Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Savdo-sanoat palatasi

uzchamber
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06
Subscribers
26 419
24 hours
-59
30 days
-2 097
Post views
1 719
ER
6,51%
Posts (30d)
247
Characters in post
865
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Business & Economy Blog
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Business & Management
Summary
September 11, 10:14
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Тадбиркорларга эслатма!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ–63-сон
Фармонига мувофиқ
, 2026 йил
1 августдан бошлаб
«Ягона давлат назорати» ахборот тизимида янги
«Бизнес ҳимоя» QR-коди
жорий этилди.
Унга кўра, давлат хизматчилари тадбиркорлик субъектларига
текширув
,
профилактика тадбирлари
ёки
назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотлар
ни ўтказиш учун ташриф буюрганда, аввал «Бизнес ҳимоя» QR-кодини сканерлаб, ташриф ҳақидаги маълумотларни «Ягона давлат назорати
»
ахборот тизимига киритиши шарт.
⚠️
Агар давлат хизматчиси мазкур маълумотларни
«Бизнес ҳимоя» QR-коди
орқали белгиланган тартибда тизимга киритмаган бўлса, тадбиркорлик субъекти:

уни ўз ҳудудига киритмаслик;

текширув ёки мулоқотда иштирок этмаслик ҳуқуқига эга.
❗️
Назорат қилувчи орган мансабдор шахси ёки давлат органининг бошқа масъул ходими томонидан ушбу Фармон талабларига риоя этмаслик
тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш
сифатида баҳоланади.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

September 11, 05:30
Media unavailable
4
Show in Telegram

⚡️
Тадбиркорлар учун яна бир муҳим енгиллик
🌃
Энди тадбиркор фойдаланаётган бино ёки жой бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган бўлса,
бу ҳолатнинг ўзи ушбу жойдаги товарларни «мавжуд эмас» деб баҳолаш учун асос бўлмайди.
Амалда эса бундай вазият тадбиркор учун қўшимча солиқ ва жарима ҳисобланишига олиб келиши мумкин эди.
Масалан, омборда
100 млн сўмлик товар
мавжуд. Бироқ ижара шартномаси солиқ ҳисобида акс этмагани сабабли, ушбу товарлар «мавжуд эмас» деб баҳоланиши ва натижада тадбиркорга қўшимча мажбуриятлар юзага келиши мумкин.
📌
ПФ–175-сонли Фармон
билан бундай ёндашувни бекор қилишга қаратилган қонунчилик ўзгаришларини киритиш белгиланди.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

September 11, 04:08
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

❗️
❗️
❗️
Тадбиркорлар учун форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш хизмати онлайн шаклга ўтказилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган
енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификатни онлайн тарзда олиш
хизмати
жорий этилди
.
✔️
Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги
231-сон қарори
асосида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
томонидан кўрсатилади.

Хизмат тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи
юридик ва жисмоний шахслар учун бепул
.

Электрон мурожаат келиб тушган кундан эътиборан
10 кун муддатда
кўриб чиқилади.

Хизматни кўрсатиш учун зарур бўлмаган
ортиқча ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди
.
Янги электрон хизмат тадбиркорларга форс-мажор ҳолатларини расмий тасдиқлаш жараёнини соддалаштириб, вақт ва ортиқча бюрократик жараёнларни тежаш имконини беради.
⚫️
ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШ
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

September 10, 13:05
Media unavailable
2
Show in Telegram

Меҳмонхона бизнеси учун янги имкониятлар: субсидия муддати узайтирилди
Президентнинг
ПФ–175-сонли Фармони
билан туризм соҳаси, хусусан, меҳмонхона бизнесини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим енгилликлар белгиланди.
Асосий янгиликлар:
👍
3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қурилиши учун
субсидиялар бериш муддати 2029 йил 1 январгача узайтирилди.
👍
Меҳмонхоналарга тоифа бериш жараёнида
халқаро “Катта тўртлик” (Big Four) аудиторлик компанияларидан бирининг хулосасини олиш талаби бекор қилинди.
Бу эса инвесторлар учун ортиқча харажат ва бюрократик жараёнларни қисқартириб, меҳмонхона инфратузилмасига янги инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

