
Хазрати Билол
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅
2026-йил 11-Сентябрь
📅
1448-йил 29-робиул аввал ойи санасига
🗺
Жарқўрғон тумани "Хазрати Билол" жомеъ
масжиди учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
╭─━━━━━━⊱
☪️
⊰━━━━━━─╮
⏳
Бомдод - 05:35
⏳
Пешин - 13:05
⏳
Аср - 17: 25
⏳
Шом - 19:05
⏳
Хуфтон - 20:40
╰─━━━━━━⊱
☪️
⊰━━━━
═════════❖═════════
https://t.me/hazradibilolmasjid
#ибрат
ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТЛАР
1.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақти Маккада туғилганларини айтишган
2.
Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим бўлиб қоладилар.
3.
У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
4.
9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
5.
У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
6.
25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.
7.
40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
8.
Пайғамбарлик 23 йил давом этган.
9.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.
10.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.
https://t.me/wwwxazratibilol
https://t.me/wwwxazratibilol
https://t.me/wwwxazratibilol
Мулохаза учун ривоят... Довуд Пайғамбарнинг ўттиз ўғли бўлган экан
#ибрат
Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади:
1.
Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш;
2.
Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш...
Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам, ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин, уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.
Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.
Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.
Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.
Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан. Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:
"Аллохнинг зикри ила қалблар ором топмасми?"
("Раъд сураси", 28-оят).
Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:
«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади.
Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.
Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади.
Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади.
Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар».
Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.
@mehrob_uz
#ибрат
Ёш йигит донишманднинг олдига келиб, отасидан шикоят қилди. Отам қариб жудаям инжиқ бўлиб қолган. Ҳатто, нима хохлаётганиниям билмайди. Бир кун ерга буғдой эк деса эртасига пахта эк дейди. Унинг қилиқлари жонимга тегди. Маслаҳат беринг нима қилай?
— У билан муроса қил.
— Ҳеч иложи йўқ
— Уйингда кичик фарзандинг борми?
— Бор
— Агарда шу гўдагинг ўтирган жойини булғаб қўйса уни урасанми?
— Йўқ албатта, чунки у ёш бола ва бу иш шу ёшдагиларнинг барчасига хос хусусиятдир.
— Бўлмаса унга панд-насиҳат қиласанми?
— У гапга тушмайди
— Гўдакнинг ҳолатини яхши англайсан чунки сен бу даврини бошингдан кечиргансан. Аммо қарилик даври нима эканлигини тушунмайсан ва уларнинг ҳолатини англамайсан. Инсон қариган чоғда тез аразлайдиган, сал нарсага қалби озорланадиган бўлиб қолади. Ёши ўтгач, жисмида ожизликни ҳис қилиб, ўзини жамиятдан ажралиб қолгандай сезади, эътиборга ва меҳрга муҳтож бўлади.
Эй ўғил, ота-онанинг иззатини сақла, чунки сен айтганларинг унинг ёшига хос хусусиятдир.
https://t.me/wwwxazratibilol
ИСТИҒФОР АЙТ!
Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
— Фақирликдан қандай қутулсам бўлади?
— деди.
Ҳасан Басрий:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
— Аёлим бепушт, туғмайди, — деди
. Ҳасан унга ҳам:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
— Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а?
— дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
— Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки:
«Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато)
қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".
https://t.me/wwwxazratibilol