади.
➡️
Қалбни асраш — энг катта ютуқ.
▫️
@oxirathovlisi111
Қандай ҳолатда вафот этишни орзу қиласиз?
Рўза тутган ҳолдами?
Ёки Қуръон тиловат қилаётган ҳолдами?
Ёки саждадами?
Ёки…?
Ўзингиз орзу қилаётган сўнгги ҳолат ҳақида тафаккур қилинг ва бу орзуингизга муносиб ғайрат билан яшанг. Аллоҳдан шу гўзал хотимани насиб этишини сўранг.
Чунки ким Қуръон ўқиётган ҳолда вафот этишни орзу қилса, Қуръонни йилига фақат икки марта очадиганлардан бўлиши унга муносиб эмас.
Зеро, инсон қандай нарса устида яшаса, ўша нарса устида вафот этади.
Эй Аллоҳ, бизларга ҳусни хотима — гўзал якунни насиб этгин ва биздан рози бўлган ҳолингда жонимизни олгин!
🔵
@ummulquroo
ليس لشفَاءِ القُلوب دَواءٌ قَط أنفَع مِن القُرآن..
Qalbni davolash uchun Qur’ondan ko‘ra foydaliroq davo aslo yo‘q.
🥀
Qur’onning hayotingizdagi ne’matini anglaganingizda, uni kuningizdagi eng muhim vazifaga aylantirasiz. Shunda Allohning fazli va marhamati ila barakani har kuni o‘z ko‘zingiz bilan ko‘rasiz.
Tonggi zikrlar va Qur’on tilovati - kuningizning eng go‘zal boshlanishidir.
🗒️
🌸
@ummulquroo
ش MAHRAJI
TILNING O‘RTASI YUQORIGA KO‘TARILADI XAMDA YUQORI TANGLAYGA OZGINA MASOFA QOLGANDA, XAVO OQIMINI QISIB TURIB QOLADI XAVO OQIMI TO‘XTAMAYDI, BALKI
TANGLAY VA TIL ORASIDA QOLGAN OZGINA MASOFA TIRKSHDAN SIQILIB OQISHDA DAVOM ETADI. NATIJADA JARANGSIZ ش XOSIL BO‘LADI.
📱
@ummulquroo
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ Қуръонни тарк этиш бир неча хил бўлишлиги ҳақида шундай дейдилар:
●
Унга иймон келтиришни тарк қилиш.
●
Уни тинглаш ва тиловат қилишни тарк қилиш.
●
Уни тушуниш ва унда фикр юритишни тарк қилиш.
●
Унга амал қилишни тарк қилиш.
●
У билан даволаниш ва ундан шифо излашни тарк қилиш.
●
Уни ҳакам қилиш ва ҳукм излаб унга мурожаат қилишни тарк қилиш.
Бу тарк қилиш турларининг баъзилари баъзиларидан енгилроқдир.
("Фавоид", 124)
📱
Telegram
📱
Instagram