September 10, 11:29
Media unavailable
1
Show in Telegram

September 10, 11:15
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (480-сон, 08.09.2026 й.) билан “Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.
📃
Вақтинчалик низом давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга ошириш учун давлат хариди предметининг
ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини
аниқлаш тартибини белгилайди ва
2028 йил 31 декабргача
амал қилади.
👍
Низомга кўра, давлат буюртмачиси:
◾️
давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиши, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишдан кўрилган фойда (наф), уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги
мақбул нисбатни
таъминлаши;
◾️
давлат харидларининг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги, товарни (ишни, хизматни) танлашда унинг хусусиятлари, шунингдек, давлат харидларини ўтказиш харажатларини ва товар (иш, хизмат)
қийматининг асосланганини ҳисобга олган ҳолда
амалга ошириши;
◾️
ҳар бир давлат харидини амалга оширишда харид предметининг
ўртача бозор нархини
ўрганиши шарт.
🗓
Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишдан олдин давлат буюртмачиси нархлар модули орқали харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантиришда охирги
90 кунда
шаклланган бозор нархлари бўйича маълумотлардан фойдаланади.
📃
Харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархи электрон маълумотномаси белгиланган
намунавий шаклда
шакллантирилади ва унда қуйидагилар акс эттирилади:
▪️
харид предмети;
▪️
ўрганилган манбалар, шу жумладан, товарлар
(иш, хизматлар)
ҳақидаги маълумотлар;
▪️
харид предметининг
ўртача бозор ва бошланғич нархини
аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

September 10, 11:00
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Янги алифбо учун махсус сайт ва бот яратилди
📌
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган
қонун маъқулланди
.
Шу муносабат билан,
Контент маркази
томонидан амалдаги
лотин
,
кирилл
ҳамда
янги алифбодаги матнларни
бир-бирига осон ўгирувчи
Undov.uz
сайти ва
@undovbot
ишга туширилди. Сервис матнлар билан бирга ҳужжат файлларини ҳам трансляция қилиш имконини беради.
Энг муҳими — хизмат
мутлақо бепул!
🤖
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

September 10, 09:33
Media unavailable
2
Show in Telegram

“Келажак тадбиркори – 2026” касб кўргазмаси бошланди
👍
Бугун Жиззах шаҳри Ёшлар шаҳарчаси майдонида ёшлар ва иш излаётган фуқаролар учун кенг имкониятларни тақдим этувчи
“Келажак тадбиркори – 2026”
касб кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Унда
16 минг нафарга яқин ёшлар
ҳамда шаҳар ва туманлардан келган иш истагидаги вилоят аҳолиси иштирок этмоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Миллий банки, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,
Савдо-саноат палатаси
ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Жиззах вилоятидаги ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Кўргазма доирасида иштирокчиларга бўш иш ўринлари, касбий таълим ва амалиёт имкониятлари, тадбиркорликни бошлаш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича зарур маълумотлар тақдим этилмоқда.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

September 10, 08:57
Media unavailable
2
Show in Telegram

"Тоза ҳаво" — соғлом келажак сари биргаликда!
🌱
Ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида ўтказиладиган
"Автомобилсиз кун"
акциясида
Савдо-саноат палатаси
ходимлари ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
Акцияда иштирок этиш — фақат мажбурият эмас, балки шаҳримиз экологиясини яхшилаш йўлидаги масъулиятимиздир.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

September 10, 06:38
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ўзбекистонда нақд тўловлар лимити 176 млн сўмгача оширилмоқда
📃
Президентнинг
ПФ–175-сонли фармони
билан тадбиркорлар ва истеъмолчилар учун муҳим янгилик жорий этилмоқда.
Янги тартибга кўра, товар ва хизматлар учун нақд шаклда амалга ошириладиган ҳисоб-китобларнинг
энг юқори миқдори БҲМнинг 400 баравари
этиб белгиланмоқда.

2026 йил 1 сентябрдан
БҲМ — 440 минг сўм.
Шунга кўра, нақд тўловнинг максимал миқдори 176 млн сўмга тенг бўлади.
Бунга қадар эса нақд ҳисоб-китоблар учун
25 млн сўмлик лимит
қўлланиб келган. Янги тартиб билан ушбу чегара
7 баравардан зиёдга оширилмоқда.
Натижада:
🔵
Қимматроқ товар ва хизматлар учун нақд ҳисоб-китоб қилиш имконияти кенгаяди.
🔵
Тадбиркорлар ва харидорлар учун ҳисоб-китоб жараёни қулайлашади.
🔵
Хорижий сайёҳлар учун йирик харидларни амалга оширишда қўшимча қулайлик яратилади.
⚠️
Қонунчиликка кўра,
фақат нақдсиз шаклда тўланиши белгиланган товар ва хизматлар
бундан мустасно.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube