
QALBIMNING NURI
🌸
🌸
🌸
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
❤️
"Жума куни ўн икки соатга бўлинган. Улардан бир соатда бирор мусулмон Аллоҳ таолодан бирор нарса сўраса, албатта Аллоҳ уни унга беради. Уни аср намозидан кейинги охирги соатда изланглар."
📚
Сунан Абу Довуд, 1048
❤️
Демак, Жума куни бирор дуонинг қабул бўлиши аниқ бўлган соат бор экан. Бу вақт аср намозидан кейинги охирги соатга тўғри келади, шунинг учун айнан шу вақтда дуо қилиш тавсия этилади.
🌤️
🌤️
🌤️
https://t.me/Jannati_Rayyon?livestream=15c978df69b97903c1
Муҳаммад ибн Восиъ раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Гуноҳ кетидан гуноҳ қилиш қалбни ўлдиради».
(«Китоб ат-тавба», 127).
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
Аллоҳга ҳар бир иш осон,бўл дейиши билан бўлади,
фақатгина Аллоҳ,
бандасини, чин қалбдан сўрашини ва илтижо қилишини яхши куради.
🌺
Жума кунги саловотлар ҳар кунгидан ҳам Аллоҳга суюмлироқдир.
🌿
Саловотлар билан ғам~ қайғулар кетар,
🌿
Ҳар~бир саловот учун ўнта ажр мукофот берилиб,
🌿
ўнта гунох~хатолар кечирилади.
🌼
Аллоҳни хузурида Азиз бўлишликни ва Дунёда сўраганингиз берилишини ҳохлайсизми?
Унда жумага ўтиш кечани ва тонгларини Росулингизга саловотларга тўлдиринг.
🌸
Аллоҳни мухаббатига етишни энг осон йўли ҳам,
Саловот ~Истиғфор билан хосил бўлади.
⏳
Қимматбахо вақтни Аллоҳга яқин бўлишга ишлатиб олинг.
🌗
Туну~кунларингизни Саловотларга тўлдиринг.
📖
Каҳф сурасини жума тонгида ўқишни унутманг.
Дунё Охират саодати қўлингизда турганини Унутманг.
Имон неъмати учун Ўзингга хамду~саноларимиз ва Росулингга салому~саловотлар бўлсин.
🌸
للهم صل وسلم وبارك على نبينا مُحمد.
Аллома Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Аллоҳга таваккал қилувчи кишининг қалби шунчалик мустаҳкам бўладики, унга на ваҳималар таъсир қилади ва на уни турли ҳодисалар безовта қилади».
(«Ал-васоилул муфийда», 27).
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
Qurʼonni sevish alomatlaridan biri – bu uning uchun vaqtingizni tartibga solishingizdir. Ammo vaqt topolmaganini daʼvo qilgan yoki koʻp bandligi bilan uzr soʻragan kishi – u mahrumdir va uni shayton yengibdi.
Qanday qilib taomingiz uchun vaqt, ishingiz uchun vaqt, uyqungiz uchun vaqt boʻladi-yu, hayotingizdagi hamma narsaga vaqt boʻladi-yu, Qurʼonga vaqt boʻlmaydi?!
Kitobni (Qurʼonni) mahkam tuting va uni kuningizdagi ustuvor vazifalardan biri qiling.
🌴
https://t.me/Solihalar_gulshani1
Ҳақ нима, ботил нима экани аниқ билинмаётган бўлса ҳақиқатни очиқ-ойдин, равшан иборaлар билан баён қилиш керак.
Қуръон ҳақида ботил эътиқод тарқалиб: «Қуръон махлуқ» деган гап кенг ёйилганида уламоларга очиқ-ойдин гапириш вожиб бўлган. Уламоларга: «Қуръон Аллоҳнинг Каломи» деб айтиб қўйишнинг ўзи кифоя қилмаган. Чунки бу гап ботил маънога буриб тушунилишидан қўрқилган. Балки барча уламоларга: «Қуръон Аллоҳнинг Каломи, махлуқ эмас» деб очиқ айтиш шарт бўлган.
Шайх Абдулазиз Торифий
24.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳуфтон намозини масжид муаззини орқасида ӯқиди. Муаззин намозда "залзала" сурасини ӯқиди, намоз тугагач одамлар масжиддан чиқиб кетишди,масжидда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ва муаззиндан бошқа хечким қолмади.
Муаззин аӣтади :
-Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга назар солдим, у киши чуқур нафас олиб, тафаккур қилар эди, ӯзимга ӯзим :
- мен билан қалби машғул бӯлиб қолмасин (безовталанмасин)мен тураӣ, дедим, ёғи оз қолган мойчироқни қӯӣиб, масжиддан чиқдим. Бомдод намози вақти бӯлгач, масжидга кирдим, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳалиҳам ӯтирар ва шундаӣ дер эди :
"Эй заррача яхшиликни яхшилик билан мукофотлаӣдиган зот! Эй заррача ёмонликни ёмонлик билан жазолаӣдиган зот! Ӯзинг, банданг Нуъмонни дӯзахдан қутқар! Кенг бӯлган раҳматинга дохил қил!" деб дуо қилар эди. Муаззин аӣтади:
- ичкарига кирдим, ёғи оз қолган мойчироқ ҳалиҳам ёнар эди.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ , ҳалиҳам ҳуфтон вақти деб ӯӣлаб:
- Чироқни олишликни ҳоҳлаӣсизми? деди,
Муаззин:
- бомдод вақти бӯлди, эӣ Имом! деб аӣтдим.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ:
- Мендан кӯрганингизни ҳечкимга зинҳор айтманг, яширинг! деб аӣтди.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ хуфтон намозидаги таҳорати билан, икки ракъат (нафл) намозини ӯқиди ва биз билан бомдод намозини бирга ӯқишлик учун ӯтирди.
Муаззин:
- "Бу қиссани, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ вафот топкунга қадар бирор кишига сӯзламадим" деб қиссани якунлади.
"Тарих боғдод (13-муж, 355-б)
"Ал-вафи бил-вафаят (27-муж, 91-б)
(Manqul).