
ХИКМАТЛАР ОЛАМИ
•Гўзал моқом.
•Фурқат ва Вуслат (Олам билан бир бутун бўлиш)
Таълимотнинг энг юқори мақоми дунёдаги ҳамма нарсани бир бутун меҳр занжири сифатида ҳис қилиш.
•Қалб нақши
•Сиз бир зарра эмассиз сиз бутун бошли коинотнинг уриб турган юрагисиз . Кўчадаги оч қолган бир жониворни оғриғи сизнинг ҳам оғриғингиз , йиғлаётган норасидани маҳзунлиги сизнинг ҳам маҳзунлигингиз бўлсин. Қалбингизни шу қадар кенгайтирингики, унга бутун Олам сиғиб кетсин.
•Қадирлигим
Кимнингдир дуосида яшаш энг буюк яшашдир.
•Амалий вазифангиз
•Бугун дунёдаги барча беморлар, маҳзун қалблар ва қийналган мавжудотлар учун чин комолу юракдан, кўз ёшларингиз билан гўзал ва умумий бир дуо қилинг.
©
®
..
@Xikmatlarr_uz
•Гўзал мақом»
•Назокат Илм (Ҳаё ва Инсонийлик гўзаллиги)
Инсонларнинг айбларини кўрмаслик ва уларнинг ҳаётини ҳурмат қилиш санъати.
•Қалб нақши
•Кўнгил соҳибининг энг гўзал либоси унинг ҳаёси ва назокатидир .
•Бошқаларнинг хатосини кўрганингизда кўзингизни юминг, эшитганингизда қулоғингизни беркитинг. Кимнингдир айбини юзига солиш унинг қалбини оёқости қилишдир. Сиз инсонларнинг қусурларини ёпувчи тун бўлинг уларни иситувчи ва кўнглини ёритувчи қуёш бўлинг.
•Амалий вазифангиз..
•Бугун атрофингдаги Инсонларнинг бирорта хатосини ёки камчилигини сезиб қолсангиз, уни худди кўрмагандай йўл тутинг ва ўша Инсонни ичингизда оқлаб, обрўсини асранг.
©
®
...
•Гўзал мақом
•Ризо Гўзаллиги (Ҳар бир дард ортидаги ҳикматни кўриш).
•Ҳаётнингизга келган ҳар бир синовларини маҳзунлик билан эмас, балки ишонч билан қарши олиш.
•Қалб нақши
•Дунё сизни истакларингиз бўйича эмас, балки сизни пишиб етилишингиз учун хизмат қилади. Бошингизга келган ҳар бир дард ва қийинчилик кўнглингизни янада нафисроқ, янада кучлироқ қилиш учун келган бир меҳмондир Азизлар . Меҳмонни норозилик билан эмас, Ризо ва Гўзал Сабр билан кутиб олинг.Шунда заҳар ҳам қалбингизда асалга айланади.
•Амалий вазифангиз.
•Бугун сиз истамаган ёки режангизни бузган бир воқеа содир бўлса, харгиз хафа бўлманг.Кўзингизни юминг ва ичингизда Бунда ман учун бир яширин гўзаллик бордир ман розиман деб айтинг.
©
®
....
•
Гўзал мақом
•Сукут Нафосати Тилни тийиб, дил билан сўзлашиш
•Ҳар қандай баҳс ва шовқиндан устун бўлган ички хотиржамлик мақоми.
•Қалб нақши
•Ҳамма бақираётган жойда сукут сақлай олиш энг гўзал сокинликдир.
•Қадирлигим ! Инсонлар овозлари етмаган жойда бақиришади, кўнгил эса пичирлашни ҳам эшитади. Ҳеч қачон ўзингизни оқлаш ёки бировни мағлуб этиш учун сўзламанг , сиз шундай гўзал сукут сақлангки, сизнинг жимлигингиз қаршингиздаги Инсоннинг ғазабини эритиб юборсин.
•Амалий вазифа
•Кимдир сиз билан баҳслашмоқчи бўлса ёки ҳақлигингизни исботлагингиз келса, сокин табассум билан сукут сақланг. Ҳақликни Аллоҳу Зулжалолга қўйиб беринг.
