
Uzbekistan-Saudia
ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРЛИГИДАН УМРА ВИЗАСИ БЎЙИЧА МУҲИМ ЯНГИЛИК
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан умра зиёратчиларини янада қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида кўп марталик умра визаси тартиби жорий этилди.
Мазкур тартибга мувофиқ, энди умра визасини
365 кун (1 йил) муддатга амал қиладиган кўп марталик кириш визаси
сифатида расмийлаштириш мумкин.
Визанинг асосий шартлари:
Виза амал қилиш муддати -
365 кун (1 йил)
;
Ушбу муддат давомида Саудия Арабистонига
бир неча марта кириш
имконияти мавжуд;
- Мамлакат ҳудудида бўлишнинг
умумий муддати 90 кундан ошмаслиги
лозим;
- Ҳар бир сафар олдидан
Nusuk
платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар танланиб,
умра рухсатномаси (Permit)
расмийлаштирилиши шарт.
Мазкур тартиб
Nusuk
платформасини хорижлик зиёратчилар ўртасида кенг жорий этиш, умра хизматларини рақамлаштириш ҳамда зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада оширишга қаратилган.
⚠️
Муҳим эслатма!
Кўп марталик умра визаси
Ҳаж мавсуми даврида
умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади.
Шунингдек, мазкур визанинг
амал қилиш муддати 1 йил
бўлса-да,
Саудия Арабистонида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги лозим
.
Агар зиёратчи бир мартаги ташрифида
90 кунлик муддатдан тўлиқ фойдаланса
, унинг мазкур визаси бўйича рухсат этилган бўлиш муддати тугайди ва ушбу виза асосида қайта кириш имконияти бўлмайди. Кейинги сафар учун янги умра визасини расмийлаштириш талаб этилади.
Агар зиёратчи йил давомида бир неча марта Саудия Арабистонига кирса,
барча ташрифлар давомида мамлакатда бўлган кунлар йиғиндиси 90 кундан ошмаслиги шарт
.
Аллоҳ таоло барча зиёратчиларнинг сафарларини хайрли, ибодатларини мақбул қилсин.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia
Ўзбекистонга жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун 100 доллардан субсидия берилади
«
Умра плюс» зиёрат туризми дастурини
амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳар бир турист учун туроператорларга 100 доллардан субсидия берилади.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
Саудия Арабистони Умра визаси талаблари ўзгарди!
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги
Умра визаларига оид айрим ўзгартиришлар киритди. Унга кўра, агар умра виза эгаси виза берилган кундан бошлаб
30 кун
ичида Саудия Арабистонига киришни амалга оширмаса, унинг визаси бекор қилинади.
Бу қарор келаси ҳафта
10 ноябргача амалга киритилади
.
Шунингдек, виза
амал қилиш муддати
илгари 3 ой бўлган бўлса, эндиликда у
1 ой этиб қисқартирилган.
Бироқ, Саудия Арабистонига кирганидан кейинги туриш муддати ўзгармай, аввалгидек
3 ой бўлиб қолади.
Бундан олдин эса исталган виза билан умра қилиш ва умра визасини шахсий чиқаришга онлайн рухсат берилган эди.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia
1
️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
Саудия ташқарисидан ҳеч қандай воситачиларсиз бевосита Умра визасига шахсий ариза топшириш имконияти пайдо бўлди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 20 август куни,
“Нусук Умра”
хизматини ишга туширди. Бу ташаббус қийналмай ва воситачисиз бевосита Умра визасига ариза топшириш ва ўз сафарига оид хизматларни брон қилиш имконини чет эллик зиёратчиларга беради. Бундан олдин бошқа виза турларини ҳам онлайн олиш имконияти тақдим этилганди. Аризалар “
https://umrah.nusuk.sa
/
” платформаси орқали топширилади, дея вазирлик баёнотида таъкидланди.
“Нусук Умра”
хизмати Саудия ташқарисидан хорижликларга Умра қилишни истаганлар учун янги имкониятлардан бири бўлиб, мавжуд вариантларга қўшимча сифатида тақдим этилди. Шунингдек, зиёратчи яшаб турган мамлакатдаги расмий вакиллар орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг рўйхати “
Нусук Умра
” платформасида мавжуд.
