
Uranus.uz
💸
Нега битта Stop-Loss баъзан яна бешта зарарга сабаб бўлади?
Трейдер битим очди ва 20 доллар зарар қилди. Бу унинг режаси доирасидаги оддий зарар бўлиши мумкин эди. Лекин у компьютер олдидан турмади. Чунки энди унинг мақсади бозорни таҳлил қилиш эмас, йўқотган 20 долларини қайтариш бўлиб қолди.
Иккинчи битимда лотни катталаштирди. Яна зарар қилди. Учинчи битимда эса энди нафақат зарарни қайтариш, балки бугунги кунни фойда билан ёпишни ҳам мақсад қилди.
Биринчи битимда бозор билан ишлаётган трейдер, учинчи битимга келиб ўз ҳиссиётлари билан курашаётган бўлади.
Бу ҳолат Revenge Trading деб аталади.
Энг қизиғи, бундай вазиятда трейдер кўпинча ўзининг хато қилаётганини ҳам билади. Лекин зарарни қабул қилиш оғир бўлгани учун яна битим очишда давом этади. Менимча, бу муаммонинг ечими фақат «асабийлашманг» дейиш эмас.
Трейдернинг олдиндан белгиланган кунлик риск лимити, савдони тўхтатиш шартлари ва ҳар бир янги позиция учун алоҳида тасдиқланган сценарийси бўлиши керак.
Агар янги битимни очишдан ягона мақсад аввалги зарарни қайтариш бўлса, бу жиддий огоҳлантирувчи белги.
🔴
Бозор сизнинг бугун қанча йўқотганингизни билмайди.
🔴
У сизга шу пулни бугун қайтаришга ҳам мажбур эмас.
Энг яхши трейдер ҳам зарар қилади. Фарқ шундаки, у битта зарар бутун кунни назоратсиз ҳолатга олиб келишининг олдини олишга ҳаракат қилади.
⚡
Таҳлил:
Feruzbek Aliev
🔴
Stop-Loss ишлади. Демак, стратегия ёмонми?
Кўп трейдерлар битим зарар билан ёпилганда биринчи навбатда ўз стратегиясидан шубҳалана бошлайди.
🔴
«Зона ишламади».
🔴
«Анализ нотўғри экан».
🔴
«Бу стратегияни ўзгартириш керак».
Лекин профессионал трейдингда битта муҳим фарқ бор: тўғри қабул қилинган қарор ҳам зарар билан якунланиши мумкин.
Тасаввур қилинг, сиз бозор структурасини таҳлил қилдингиз, кириш учун барча шартлар бажарилди, Stop-Loss ва Take Profit олдиндан белгиланди. Риск ҳам тўғри ҳисобланган. Лекин нарх сиз кутган йўналишда ҳаракат қилмади ва Stop-Loss ишлади.
Бу автоматик равишда сиз нотўғри қарор қабул қилдингиз дегани эмас. Бозорда эҳтимоллар билан ишлаймиз, кафолатлар билан эмас.
Асл муаммо бошқа жойда бошланади.
Трейдер битта зарарни қабул қила олмай, кейинги битимда лотни катталаштиради, Stop-Lossни узоқлаштиради ёки стратегия қоидаларини ўзгартиради.
Мен ҳар бир Stop-Lossдан кейин битта саволни беришни тавсия қиламан:
«Мен режамга амал қилдимми ёки қоидани буздимми?»
Агар режага амал қилинган бўлса, бу стратегиянинг эҳтимолий зарарларидан бири. Агар қоида бузилган бўлса, уни журналга ёзиб, сабабини ўрганиш керак.
Стратегия сифатини битта натижа эмас, етарли миқдордаги битимлар статистикаси кўрсатади.
Stop-Loss душман эмас. У рискни чеклаш воситаси. Фақат кучли ҳаракат ва ликвидлик етишмаслигида ижро белгиланган нархдан фарқ қилиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.
⚡
Таҳлил:
Feruzbek Aliev
#
FACLUB
Klub ichida nimalar bo‘lyapti?
•
Kunlik jonli tahlil:
Asosiy aktivlar bo‘yicha real ssenariylar;
•
Risk nazorati:
Qayerda kirish, qayerda kutish va eng muhimi — qayerda to‘xtash kerakligi;
•
Tizimli jarayon:
Hissiyotlarga emas, faqat qoidalarga asoslangan treyding muhiti.
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
6️⃣
7️⃣
🖥
#МБТ
Ушбу видеода:
Инфляция юқори чиқди, лекин доллар ва АҚШ облигациялари даромадлилиги пасайди. Одатда бу акцияларга ёрдам бериши мумкин. Аммо технологик компаниялар босим остида қолди. Нега?
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
6️⃣
7️⃣
Бу ҳафталик МБТда бозордаги ҳаракатларнинг ортидаги мантиқни бир-бирига боғлаб тушунтирдим:
Видеода шу саволни активларни бир-бирига боғлаб таҳлил қилдим:
🟢
Нега юқори инфляцияга қарамай доллар ва даромадлилик пасайди?
🟢
Нега Насдак тушган бир вақтда Доу Жонс ўсди ва маблағлар қайси секторларга ўтяпти?
🟢
Нефть нархига геосиёсат, таъминот ва санкциялар қандай таъсир қиляпти?
🟢
Биткоин ва Эфириумдаги тикланишни баҳолашда фондларга кирим-чиқим нега муҳим?
🟢
Олтин учун доллардан ташқари реал даромадлиликни ҳам нима учун кузатиш керак?
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
6️⃣
7️⃣
Қўшимча равишда олтин, доллар, нефть, S&P 500, Биткоин, Эфириум ва EUR/USD бўйича эҳтимолий сценарийларни кўриб чиқдим: қайси шартларда ҳаракат давом этиши мумкин ва нималар ҳозирги сценарийни бекор қилади.
Бу ҳафта корпоратив ҳисоботлар, айниқса Мета натижалари, жумадаги ишбилармонлик индекслари ва инфляция кутилмаларига эътибор қаратамиз.
Мен учун МБТнинг асосий вазифаси - сизларга бозордаги ҳаракатларни мустақил тушунишга ёрдам бериш. Хабарнинг ўзи билан бирга, бозор унга қандай жавоб бергани ҳам муҳим. Баъзан айнан шу реакция рақамнинг ўзидан кўпроқ маълумот беради.
Видеони охиригача кўринг. Кейин ўзингиз кузатаётган активда сценарийни тасдиқлайдиган ва бекор қиладиган белгиларни ажратиб кўринг.
Бу - бозорни тушуниш, сценарий тузиш ва рискни бошқариш учун таҳлил. Тайёр савдо сигнали эмас.
🔗
Аввалги МБТ
📈
Брокер
➡️
рўйхатдан ўтиш
⚡️
Манба:
Feruzbek Aliev
⚡️
Instagram
⚡️
Telegram
⚡️
YouTube
⚡️
TikTok
⚡️
Facebook
⚡️
Manager
🏛
Бугун
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ)
талабалари билан ажойиб ва ниҳоятда қизғин семинар-мулоқот бўлиб ўтди!
Мавзу —
«Нолдан инвестиция бошлаш: портфель, диверсификация ва капитални шакллантириш»
.
Талабаларнинг молия бозорларига бўлган катта қизиқиши, берган ўринли ва теран саволлари учрашувга ўзгача энергия берди.
Семинарда қуйидаги муҳим жиҳатларга тўхталдик:
🔹
Жамғарма ва молиявий хавфсизлик ёстиғи — нима учун муҳим?
🔹
Инвестиция ва трейдинг: стратегия ҳамда рискларни бошқаришдаги фарқлар
🔹
Портфельни тўғри шакллантириш ва диверсификация қоидалари
🔹
Маҳаллий ҳамда глобал бозорлардаги реал имкониятлар
Ёшларнинг бундай интилиши ва қизиқиши келажакка катта ишонч бағишлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу учрашувни ташкил этишдаги таклиф ва меҳмондўстлик учун
университет раҳбариятига
, шунингдек, барча иштирокчи талабаларга ўз миннатдорлигимни билдираман!
🤝
⚡️
Манба:
Feruzbek Aliev
Брокер пулни юборган, лекин картада йўқ. Энди нима қилиш керак?
🤔
Ёки аксинча:
ҳисобни тўлдирмоқчисиз, лекин тўлов ўтмаяпти. Танишингиз «менда ишлаяпти, бошқа картадан уриниб кўринг», дейди. Аммо сизга тахмин эмас, аниқ жавоб керак:
муаммо қаерда ва кимга мурожаат қилиш лозим?
🆕
Шу саволларга бағишлаб алоҳида YouTube видео тайёрладим.
📱
Видеода банклар бўйича олинган жавобларни, Visa / Mastercard ва Uzcard / Humo орқали тўловлар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқдим. Пул киритиш ва чиқаришдаги кечикишлар, брокерда сўров «бажарилди» деб кўрсатилиши билан маблағнинг картага тушиши ўртасидаги фарқни ҳам тушунтирдим. Муаммо бўлганда брокердан нимани сўраш ва банкка қандай маълумот билан мурожаат қилиш кераклигига алоҳида тўхталдим.
📱
Лекин масала фақат қайси карта ишлашида эмас. Видеонинг иккинчи қисмида брокерлик ҳисобини тўлдиришга оид қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳам муҳокама қилдим. Нима маълум, қайси амалий саволларга эса ҳали қўшимча тушунтириш керак - буларни бир-биридан ажратиб кўрсатдим. Расмий ҳужжатлар ҳаволалари ҳам видео описаниесида бор.
💟
Мақсадим - сизга «мана бу банкдан пул ўтказаверинг» дейиш эмас. Ўз маблағингиз билан боғлиқ қарорни тушуниб қабул қилишингизга ёрдам бериш.