©
®
...
@Xikmatlarr_uz
•Дунё шайтоннинг қизидир.
Инсон унинг куёви бўлса, қайнотаси қизининг уйига тез-тез келиб туради.
•Шунинг учун дунё муҳаббатини қалбдан чиқариш керак.
©
Усмон Бадриддин Арзурумий қуддиса сирруҳу.
@Xikmatlarr_uz
•Гўзал моқом
•Ўзидан аввал ўзгани ўйлаш.
•Бу мақом сизга фақат ўз баҳтингизни эмас, балки атрофдагиларнинг ором олишини биринчи ўринга қўйиш нафосатини ўргатади .
•Қалб нақши
•Кўнгил шундай бир чиройли гулки, у ўзи сояда қолса ҳам, ўзгаларга соя беради.Чин гўзаллик гарчи ўзингиз чарчаб турган бўлсангиз да, бошқанинг юкини енгил қилиш учун табассум билан қўл узатишингиздир. Сиз шундай яшангки, сизнинг борлигингиз атрофдагиларга оғирлик эмас, енгиллик бўлсин.
•Амалий вазифангиз.
•Бугун ўзингиз жуда муҳтож бўлган ёки яхши кўрган бир нарсангизни (бу вақт, ширин сўз ёки моддий нарса бўлиши ҳам мумкин) кимгадир ҳеч иккиланмай ҳадя қилинг.
©
®
...
•Илм ва Кўнгил уйғунлиги ёхуд Маърифат чўққиси баёни..
•Асосий ғоя
•Илм фақат ақл учун эмас, кўнгил учун ҳамдир. Қалбсиз илм мевасиз дарахтдир»
•Ўрганаётган ҳар бир ҳарфинг сени камтар қилсин.
Кўнгил илми шундайки, у сени Одамлардан устун қўймайди, балки уларнинг хизматига шайлайди. Илминг қалбингни нурга тўлдирсин.
Кундалик дарс
•Ҳар бир ўрганилган янги билимни ҳаётда эзгуликка ва Инсонларга ёрдам беришга йўналтириш керак.
©
®
...
•Мулойимлик қалбнинг кучи ва Муомала сири баёни
•Асосий ғоя
•Кўнгли бўшлиқ ва мулойимлик заифлик эмас, балки энг буюк кучдир. Қаттиқ тошни ҳам сув томчи силай силай силлиқлайди.
•Тил ширин бўлса, заҳар ҳам асалга айланади. Мулойимлик билан очилмаган қалб эшиги йўқ. Инсонларнинг кўнглига қараб иш тутиш — бу подшоҳликдир, чунки сен қалблар султонига айланасан».
Кундалик дарс
Ҳар қандай вазиятда овозни кўтармай, ширин сўз ва табассум билан жавоб бериш орқали атрофдагиларнинг қалбини эритиш санъати
©
®
...
•Меҳр муҳаббат кўзойнаги баёни
•Асосий ғоя
•Кўнгил соҳиби дунёдаги ҳар бир махлуқотга, ҳатто кичик бир барг ёки чумолига ҳам меҳр кўзи билан қарайди.
•Нур фақат қуёшдан таралмайди, у сенинг табассумингдан, мулойим сўзингдан ва иссиқ нигоҳингдан ҳам таралади.
•Сен дунёга қандай боқсанг, дунё ҳам сенга шундай акс садо беради. Ҳамма нарсадан гўзаллик изла ва уни албатта топасан.
©
®
...
•Дунёни кўз билан эмас, кўнгил билан кўрганлар адашмайдилар.
•Кўнгилнинг моҳияти баёни.
•Асосий ғоя
•Инсоннинг қалби Аллоҳу Зулжалолнинг севгиси акс этадиган ойнадир.
•Уни доимо тоза тутиш лозим.
•Эй кўнгил, сен шундай бир кўзгусанки, сенда Бутун Олам акс этиши мумкин. Сен оддий гўшт парчаси эмассан, сен Севгининг уйисан.
•Агар кимнингдир қалбига севги уруғини эксанг, сен дунёдаги энг гўзал боғни яратган бўласан.
©
®
..