
Usmon ibn Affon jome masjidi
#кун_дуоси
Маъноси: «Ё Аллоҳ, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман».
Муҳаммадбобур Муҳиддиновнинг «Мусулмоннинг ҳамроҳи» китобидан
✨
Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating
:
🌐
Facebook
|
Juyborikalon.uz
▶
️
You Tube
|
🌐
Instagram
✅
@
juyborikalon
Зомин тумани “Усмон ибн Аффон” жоме масжиди имом-хатиби
Шерзод домла Эшқулов
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️
@wwwUsmon_ibn_affon
#Ҳадис_
Инсон ўзини тергаб туришлик ҳақида.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сезгир ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинни
кўзлаб амал қилган одамдир. Ожиз нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан турли нарсалар орзу қилган одамдир», дедилар».
✍
(Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган).
📝
Шарҳ:
Бошқача айтганда, ўзини билган оқил одам ўзини ўзи тергаб, ҳавойи нафсини жиловлаб, Аллоҳ таоло кўрсатган чегарада юриб, охират учун амал қилади. Аҳмоқ эса ҳавои нафсига берилиб, Аллоҳ таолонинг айтганини қилмай, У Зотга тавба ҳам қилмай, «Мени авф этишини орзу қиламан», деб юради. Аллоҳ таоло эса, «Тоатимга бахиллик қилганга қандоқ қилиб раҳматимни ҳадя қиламан», дейди.
Бу ҳақда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб қилинг ва катта кўрикка зийнатланинг. Бу дунѐда ўзини ўзи тергаганларга ҳисоб енгил бўлади», дер эканлар.
Маймун раҳматуллоҳи алайҳи бўлсалар: «Киши худди шеригини таоминг қаердан, кийиминг қаердан, деб тергагандек, ўзини ўзи тергамагунича тақводор бўла олмайди», деганлар. Ҳа, ҳар бир банда ўз нафсини доимо тергайдиган бўлмагунича, тақво, зуҳд ва соликликни даъво қила олмайди.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт
Зомин тумани “Усмон ибн Аффон” жоме масжиди имом-хатиби
Шерзод домла Эшқулов
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️
@wwwUsmon_ibn_affon
#Ҳадис_
Аллоҳ яҳши ва ёмон кўрган инсонлар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага Аллоҳ муҳаббат қилади. Уч тоифани Аллоҳ ѐмон кўради. Аллоҳ муҳаббат қиладиганлар қуйидагилардир: Бир киши бир қавмга келиб, улардан Аллоҳни ўртага қўйиб, ораларидаги яқинликни ўртага қўймай, бир нарса сўради. Улар унга бермадилар. Бас, бир одам улардан ажраб қолди ва унга яширинча берди. Унинг берган нарсасини Аллоҳ таолодан ва олган одамдан бошқа ҳеч ким билмади. Бир қавм кечаси билан йўл юрди. Ҳатто уйқу уларнинг алмаштириш лозим бўлган нарсаларидан ҳам яхши кўриниб кетганда бошларини қўйдилар. Бас, битталари туриб Менга зиѐда муҳаббат қилди ва оятларимни тиловат қилди. Бир киши жангчи гуруҳда эди. Душманга йўлиқди. Улар енгилдилар. У эса то қатл қилингунича ѐки фатҳ қилингунча кўкси ила олға отилди. Аллоҳ ѐмон кўрадиган уч тоифа: зинокор чол, мутакаббир камбағал ва золим бойдир», дедилар».
✍
(Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган).
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: Одамлар садақа қилишни истамай турган пайтда яширин равишда садақа қилиш. Одамлар Аллоҳ таолога ибодатга ва қурбат ҳосил қилишга урина олмай қолганларида ҳам У Зотга муҳаббат ила ибодат қилиш. Одамлар енгилиб қочганларида ҳам сабот билан туриш. Қариганда гуноҳлардан яна ҳам йироқроқ бўлиш кераклиги. Чунки қариликнинг ўзи ваъз-насиҳатдир. Ноўрин мутакаббирликдан ўта ҳушѐр бўлиш лозимлиги. Оддий ҳолда ҳам мутакаббирлик қилишга рухсат йўқ. Фақирлик эса яна ҳам мутавозе бўлишни талаб қилади. Бунинг устига, мутакаббирлик қилиш Аллоҳнинг ѐмон кўришига сабаб бўлади. Шукр қилиш ўрнига зулм қилиш ѐмон нарса эканлиги. Бойлик ва шунга ўхшаш нарсалар ўз соҳибидан Аллоҳ таолога шукр қилишни тақозо қилади. Шукр ўрнига ўзига ѐки ўзгаларга зулм қилишга ўтиш эса, Аллоҳ таолонинг ѐмон кўришига сабаб бўлади.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт
Зомин тумани “Усмон ибн Аффон” жоме масжиди имом-хатиби
Шерзод домла Эшқулов
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
☪️
@wwwUsmon_ibn_affon
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
🌹
☀️
ЖУМА МУБОРАК!
🌱
🤲
Бир салавот — ўнта раҳмат ва ўнта мағфират демакдир. У дуоларни ижобатга, қалбни нурга, ҳожатларни эса раво бўлишга бошлайди.
🌙
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
«Ким менга бир кунда юз марта салавот айтса, Аллоҳ унинг юзта ҳожатини раво қилади. Улардан етмиштасини охиратда ва ўттизтасини шу дунёда беради».
✨
Ушбу нажот зикри билан икки дунё саодатига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришайлик.
📿
Зикр:
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Usmon ibn Affon jome masjidi
pinned «
⏰
#NAMOZ_VAQTLARI
⏱
BOMDOD 06:10
⏱
PESHIN 13:00
⏱
ASR 16:05
⏱
SHOM 17:40
⏱
XUFTON 19:10 Dashtobod shahri Usmon ibn Affon jome' masjidi jamoat namozi vaqtlari (namoz kirish chiqish vaqti emas) ┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА…
»
⏰
#NAMOZ_VAQTLARI
⏱
BOMDOD 06:10
⏱
PESHIN 13:00
⏱
ASR 16:05
⏱
SHOM 17:40
⏱
XUFTON 19:10
Dashtobod shahri Usmon ibn Affon jome' masjidi jamoat namozi vaqtlari (namoz kirish chiqish vaqti emas)
┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
Каналга уланиш
👇
🕌
@wwwUsmon_ibn_Affon
#muftiy_minbari
Ўзимизни имтиҳон қилайлик
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