
𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀
«Ким одамларнинг хатти-ҳаракатларини яхшиликка йўйса, улар ҳақида гўзал гумонда бўлса, унинг нияти покланади, кўкси кенгаяди, кўнгли хотиржам бўлади, қалби ором топади. Аллоҳ таоло эса уни ёмонликлар ва нохушликлардан асрайди».
@Vardatul_jannah
🥀
Бугунги кунимизни хайрли, қалбимизни хотиржам, ризқимизни баракали айла, Ё Раббим!
🤲🏻
Бизни кўринадиган ва кўринмайдиган барча ёмонликлардан Ўзинг асра.
🤲🏻
Қалбимиздан ўтган хайрли дуоларимизни ижобат айла.
🤲🏻
Уйларимизга хотиржамлик, кўнгилларимизга фароғат, ишларимизга енгиллик ато эт.
🤲🏻
Бизни Ўзингга яқин бандаларингдан айла ва қадамларимизни ҳақ йўлида собит қил.
🤲🏻
Беморларга шифо, дардмандларга даво, қарздорларга қарзларини узишни, интизор бўлганларга хайрли хушхабарлар насиб эт.
Аллоҳим, бизни ҳеч кимга муҳтож қилма, ҳеч кимнинг қалбини оғритишимизга йўл қўйма ва бизни ҳам ҳеч кимнинг адолатсизлиги билан имтиҳон қилма.
Раббим, ҳаққимизда хайрли бўлган нарсаларни қалбимизга севимли қил, хайрли бўлмаган нарсаларни эса биздан узоқлаштир. Бизларни Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сендан, тақдирингдан рози бўлган бандаларингдан айла.
Аллоҳумма амийн!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Аллоҳим, қалбимизга Иншироҳ сурасининг ҳотиржамлигини, руҳимизга унинг таскинини, кўнглимизга унинг умидини насиб эт.
Қийинчиликлар орасидан енгилликни топа оладиган, синовлар қаршисида сабрни йўқотмайдиган, қалби торликка тушганда Сенинг зикринг билан қалби кенгаядиган бандаларингдан қил.
Аллоҳим, «Алам нашраҳ лака содрок» оятининг маъносини қалбимизда ҳис этишни насиб эт. Кўксимиздаги оғирликларни енгилликка, ташвишларимизни хотиржамликка, изтиробларимизни муждага, қўрқувларимизни ҳаловатга алмаштир.
Ҳар бир қийинчилик ортидан енгиллик борлигига қалбимиз билан ишонишни насиб эт.
Эй қалбларни кенгайтирувчи Роббим, бизга шундай бир сакийнат ато этгинки, дунёдаги ҳеч бир ташвиш Сенга бўлган ишончимизни камайтирмасин…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Эркак аёлга бўлган нафратини қирқ кун яшира олади, аммо унга бўлган муҳаббатини бир кун ҳам яшира олмайди. Аёл эса эркакка бўлган муҳаббатини қирқ кун яшира олади, аммо унга бўлган нафратини бир кун ҳам яшира олмайди.
Ибн Муфлиҳ ал-Ҳанбалий.
@Vardatul_jannah
🥀
Аллоҳим, бугун муборак жума куни.
Сен жума кунини бошқа кунлардан афзал қилганингдек, бизни ҳам амалда, тақвода афзал бандаларингдан қил!
Жума куни дуолар ижобат бўладиган муборак соатларда бизни дуодан ғофил, Сенга илтижо қилишдан маҳрум этма!
Қалбларимизни зикринг билан уйғоқ, тилларимизни дуо билан банд, ақлимизни эса раҳматингдан умидвор қилгин. Биз сўрашни унутган хайрли неъматларни ҳам Ўз фазлинг билан бизларга насиб этгин!
Аллоҳумма амийн!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Қалбдан ўтган ҳар бир нарсани сўз билан ифодалаб бўлмайди… Шунинг учун ҳам Аллоҳ кўз ёшини, дарддан толиққан қалбларга ором бўлсин деб узун уйқуни, ичдаги оғриқни яширувчи совуқ табассумни ва сўзлар ожиз қолганида туйғуларни ошкор этувчи титроқ қўлларни яратди…
@Vardatul_jannah
🥀
Қалбимиздан ўтказган, дилдан истаган нарсаларимизни хайрлиси билан насиб эт, Аллоҳим.
Боғимизни баҳорга айлантир. Ризқимизни кенг қил, Аллоҳим.
Дарду синов берганингда, дармонини ҳам бер, Аллоҳим.
Барча эшиклар юзимизга ёпилса ҳам, Ўзингнинг даргоҳингдан айирма, Аллоҳим.
Сенинг эшикларингни биз учун очиқлиги асл масаламиз, асл дардимиз бўлсин.
Бировларга муҳтож, бировлар олдида хижолатли , бировлардан қарздор қилма Аллоҳим.
Аллоҳумма амийн!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Кўнгилга кириш осон, аммо ундан қўним топмоқ осон эмас. Абадий қолмоқ эса жуда ноёб масала.
Кўнгилдан чиқиб кетиш ҳам осон, лекин бир бор ранжиган қалбга қайтадан йўл топиш, бир бор қолган кўнгилни қайта тикламоқ— жуда мушкул иш.
Ахир қалб эшиги ҳар доим ҳам очиқ турмайди.
Баъзи қалб эшиклар бир марта ёпилади ва ортидан қанча пушаймонлик, қанча афв, қанча соғинч билан келсанг ҳам, аввалгидек кенг очилмайди.
Шунинг учун қалблардаги ўрнингизни то у ерда экансиз авайланг асранг…
Чунки айрим қалбларда ўзини қайта тиклаш тизими ишламайди. Бундай қалб эгалари синган жойларини билдирмасликка, ғамларини кўрсатмасликка, оғриқларини яширишга, ҳаётни давом эттиришга уринадилар.
Аммо баъзи синиқлар борки, уларни вақт ҳам бутунлай тузатолмайди. Инсон аввалгидек кулиши, аввалгидек гапириши мумкин, лекин қалбининг қаеридадир нимадир аввалгидек эмас, қалбининг энг муҳим қайсидир тармоғи абадий сукутга чўмган бўлади…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Неъматларга шукр қилишнинг ўзи кифоя эмас, уларга муносиб бўлишга ҳам интилиш керак.
Чунки шукр фақат тилдаги ҳамд эмас, балки берилган неъматни қадрлаш, уни хайрли йўлларда сарфлаш ва Аллоҳнинг розилигига мувофиқ яшашдир.
Ҳар бир неъмат бизга бир масъулият ҳам юклайди. Шунинг учун фақат неъматларнинг кўпайишини эмас, уларга муносиб бўладиган қалб, хулқ ва амалларни ҳам Роббимиздан сўрашимиз шарт!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀
Ҳамма сенинг нималарни бошингдан кечираётганингни ёки кечирганингни билиши шарт эмас. Баъзи имтиҳонлар фақат сен ва Роббинг ўртасида қолади.
Зеро, қалбингдаги ҳар бир оғриқни бандаларга тушунтиришинг шарт эмас. Сени ҳеч ким тушунмаган пайтда ҳам Роббинг билади. Сен айтолмаган дардларингни ҳам, ичингга ютган кўз ёшларингни ҳам, жимгина сабр қилаётганингни ҳам…
Баъзи дардлар сўзга эмас, дуога айланади. Баъзи кечинмалар фақат Аллоҳга тўкиб солинади. Баъзи кўз ёшлар эса фақат саждада тўкилади.
🤍
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah
🥀