Янги хизмат ёрдамида фойдаланувчилар бутун пакетларни ёки алоҳида хизматларни танлашлари мумкин. Визани расмийлаштириш, турар жой, транспорт, маданий саёҳатлар ва бошқа қўшимча хизматлардан иборат. Бундан ташқари, умра тўпламларини истак ва эҳтиёжларига қараб ўзига мослаштириш имконияти ҳам берилади. Платформа замонавий интерфейсга эга бўлиб, 7 тилда ишлайди ва давлат тизимлари билан интеграциялашган. Бу эса ягона ва осон кечадиган рақамли тажрибани таъминлайди.
Шунингдек, хизмат турли тўлов усулларини ҳам таклиф қилади ҳамда ариза топширишдан бошлаб то кириш визасини олишгача сафар ва саёҳатга отланганларга барча жараёнларни тўлиқ электрон шаклда бажариш имконини беради. Пакетлар ва хизматларнинг хилма-хиллиги эса турли эҳтиёж ва истакларни қондириб, қулай ва таьсуротга бой тажриба яратади.
Ҳаж ва Умра вазирлиги таъкидлашича,
“Нусук Умра”
хизматининг йўлга қўйилиши Саудия Арабистонининг 2030-йилги истиқбол режаси (2030 رؤية - 2030 манзараси) мақсадларини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади. Бу орқали энг кўп сонли мусулмонларни қабул қилиш, исталган даврда уларни Ҳаж ва Умра ибодатларини осон ва қулай тарзда адо этиш имконияти билан таъминлаш ҳамда “Раҳмоннинг меҳмонлари” тажрибасини юксалтирувчи юқори сифатли хизматларни тақдим этиш мақсад қилинган.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia
"Умра" хизмати: "Сирли мижоз" тадбири, лекин
“Умра” хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини барвақт аниқлаш мақсадида “сирли мижоз” тадбири ўтказиш бошланибди.
Албатта, қонунларга хилоф ҳар қандай фаолият фош этилиши ва айбдор шахслар қонун олдида жавоб беришлари лозим.
Бироқ, бизни масаланинг қуйидаги жиҳати эътиборимизни тортди:
Низомга кўра
, бундай тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан яширин равишда ташкил этилади ва ўтказилади.
Лекин, шундай тадбир натижасида Қўмита ходими томонидан расмийлаштирилган далолатноманинг процессуал мақоми қандай бўлишига ечим назарда тутилмаган, назаримизда.
Чунки, мазмун-моҳиятидан тезкор-қидирув тадбирининг айнан ўзгинаси ҳисобланадиган бундай тадбирларни ўтказиш субъекти сифатида Қўмита
Қонунда
санаб ўтилмаган.
Шундан келиб чиқилганда, ўша далолатнома Ўзбекистон Республикаси "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва ЖПКнинг далилларга оид талабларига кўра, далил сифатида фойдаланилиши масаласи сўроқ остида қолмайдими?
👉
@Advokat_Abdullayev
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
“Умра”
хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолияти
"Сирли мижоз"
томонидан яширин равишда текширилади
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia
3️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
Барча соха вакилларини жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари пойтахтимизда жойлашган
"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ"
кўргазмалар
мажмуасида Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган йирик меҳмонхоналар,авиакомпаниялар, кейтеринг ва транспорт компаниялар иштирокида бўлиб ўтадиган
"УМРА ПЛЮС ВА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ"
3-халқаро кўргазмали тадбирига таклиф қиламиз.
2025- ЙИЛ 25-26-ИЮН 10:00- 18:00
ТАДБИР МАНЗИЛИ: ЎЗЭКСПОМАРКАЗ 3-ПАВИЛИОН
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
Саудия
Ҳ
аж ва умра вазирлиги:
-Бугундан янги Умра мавсуми бошланди
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia
6️⃣
7️⃣
8️⃣
9️⃣
🔟
1️⃣
1️⃣
Айни дамда Макка шаҳрида ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар Мино водийсига жўнатилмоқда
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia
Ҳаж хавфсизлиги раҳбарларининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жамоат хавфсизлиги директори, генерал -лейтенант Муҳаммад Ал-Бассамий:
•400 дан ортиқ сохта Ҳаж ширкати ушланиб, прокуратурага юборилди.
•Макка ал-Мукаррамада рухсатномага эга бўлмаган 269 000 дан ортиқ ҳуқуқбузар фуқароларни ватанига қайтарилди.
• Рухсатсиз шахсларни олиб кетаётган 109 000 дан ортиқ транспорт воситалари қайтариб юборилди.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia