Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Yaypan Info | Fayzullo Sultonov

yaypan_info
Jurnalist Fayzullo Sultonov blogi. Kanalda e'lon qilingan fikr va mulohazalar mutloq shaxsiy qarashlardir Taklif va murojaatlaringizni @Fayzullo_Sultonov manziliga yuboring. INSTAGRAM — https://www.instagram.com/yaypandan_gapiramiz?igsh=OGxhYzQ0aGluNXFy
Subscribers
1 000
24 hours
-1
30 days
-30
Post views
332
ER
33,2%
Posts (30d)
66
Characters in post
510
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
September 11, 07:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

Давлат тиббий суғуртаси: имтиёзли тоифадаги шахсларга даволаниш учун йўлланма қандай расмийлаштирилади?
⚡️
Бу борадаги тартиб “Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган.
Унга кўра, бемор имтиёзли йўлланма асосида тиббий ёрдам олиш учун ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади. Оилавий шифокор беморни кўрикдан ўтказиб, унинг амбулатор ёки стационар даволанишга эҳтиёжини белгилайди.
Батафсил инфографикада.
Каналга уланиш
⤵️
👉
@yaypan_info
👈

September 11, 06:39
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг фуқаролар учун навбатдаги оммавий қабул ўтказилади
Бугун,
11-сентабр куни соат 14:00 да Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида
фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлш мақсадида туман ҳокимлигининг навбатдаги оммавий қабули бўлиб ўтади.
Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли соҳа ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилади.
Каналга уланиш
⤵️
👉
@yaypan_info
👈

September 11, 06:27

Ҳокимларни тез-тез алмашиши туман бюджети учун ортиқча юк бўлмаслиги лозим
⚡️
Ўзбекистон туманида ҳокимни маҳаллий кенгаш депутати этиб сайлаш учун маҳаллий бюджетдан 80 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Собиқ ҳоким Равшан Бегматовни маҳаллий кенгаш…

September 11, 06:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳокимларни тез-тез алмашиши туман бюджети учун ортиқча юк бўлмаслиги лозим
⚡️
Ўзбекистон туманида ҳокимни маҳаллий кенгаш депутати этиб сайлаш учун маҳаллий бюджетдан 80 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.
Собиқ ҳоким Равшан Бегматовни маҳаллий кенгаш депутати этиб сайлаш учун ҳам маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилган эди. У депутатлик мақомини олиб бир йил ишлаб ҳокимликдан бўшаб кетди, аниқроғи бўшатилди. Ҳоким ишдан бўшагандан кейин депутатлик мақомидан ҳам кетади, сал кечроқ бўлсада кенгашдан чиқарилади.
Ўрнига ҳозирги ҳоким Расулжон Жўраев келди ва уни ҳам қоидага кўра туман кенгаши депутати қилиш лозим, аввалги ҳокимни кенгашдаги ўрнига янгиси бўлиши керак. Бунинг учун бўшаб қолган сайлов округида сайлов ўтказиш лозим. Чунки, амалдаги тартиб қоида шунақа.
Қарордан маълумки яқинда Нурсух сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрни учун сайлов ўтказилган ва бунинг учун туман маҳаллий бюджетидан 80 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

September 11, 04:35
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳоким бува сиз бор, биз бор
Доимо бўлинг соғ-омон...
😀
😀
😀
Каналга уланиш
⤵️
👉
@yaypan_info
👈

September 11, 04:26
Media unavailable
1
Show in Telegram

Сернам куз келиши кутилмоқда
Жаҳон Метеорологик Ташкилоти прогнозларига кўра, жорий кузда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, хусусан
Фарғона водийси, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида
меъёрдан кўпроқ ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Умуман, куз фасли республика бўйлаб
сернам келиши
, асосий ёғинлар эса октябрь–ноябрь ойларида кузатилиши кутилмоқда.
Бу прогноз Тинч океанидаги сув ҳарорати ва
Эль-Ниньо
ҳодисаси билан боғлиқ экани
айтилмоқда
.
Каналга уланиш
⤵️
👉
@yaypan_info
👈

September 10, 15:00
Media unavailable
3
Show in Telegram

Мушуклар орқали юқиши мумкин бўлган касалликлар ҳақида эшитганмисиз?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видеода мушуклар орқали инсонларга юқиши мумкин бўлган айрим инфекциялар ва паразитлар ҳақида сўз боради.
Каналга уланиш
⤵️
👉
@yaypan_info
👈

September 10, 14:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

Сентябрда бўлиб ўтадиган чет тилини билиш имтиҳони саналари маълум бўлди
Имтиҳоннинг ёзма қисми 13-14 сентябрь кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш босқичи эса 15 сентябрдан 25 сентябргача (дам олиш кунларидан ташқари) ўтказилади.
Талабгорлар «
my.gov.uz
» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан рухсатномани юклаб олишлари ва ундан имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини билишлари мумкин бўлади.
Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.
Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида киритилади.
Каналга уланиш
⤵️
👉
@yaypan_info
👈

September 10, 13:31
Media unavailable
3
Show in Telegram

Контракт ёки хусусий боғча ва мактаб учун пул тўлаганлар тўловининг 12 фоизини қайтариб олиши мумкин!
⚡️
Кўпчилик бу имконият ҳақида билмагани сабабли, ҳар йили миллионлаб сўмни қайтариб олиш имкониятидан фойдаланмай қолмоқда.
Масалан:
* 10 млн сўм контракт тўловидан — 1 млн 200 минг сўм;
* 20 млн сўм контракт тўловидан — 2 млн 400 минг сўм қайтарилади.
Ушбу имтиёз:
* ўзининг ўқиши учун;
* фарзандининг ўқиши учун;
* 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг ўқиши учун тўланган контрактга татбиқ этилади.
Пулни қайтариш учун Солиқ мобил иловаси орқали ариза топшириш мумкин.
Каналга уланиш
⤵️
👉
@yaypan_info
👈

September 10, 09:28
Media unavailable
1
Show in Telegram

Янги ўзбек алифбоси учун махсус сайт ва бот ишга тушди
Сенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонунни
маъқуллагач
, янги ёзувга мослаштириш учун
Undov.uz
сайти ва
@undovbot
ишга туширилди.
Сервис орқали матнларни
амалдаги лотин, кирилл ва янги алифбо
ўртасида тезкор ўгириши мумкин. Шунингдек, тизим ҳужжат файлларини ҳам янги ёзувга мослаштириш имконини беради.
Хизмат
бепул
тақдим этилади. Ишлаб чиқувчиларнинг маълум қилишича, фойдаланувчиларнинг матн ва файллари серверларда сақланмайди.
Сервис
Контент маркази
томонидан ишлаб
чиқилган
.
Каналга уланиш
⤵️
👉
@yaypan_info
👈