Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
👉 чорвадорлар учун муҳим тавсиялар ва таҳлилий материаллар; 👉 ветеринария соҳасига доир хабарлар; 👉 чорвачилик ва унинг тармоқларидаги тезкор янгиликлар "VETLEGNEWS" каналида берилади! Савол ва мурожаатлар юбориш учун 👉 @vetlegnewsbot
Subscribers
5 542
24 hours
-5
30 days
-153
Post views
1 448
ER
26,13%
Posts (30d)
108
Characters in post
726
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Business & Economy Blog
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
September 10, 16:32

#расмий
Такомиллаштирилган ўзбек алифбоси учун махсус бепул сервис ишга тушди
Сенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни маъқуллади.
Кутилаётган ўзгаришларга мослашишни осонлаштириш учун
Undov.uz
сервиси ишга туширилди.
Ушбу сервис орқали матнларни
кирилл, амалдаги лотин ва такомиллаштирилган лотин ёзуви ўртасида
тез ва осон ўгириш мумкин. Шунингдек, ҳужжат файлларини ҳам транслитерация қилиш имконияти мавжуд.
Контент маркази томонидан тақдим этилган
Undov.uz
сайти ва
@undovbot
Telegram-ботидан фойдаланиш мутлақо бепул.
Фойдаланувчиларнинг матн ва файллари серверларда сақланмайди.
Бизни кузатишда давом этинг!
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan

September 10, 13:42

#бу_муҳим
Т
адбиркорларга пенядан қутулиш имконияти берилди
Президентнинг
ПФ–175-сонли фармонига
кўра, кичик ва ўрта бизнес вакиллари 1 сентябргача юзага келган солиқ қарзини йил охиригача тўлиқ ёпса, ҳисобланган пеня бекор қилиниб, ижро ишлари
тугатилади
.
Ушбу тоифадаги тадбиркорларнинг 9,5 трлн сўм солиқ қарзи ва 1,5 трлн сўм пеняси бор.
Солиқ ҳисоботидаги хатосини мустақил тўғрилаб, қўшимча солиқни йил охиригача тўлаган тадбиркорга ҳам пеня ҳисобланмайди.
2019–2025 йилларда тўпланган 1,6 трлн сўмлик айрим маъмурий жарималар ва айланма солиғи бўйича 39,8 млрд сўмлик жарима қарзлари ҳам ҳисобдан чиқарилади.
“Иккинчи имконият”дан фойдаланиш учун cолиқ қарзини 2026 йил 31 декабргача тўлиқ тўлаш керак.
Бизни кузатишда давом этинг!
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan

September 10, 04:42

#тезкор
Мол-мулк ва ер солиғи имтиёзларини олиш тартиби ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 389-сон қарорига кўра, 2026 йил 17 июлдан мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларини олиш тартиби рақамлаштирилди.
Энди I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотлари асосида проактив тартибда қўлланилади. Яъни, улардан солиқ органига алоҳида мурожаат қилиш ёки ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди.
Қолган имтиёзга эга фуқаролар эса солиқ инспекциясига бормасдан Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП (
my.gov.uz
) орқали онлайн мурожаат қилиши мумкин.
Янги тартибга кўра, ЖШШИР, кадастр рақами, объект манзили, майдони ва бошқа асосий маълумотлар автоматик шакллантирилади. Фуқаро фақат имтиёз турини танлайди.
Шунингдек, мурожаат реал вақт режимида рўйхатга олинади, 2 иш кунида текширилади, кейинги 2 иш кунида қарор қабул қилиниб, 1 иш куни ичида натижа шахсий кабинет ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Бизни кузатишда давом этинг!
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan

September 10, 02:29
Media unavailable
1
Show in Telegram

#тезкор
Бошқа мамлакатларга тарқалиши мумкин бўлган сигир тери касаллиги (узелкли дерматит) сабабли Москва вилоятида карантин эълон қилинди.
59 та аҳоли пункти хавф остида. Хавф зонасида вакцинация қилинмаган чорва ҳайвонларининг импорти ва экспорти чекланган, шунингдек, ҳайвонлар билан боғлиқ массив тадбирлар ўтказилиши тақиқланди.
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan

