
EkSport | Sherzod Nurmatov
"Тоттенхэм" клуби Гана терма жамоаси етакчиси, вингер Муҳаммад Қудусни Африка Миллатлари Кубоги учун "қора юлдузлар" йиғинига қўйиб юборишдан бош тортмоқда.
🏴
Гана футбол ассоциацияси буни ФИФА ва CAF'га етказган.
🇬🇭
@uz_eksport
"Истиқлол" ҳимоячиси Рустам Ашурматов Эрон чемпионатининг 13-тур учрашуви доирасида "Малаван" дарвозасига гол урди
@championatasia
Тьерри Анри Муҳаммад Салоҳ нимада хато қилганини айтди
🇫🇷
Тьерри ўзи ҳам Венгер ва Гвардиола билан муаммоларга дуч келганини, лекин ҳеч қачон шовқин кўтармаганини таъкидлади. Ҳолбуки, француз даража томонлама Муҳаммаддан қолишмасди.
🇪🇬
Клубда ўйнаганингизда, уни ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишингиз керак. Ичкарида нима бўлишидан қатъи назар сен клубни — шерикларингни, мураббийингни, ходимларингни ҳимоя қиласан.
Сен ғазабланишинг, хафа бўлишинг, рози бўлмаслигинг мумкин... Аммо ифлос либосингни оммага кўрсатмаслик лозим, айниқса, клуб оғир кунларни бошдан кечираётганида.
Тўғрими?
👍
/
👎
@uz_eksport
🏎
Формула-1. 2025 йилги мавсумнинг якуний натижалари: пойгачилар ва конструкторлар жадвали @uz_eksport
🏴
"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс учун тахминий таркиби Беллашув бугун 01:00 да бошланади. @uz_eksport
🟠
Ландо Горрис — Формула-1 2025 йилги мавсум чемпиони! "McLaren" пилоти мавсумдаги сўнгги пойга — Абу-Даби Гран-присида 3-ўринни банд этди. Бу умумжамоа ҳисобида пешқадамликни сақлаб қолиш ва жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш учун етарли бўлди. Британиялик…
⚽️
2026 йил 26 июнь куни Сиэтлда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйини LGBT ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "мағрурлик ўйини" деб эълон қилинганди.
Тасодифни қарангки, қуръа натижасида шу куни Эрон ва Миср ўзаро тўқнаш келадиган бўлди.
Тасодифлар тасодиф эмас
дейишади-ку... Нима дейишга ҳайронсан киши.
@uz_eksport
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиблари Ямайка ва Янги Каледония таркиблари билан танишинг
🇯🇲
🇳🇨
Ямайка Янги Каледониядан кучлироқ, лекин Конго ДР учаласи ўртасида кечадиган плей-оффда яққол
фаворит
ва бу терма жамоа Африка Миллатлари Кубогида ҳам
қатнашади.
🇨🇩
@uz_eksport
Башар Ресан "Пахтакор"да қолади
🟡
Ироқлик футболчини собиқ жамоаси "Персеполис" ортга қайтаришга
yриниб кўрди,
бироқ футболчи фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиришга қарор қилди.
28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ортда қолган мавсумда 36 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
У 2017 йилдан 2020 йилга қадар ҳозирда Остон Ўрунов ўйнаётган жамоа аъзоси бўлган.
@uz_eksport