
𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈𝐋𝐈𝐊 𝐘𝐎'𝐋𝐈
📌
Агар йиғлай олмай қўйган бўлсанг… шу ҳақиқатни эсла
Кўзингдан ёш чиқмаяптими?
Қалбинг қотдими?
Бир марта бўлса ҳам ўзингга айт:
“Мен охиратга кетаман. Албатта кетаман. Ҳеч қандай шубҳа йўқ.”
Қабр – сендан узоқ эмас.
Мункар-Накар – албатта тушади.
Қиёмат –
албатта бўлади
.
Тарозилар – албатта қўйилади.
Сиротдан – албатта кечилади.
Жаннат ёки Жаҳаннам –
албатта қарор топади.
Шуларни бир зум ўйла.
Қалбинг тирик бўлса — кўзинг ўз-ўзидан титраб очилади.
Кўз ёшинг тўкилади
.
Қўрқасан.
Виждонинг уйғонади.
🔸
Лекин,
агар бундан ҳам таъсирланмасанг…
Аллоҳнинг сўзи сенга ҳукм чиқаради:
сенинг қалбинг ўлик.
Сен эшитмаган, кўрмаган, ўйламайдиган ҳайвон каби яшаяпсан.
Аллоҳ айтди:
“Бу огоҳлик — фақат қалби борларга!”
(Қоф, 37)
https://t.me/yaxshilik_yoli
https://www.instagram.com/reel/DSARSJ6jOzQ/?igsh=MWtqczl1enBpYTNsdw==
🧕
Эркак киши қаерда сукунатни топса, ўша ерда кўпроқ бўлишга ҳаракат қилади.
❕
Кўчадан топса кўчага, дўстлари билан топса уларнинг ҳузурига, ҳаромдан топса ўша ерга,
аҳли оиласидан топса улар билан бўлишга ҳаракат қилади.
🤩
Уйда ўтиришни суймай доим кўчада юрадиган кишини кўрсангиз, билингки унинг хонадонида аҳли оиласи билан муаммоси бор,
шунинг учун ҳам
сукунатни бошқа жойдан қидиради.
🌟
Аллоҳ ﷻ сизни
эрингиз учун сукунат қилиб яратганини унутманг!
Унинг оятларидан,
У зот сизлар сукунат бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
(Рум:21)
📔
𝐌𝐈𝐇𝐑𝐈𝐁𝐀𝐍
🤩
🤩
🤩
🤩
🤩
🤩
ЭРТАГА — ДУШАНБА
Агар қодир бўлсангиз,
рўзадорлар карвонига қўшилинг!
🕌
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
марҳамат қилдилар:
“Амаллар ҳар душанба ва пайшанба куни (Аллоҳга) кўрсатилади. Мен амалим мен рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини яхши кўраман.”
⚡️
(Имом Термизий ривояти)
🕋
Яна бир улуғ хушхабар:
“Ким Аллоҳ учун холис бир кун нафл рўза тутса, Аллоҳ уни дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқлаштиради.”
⚡️
(Имом Муслим ривояти)
⚡️
Бир кун келиб биз бу ажр ва савобларга жуда ҳам муҳтож бўламиз…
Имкони бўлса, нега шу кунни ғанимат билиб, рўза тутмайлик?
⚡️
Бизнинг ҳар бир нафасимиз ҳисобда.
Ҳар бир амалимиз ёзилади.
Қайси кун рўза тутишга яроқли бўлса, ўша кунда тўпланган ажрлар абадий ҳаётимиз учун зийнатдир.
🔔
Шунинг учун:
Эртага нафл рўза тутайлик!
Аллоҳ учун, холис ният билан…
☪
Аллоҳ таоло бу рўзаларни қабул қилсин, гуноҳларимизга кафорат, дўзахдан қалқон ва жаннатга йўл қилсин.
🤲
.
🩷
Instagram
🩶
TikTok
🩵
Telegram
🌟
Аллоҳ ўз бандасига
етарли эмасми
?
📖
Зумар сураси, 36-оят
🫀
Бу оят
— мўмин қалбига осойишталик ва ишонч бағишлайдиган сўздир. Ҳар қандай ташвиш, ғам ёки қўрқув пайтида Аллоҳнинг Ўзи биз учун кифоя эканини эслатади. Ким Аллоҳга таянар экан, унга ҳеч бир нарса зарар етказа олмайди.
Шайхул Ислом Ибн Таймийя
📿
:
“Мўмин одам ёлғиз қолгандай ҳис қилса ҳам, Аллоҳ унга етарлидир. Унга суяниш – энг кучли таянчдир. Аллоҳ етарли бўлган жойда бошқа ҳеч кимнинг ёрдами зарур эмас.”
📝
Хулоса :
⬇
Ҳар қандай синов, ғам ёки оғирликда биз ёлғиз эмасмиз. Агар қалбимизни Аллоҳга боғласак, У биз учун кифоя қилади. Аллоҳ бизга етарли. У энг гўзал вакилдир.
🩷
Instagram
|
🩵
Telegram