September 09, 04:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Давлат харидларида нархларни аниқлашнинг янги тартиби
Вазирлар Маҳкамасининг
2026 йил 8 сентябрдаги 480-сон қарори
билан давлат харидларида товар, иш ва хизматларнинг
ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлашнинг янги тартиби
тасдиқланди.
Унга кўра, давлат буюртмачилари харидни бошлашдан олдин нархларни
Махсус ахборот порталидаги “Нархлар модули”
орқали ўрганади. Натижада ўртача бозор ва асосланган бошланғич нарх кўрсатилган
электрон маълумотнома
шакллантирилади.
Давлат харидлари
электрон маълумотномада белгиланган бошланғич нархдан юқори бўлмаган қийматда
амалга оширилади.
“Нархлар модули” аввалги харидлар ва бошқа ишончли манбалардаги маълумотларни таҳлил қилади, етказиб берувчилардан электрон таклифлар олади ҳамда
нархларни автоматик ҳисоблайди
.
Дастлабки босқичда
60 турдаги товар нархи сунъий интеллект ёрдамида
аниқланади.
Келгусида сунъий интеллект орқали нархи аниқланадиган товарлар рўйхати кенгайтирилади.
Манба
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan

September 09, 04:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Транспорт назорати инспекторлари боди-камера тақиб ишлай бошлади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Транспорт назорати инспекцияси инспекторлари назорат-рейд тадбирларини боди-камералардан фойдаланган ҳолда ўтказишни бошлади.
Мазкур амалиёт назорат жараёнларининг шаффофлиги ва қонунийлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Боди-камералардан фойдаланиш амалиёти босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.
Режага кўра, 2027 йилнинг биринчи ярмига қадар Транспорт назорати инспекцияси инспекторларини боди-камералар билан тўлиқ таъминлаш белгиланган.
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan

September 08, 12:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

Оталар рўзғорига нон олсинми ёки боласига китоб? Aлбатта, улар нонни танлайди.
Ҳеч бўлмаса, болаларга мўлжалланган китобларни арзонлаштирсак, ана ўшандагина китоб мутолааси ҳақида гапирсак ярашади.

Ҳуршид Даврон, Ўзбекистон Халқ шоири

September 08, 10:09

#Биласизми
❗️
Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади
"Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори
(ПҚ–179-сон, 12.05.2026 й.)
қабул қилинди.
🔰
Қарорга кўра, қуйидагилар чорвачилик тармоғини
2026–2028 йилларда
ривожлантиришнинг
мақсадли кўрсаткичлари
этиб белгиланди:
▫️
чорвачилик (гўшт ва сут) маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражасини
50 фоизга
олиб чиқиш;
▫️
наслдор қорамоллар улушини
90 фоизга етказиш
орқали чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва бошқалар.
🌱
2027 йил ҳосилидан
бошлаб пахта ва бошоқли дон жойлаштирилиши назарда тутилган ер майдонларининг
50 фоизига
озуқабоп экинларни жойлаштиришга рухсат этилади.
💸
2026 йил 1 июлдан
2030 йил 1 январга қадар
аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан қуйидагилар орқали олинган ҳар бир бош наслдор бузоқ
(идентификация қилинган)
учун
субсидия ажратиш
йўлга қўйилади:
🔹
сунъий уруғлантириш
орқали олинганда –
500 минг сўмдан;
🔹
эмбрионларни кўчириб ўтказиш
(трансплантация) орқали олинганда –
700 минг сўмдан
.
💰
2026 йил 1 июндан бошлаб
2029 йил 1 январга қадар
хориждан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш
қўшилган қиймат солиғидан
озод этилади.
Манба
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan

September 08, 08:21
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ёшлик беғуборликда
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan

September 08, 07:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қарздорнинг банк картасида 680 минг сўм қолдирилиши таклиф этилмоқда
Марказий банк кредит қарздорлигини ундириш жараёнида фуқароларнинг банк карталаридаги маблағларни тўлиқ ечиб олишни чеклашни таклиф қилмоқда.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳага кўра, мижознинг алоҳида топшириғисиз кредит ёки кафиллик мажбуриятлари бўйича маблағ ундирилганда, унинг банк карталари ҳисобларида
энг кам иш ҳақининг ярми — 680 минг сўм
миқдорида маблағ сақлаб қолиниши белгиланиши мумкин.
Ушбу тартиб жорий этилса, қарздорнинг кундалик эҳтиёжлари учун ҳисобида муайян миқдорда маблағ сақланиб қолади.
Бироқ таклиф айрим банк карталарига, жумладан, шартномада мажбурий реквизитлари кўрсатилган ҳамда қарздорликни ундириш учун банкнинг мобил иловасига уланган карталарга татбиқ этилмаслиги назарда тутилмоқда.
Эслатиб утамиз, мазкур тартиб ҳозирча лойиҳа мақомида бўлиб, жамоатчилик муҳокамаси
14 сентябрга қадар
давом этади. У қабул қилинган тақдирдагина амалиётга жорий этилади.
👉
Бизга обуна бўлинг –
@VeterinariansUzbekistan