▶️
Видеони кўриш:
https://www.youtube.com/watch?v=FMGE3Ugqs7c
▶️
Видеони кўриш:
https://www.youtube.com/watch?v=FMGE3Ugqs7c
❕
Изоҳ:
видеодаги маълумотлар
2026 йил 20 сентябрь ҳолатига кўра
тайёрланган. Тўловлар бўйича вазият ўзгариши мумкин; келтирилган натижалар барча брокерлар ва трейдерларга бир хил татбиқ этилмайди. Бу банклар рейтинги ёки тўлов ўтишига кафолат эмас. Пул ўтказишдан олдин амалдаги тартибни банкингиз ва брокерингиздан аниқлаштиринг.
⌛
ПРЕМЬЕРА 19:30 БОШЛАНАДИ
⚡️
Манба:
Feruzbek Aliev
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
6️⃣
7️⃣
🖥
#МБТ
Ушбу видеода:
АҚШ меҳнат бозори секинлашяпти, ФРСдан пауза кутилмоқда. Лекин доллар кучайяпти, облигациялар даромадлилиги юқорида, олтин эса босим остида.
Нега бозор «заиф иқтисодиёт - паст ставкалар - активлар ўсиши» мантиғи бўйича ҳаракат қилмаяпти?
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
6️⃣
7️⃣
АҚШ иқтисодиётида
162 мингта янги иш ўрни яратилди
, Brent бир ҳафтада қарийб
8%
, WTI эса
10%
қимматлашди. Brent нархи
$97
, Bitcoin
$80 000
, олтин эса
$4 400
атрофида савдо қиляпти. S&P 500 ҳафтани деярли ўзгаришсиз якунлади.
Видеода шу саволни активларни бир-бирига боғлаб таҳлил қилдим:
🟢
нега заиф бандлик маълумотлари олтинга барқарор ўсиш бермади;
🟢
нега ФРСдан пауза кутилса ҳам, узоқ муддатли даромадлилик юқорида қоляпти;
🟢
Европадаги хавфлар доллар ва евро ҳаракатига қандай таъсир қиляпти;
🟢
Брент ва ВТИ ўртасидаги катта нарх фарқи нимани англатади;
🟢
акциялар, Биткоин ва Эфириумда қайси шартлар кейинги ҳаракатни тасдиқлаши мумкин.
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
6️⃣
7️⃣
Олтин, Биткоин, Эфириум, евро/доллар, нефть ва SP500 бўйича базавий, ўсиш ва пасайиш сценарийларини кўриб чиқдим.
Ҳар бирида муҳим савол бир хил: сценарий қачон фаоллашади ва қайси ҳолатда ўз кучини йўқотади?
Бу МБТда асосий эътибор -
фундаментал мантиқни графикдаги ҳаракат билан боғлашга
қаратилган. Хабарни ўқишнинг ўзи етарли эмас. Нарх, доллар ва облигациялар унга қандай жавоб бераётганини ҳам тушуниш керак.
Мен учун сиз фақат даражаларни ёзиб олишингиз эмас, улар ортидаги мантиқни англашингиз муҳим. Қайси шартда имконият пайдо бўлади, қачон кутиш маъқул ва қаерда аввалги фикрни қайта кўриб чиқиш керак - таҳлил шу саволларга жавоб бериши лозим.
Видеони охиригача кўринг ва сценарийларни ўз графигингиз билан солиштиринг. Бу тайёр савдо сигнали эмас - бозорни тушуниш, режа тузиш ва рискни бошқариш учун таҳлил.
МБТ давомида айтилган видеоларга ҳаволалар
⬇️
⬇️
▶️
ФЕРУЗБЕК АЛИЕВНИНГ ЁПИҚ КЛУБИ -
https://www.youtube.com/watch?v=QFfC7fu3k2o&t=285s
▶️
Gala 2026 -
https://www.youtube.com/watch?v=Xc_JQMSY61E&t=1s
🔗
Аввалги МБТ
📈
Брокер
➡️
рўйхатдан ўтиш
⚡️
Манба:
Feruzbek Aliev
⚡️
Instagram
⚡️
Telegram
⚡️
YouTube
⚡️
TikTok
⚡️
Facebook
⚡️
Manager
⚡️
Ustoz va murabbiylar kuni muborak!
Bilim berish faqat ma’lumot ulashish emas.
Bu insonning fikrlashi, rivojlanishi va o‘z yo‘lini topishiga yordam berishdir.
Uranus jamoasi nomidan barcha ustoz va murabbiylarga mehnati, sabri va ulashayotgan bilimlari uchun minnatdorchilik bildiramiz.
Bilimingiz va mehnatingiz doimo qadrlansin!
⚡️
INSTAGRAM
⚡️
YOUTUBE
⚡️
FACEBOOK
⚡️
TIKTOK