
Xorazmliklar | Расмий канал
ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов:
"Йўлдаги бир неча қоидабузарликлар учун жавобгарлик чораси сифатида
автомашинани мусодара қилиш таклифи киритилди".
@XORAZMLIKLAR
— Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt
Nivea Men bilan birga Real Madrid o‘yiniga sayohat yutib ol!
https://t.me/Nivea_RealMadrid_UZ_Promo_bot
Урганч шаҳар ҳудудида олиб борилаётган тунги назорат рейд тадбирлари давомида,тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан автомашина бошқарган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди.
@XORAZMLIKLAR
— Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt
15 йил ишлаган тиббиёт ходимларига янги имтиёзлар берилмоқда
Давлат тиббиёт муассасаларида узоқ йиллар меҳнат қилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги имтиёзлар жорий этилиши
режалаштирилмоқда
.
Бу ҳақда соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича муҳокамалар давомида маълум қилинди. Таклиф этилаётган тартибга кўра, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик меҳнат стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандларининг республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичидаги таълими учун тўланадиган контракт маблағининг маълум қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Мазкур ташаббус соҳа вакилларининг фарзандлари учун олий таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Шунингдек, камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олганда ҳам давлат кўмагига эга бўлиши мумкин. Режага кўра, уларнинг ипотека кредити бўйича тўланиши лозим бўлган дастлабки бадалининг бир қисми қоплаб берилади. Бу каби имтиёзлар тиббиёт соҳасида узоқ йиллар фаолият юритаётган мутахассисларни моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, кадрлар оқимини камайтириш ҳамда соҳанинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкин. Айниқса, уй-жой масаласи ва фарзандларнинг таълим харажатлари кўплаб тиббиёт ходимлари учун долзарб бўлиб турган бир пайтда бундай ташаббуслар уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлиши мумкин.
@XORAZMLIKLAR
— Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt
Жалолиддин Машарипов атрофидаги хабарларга нуқта қўйилди.
Ижтимоий тармоқларда Хоразмлик Ўзбекистон терма жамоаси вакили Жалолиддин Машарипов соғлиги туфайли жаҳон чемпионати қайдномасидан чиқарилгани ва жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги ҳақида турли хил норасмий хабарлар тарқалган эди. Бироқ 11-июн куни Даврон Файзиев жойлаган видеога кўра ҳамюртимиз жаҳон чемпионати қайдномасидан чиқарилмаган ва майдонга тушади.
@XORAZMLIKLAR
— Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt
Тарихий кун
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида илк бор Ўзбекистон байроғи
🇺🇿
@XORAZMLIKLAR
— Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt
Эртага Хоразмдаги айрим ҳудудларда свет бўлмайди.
▪️
Урганч туманининг: Шерматлар, Каттабоғ, Бободеҳқон, Оқолтин, Қипчоқ, Боғдорчи, Куҳнаовул, Қипчоқ маҳаллаларида;
▪️
Гурлан туманининг: Бирлашган, Шанғи, Пахтачи, Пахтакор, Нурлийўл, Нукус, Жалоил, Совунчи маҳаллаларида;
▪️
Шовот туманининг: маҳаллаларида; Тараққиёт, Оқкўл, Остона, Қумёп, Бўйрачи, Роят, Мевазор, Наврўз маҳаллаларида;
▪️
Янгиариқ туманининг: Гулланбоғ ва Шихбоғи маҳаллаларида;
▪️
Боғот туманининг: Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Юксалиш, Усталар, Намуна, Гулзор, Маънавият, Сохибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёшўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнатгули, Оқтепа, Қалажиққалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний маҳаллаларида ва Узумзор, Янгиқадам шаҳарчаларида;
▪️
Ҳазорасп туманининг: Амударё, Алоқали кўл, Янгибозор, Боғдор, Саноат, Бўстон, Тўртта, Оталиқ, Узуккақош, Бўстон, Қовунчи, Боғдор, Мустақиллик, Наврўз, Саноат, Мухомон, Шехёпи, Мутпири маҳаллаларида;
▪️
Тупроққалъа туманининг: Охунбобоев, Пастом, Саидлар, Саёпир, Шехлар, Янгизамин, Обод, Яккачиқир, Нуробод, Нукус, Ёшлик, Обод, Навбаҳор, Мухаббат маҳаллаларида;
▪️
Урганч шаҳрининг: Жингавуз ва Байналминалчи маҳаллаларида;
Жорий йилнинг 12-июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
@XORAZMLIKLAR
— Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram
|
YouTube
|
Twitter
|
Web-sayt
Хоразмда ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлиги назоратда
Айни кунларда вилоятимизда ғалла йиғим-терими ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш, шунингдек, ғалла майдонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ғалла ўрим-йиғимига жалб этилган ҳудудларда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигида доимий назорат ва профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. Мутахассислар томонидан комбайнлар, транспорт воситалари ва техникаларнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилиб, масъулларга тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилмоқда. Ёнғинларнинг олдини олиш, ҳосилни асраб-авайлаш ва йиғим-терим мавсумини талафотларсиз ўтказиш борасидаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
@XORAZMLIKLAR
— Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt
Жарима баллари қачон “0” бўлади
?
Агар сизда аллақачон 2 балл бўлса ва шу баллни олгандан кейинги 6 ой давомида бошқа қоидабузарлик содир этмасангиз, тўпланган 2 баллингиз 0 га тушади.
Агар 12 ой давомида жарима балларингиз 12 баллга етмаса, кейинги йилдан улар нолга айланадими?
Бу ҳақда батафсил — видеода.
@XORAZMLIKLAR
— Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram
|
YouTube
|
Web-sayt