
ВОДИТЕЛИ ТАШКЕНТА - DRIVERS.UZ
Тошкентда Янги Сергели ва Амир Темур кўчаларининг айрим қисмларида ҳаракат вақтинча чекланади
25 октябрдан тезкор автобус қатнови (BRT) учун алоҳида йўлаклар қурилиши муносабати билан икки йўл қисмида вақтинчалик чекловлар жорий этилиши
маълум қилинди
.
Янги Сергели кўчасида
ишлар Чоштепа кўчаси билан кесишмадан SOUEAST сервис маркази биносигача бўлган 1 368 метрлик қисмда олиб борилади.
Амир Темур шоҳкўчасида
эса Аҳмад Дониш кўчаси билан кесишмадаги йўл ўтказгичдан Шаҳристон кўчаси билан кесишмагача бўлган 1 430 метрлик қисм қамраб олинади.
Кўчалар тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш йўлнинг марказий қисмида олиб борилиб, қолган ҳаракат йўлаклари очиқ қолади.
Ҳайдовчилардан сафарни режалаштиришда эҳтимолий тирбандликларни ҳисобга олиш, вақтинчалик йўл белгиларига риоя қилиш ва заруратда муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралмоқда.
@vtchannel
👀
Ўзбекистон импортининг қарийб учдан бир қисми машина ва транспорт ускуналари ҳиссасига тўғри келди
🏢
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми
34,5 млрд АҚШ доллари
ни ташкил этган.
📊
Импорт таркибидаги асосий йўналишлар:
машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 11,3 млрд АҚШ доллари;
саноат товарлари — 5,1 млрд АҚШ доллари;
хизматлар — 4,6 млрд АҚШ доллари;
кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 4,2 млрд АҚШ доллари;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,7 млрд АҚШ доллари;
минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар — 2,8 млрд АҚШ доллари;
турли хил тайёр буюмлар — 1,2 млрд АҚШ доллари;
ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёси — 1,1 млрд АҚШ доллари.
Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарининг жами импортдаги улуши 32,6 фоизни ташкил этган.
@vtchannel
Пожаркадан манументга йўл ёпиқ гайи ўтқазмаяпти
Хастимонгаям йўл ёпиқ дийишди
@vtchannel
с круга юнусабада до шахристанской начали автобусную полосу делать, да здравствуют пробки
@vtchannel