
UzA | Расмий канал
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади
Адлия вазирлиги ташаббуси билан Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилмоқда. Хўш, нималар ўзгаради?
2026 йил 24 июлда қабул қилинган қонунга кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887170
Телеграм каналларимиз
🕵️♂️
🕵️♂️
🕵️♂️
🕵️♂️
Қарийб 9 кг. гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дала майдонида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 кг. “гашиш” моддаси аниқланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Зарбдор туманида яшовчи, 1981 й.т. шахс Жиззах шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида бўлган хўжалик қопи ичида 4 кг. 840 гр. каннабис ўсимлиги борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887144
Телеграм каналларимиз
Қалбаки ёғ ишлаб чиқарган яширин цех фош этилди
Озиқ-овқат хавфсизлиги — инсон саломатлиги ва миллат генофондини муҳофаза қилишнинг энг муҳим омилларидан биридир. Афсуски, тезроқ даромад орттириш илинжида айрим шахслар одамлар ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйишдан ҳам тап тортмаяпти. Бухоро вилоятида аниқланган навбатдаги ҳолат ҳам ана шундай ноқонуний фаолиятнинг аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887125
Телеграм каналларимиз
Банклардаги муаммоли кредитлар ҳажми 23 триллион сўмга яқинлашди
Ўзбекистон банк тизимида муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми ўсишда давом этмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра банклардаги муаммоли кредитлар ҳажми 22,9 триллион сўмга етди. Бу йил бошидаги 18,1 триллион сўмга нисбатан 27 фоизга кўп.
Қайд этилишича, кредит портфели ўсиши табиий жараён бўлса-да, муаммоли кредитлар ўсиш суръатининг ундан анча юқори бўлиши банк тизими учун эътибор талаб қиладиган ҳолат ҳисобланади. Чунки ярим йил давомида жами кредит портфели 604 триллион сўмдан 643 триллион сўмгача, яъни 6,4 фоизга ошган бўлса, муаммоли кредитлар қарийб тўрт баравар тез — 27 фоизга ўсган.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887109
Телеграм каналларимиз
Энг катта солиқдан қарзи бор ташкилот ходимлари очиқланди
Мамлакатда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини ўз вақтида тўлашига доир назорат кучайтирилмоқда. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 22 июль ҳолатига 183 мингдан ортиқ ташкилотнинг қарийб 885 минг нафар ходимида мол-мулк ва ер солиғи бўйича жами 498,7 миллиард сўм қарздорлик мавжуд.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887075
Телеграм каналларимиз
Янги Ўзбекистонда таълим – инсон қадрига хизмат қилади
Янги Ўзбекистонда олий таълим тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида инсон қадри, унинг билим олиши, касбий камолоти ва муносиб ҳаёт кечириши давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Бугунги кунда университетлар нафақат билим берувчи муассаса, балки илм-фан, инновация, тадбиркорлик, халқаро ҳамкорлик ва энг муҳими, инсон тақдирини ўзгартирадиган маскан сифатида ривожланмоқда.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887025
Телеграм каналларимиз
Ҳафта тафсилоти (+видео)
Президент текширувлар ва жарималар кўплигини танқид қилди, кескин чоралар кўрилди.
Тошкентдан Самарқандга автомобилда 2 ярим соатда бориш мумкин бўлади.
Сенат раиси орден билан мукофотланди.
Шу ва хориж саҳнида рўй берган муҳим воқеалар “Ҳафта тафсилоти”.
🎥
https://youtu.be/AsS7a5yg0bA
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887012
Телеграм каналларимиз
Тарихий воқеа: Тошкент модернизмининг 10 та иншооти ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Корея Республикаси Пусан шаҳрида бўлиб ўтган 48-сессиясида "Тошкент модернизм меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар" миллий номинацияси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Шу билан Тошкентнинг ХХ аср иккинчи ярмига оид 10 та ноёб меъморий иншооти халқаро миқёсда эътироф этилди.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887010
Телеграм каналларимиз
Зеленский: Украинада келаси йил 10 000 километрга уча оладиган дрон бўлади
Кейинги йил Украинада 5 000-10 000 километр масофага уча оладиган дрон пайдо бўлади. Президент Владимир Зеленский бу ҳақда Трампнинг яқин ҳамкори – MAGA блогери Лори Лумерга берган интервьюсида маълум қилди.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/887002
Телеграм каналларимиз
Ал-Нинё туфайли 2027 йил ҳарорат рекорд даражага чиқиши мумкин
Австралиялик иқлимшунос, ARC XXI аср об-ҳавоси бўйича мукаммаллик маркази ходими Андреа Ташетто "РИА Новости"га берган интервьюсида океан юзаси исиб кетиши оқибатида 2027 йил Ал-Нинё иқлим ҳодисаси энг юқори чўққисига кўтарилиб, глобал ҳарорат рекорди ўрнатилиши мумкин, деди.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/886995
Телеграм каналларимиз