Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

yunusalioxund
Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.
Subscribers
6 242
24 hours
4
30 days
38
Post views
1 427
ER
22,86%
Posts (30d)
233
Characters in post
989
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
September 11, 10:17

САХИЙЛИКНИНГ МУКОФОТИ
Саховат билан танилган Абдуллоҳ ибн Жафар бир куни бир боғга борса, боғдан бир қора қул чиқиб ўтирган экан. Қулни кўриб бу боғни хизматчиси эканлигини билиб, шу қулни кузатибдилар. Қул овқатини емоқчи бўлиб ёнидан битта нон чиқариб ейман деб энди оғзига олиб борганида, олдига бир кучук келибди, қул кучукни кўриб нонини унга берибди. Кучук нонни еб бўлгандан кейин, қул ёнидан яна битта нон чиқариб ейман деб турганида, ҳалиги кучук бунга қараб ейман деб талаб қилган экан, иккинчи нонини ҳам берибди. Учинчи нонини чиқарганда ҳалиги кучук яна ейман деб талаб қилганида учинчи нонини ҳам берибди. Кейин бола индамай ўтираверибди.
Абдуллоҳ ибн Жафарни бу ҳолат ажаблантирган. Болани олдига бориб: Мен сени ҳозир кузатиб турган эдим, бу нима қилганинг, бир кунлик овқатинг ҳаммаси шуми деганда
У бола: Ҳа ҳаммаси шу, бир кунда менга шу берилади дебди.
- Нимага буни ҳаммасини кучукга бериб юбординг деганда,
- Бизни бу ерларда умуман кучук йўқ эди, бу аниқ мусофир кучук. Бу қорни оч қолганидан, қийналганидан шу ерга келиб қолган, мен эртага ҳам ҳаққимни олиб еявераман деб айтибди.
- Абдуллоҳ ибн Жафар қулни бу кучукга қилган яхшилигини кўриб, мен сахийман деб ҳали севиниб юрибман, ҳақиқий саховат мана бу ерда экан деган эканлар
- Чунки бу бола ўзининг бор нарсасини, ўзи муҳтож бўла туриб, уни мақтамайдиган нарсага беряпти. Агар бир одамга берса ҳам, бир кун қайтаради ёки бошқаларга мақтайди деб бериши мумкин. Пулдан кўра баъзилар обрў олишликни яхши кўради, шундан роҳат ҳис қилади. Шунинг учун пул кетса кетсин обрў кетмасин деб обрў топиш учун одамларни кўзига пулини кўп-кўп сарфлайди. Лекин бу бола мақтамайдиган, унга фойда бермайдиган ва ҳеч ким кўрмай турган вақтда ўзининг бор нарсасини бериб юборяпти.
- Кейин Абдуллоҳ ибн Жафар боғни эгаси билан учрашиб, боғни ўша қул билан бирга сотиб олиб, қулни озод қилиб шу боғни унга ҳадя қилиб юборган эканлар.
«Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир» (Роҳман 60)
«Аллоҳ …Садақаларни зиёда қилади…» (Бақара 267)
@yunusalioxund

September 11, 08:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бир кун бошимизга ўлим келганида, кераксиз нарсалар учун ғам чекиб, азобланганимизни тушуниб етамиз...
@yunusalioxund

September 11, 04:36

Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1 Кўп овқатланиш – қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади.
Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади.
Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади.
Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади.
Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар.
Шайтон шундай жавоб беради:
– Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни алдайман.
– Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
– Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, – деди шайтон.
– У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, – дедилар Яҳё алайҳиссалом.
– Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, – деди шайтон.
5. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: “Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): “Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз” (Аҳқоф, 20-оят).
8. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади.
Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир”.
@yunusalioxund

September 11, 01:17

📖
ХОНАДОНИНГИЗДА БАҚАРА СУРАСИ ЎҚИЛАДИМИ?
Саҳл ибн Саъд ас-Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Албатта, ҳар бир нарсанинг чўққиси бор. Қуръоннинг чўққиси эса Бақара сурасидир. Ким уни уйида кечаси ўқиса, шайтон у уйга уч кеча кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса, шайтон у уйга уч кун яқинлашмайди».
📚
Ибн Ҳиббон, Абу Яъло ва Байҳақий ривояти.
📖
Бақара сурасининг фазилати
Саҳиҳ Муслимда келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бақара сурасини ўқинглар. Уни олиш — барака, уни тарк қилиш — надоматдир. Унга сеҳргарлар қодир бўлмайдилар»,
деганлар.
Қуръоннинг чўққиси:
Бақара сураси Қуръондаги энг узун сура бўлиб, унда кўплаб муҳим ҳукмлар ва улуғ оятлар, жумладан,
Оятал Курсий
жамлангани боис «Қуръоннинг чўққиси» деб сифатланган.
Хонадоннинг ҳимояси:
Бақара сурасининг тиловати хонадондан шайтоннинг қочишига сабаб бўлади. Юқоридаги ривоятга кўра, сура уйда ўқилса,
Аллоҳнинг изни билан шайтон уч кун ёки уч кеча яқинлашмаслиги
зикр қилинган.
@yunusalioxund

September 10, 22:27

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!                                                                                                                                                                                                                                                         Жума Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 11 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Жума куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиул аввал ойининг йигирма тўққизизинчи куни!!!
🌙
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)                                                                                                                                                                                                                                                                                            Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти
Аллоҳ хонадонларимизга тинчлик, файзу барака, ризқ ва хотиржамлик ато этсин.
https://t.me/yunusalioxund

September 10, 15:50

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отларининг номи:
1. Яъсуб
2. Луҳайф
3. Муртажиз
4. Сакб
5. Лизоз
6. Вард
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг номи:
Қасво.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳачирларининг номи:
Дулдул.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эшакларинининг номи:
Яъфур.
Абдулқаюм Комил таржимаси.
@yunusalioxund

September 10, 14:47

"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
pinned a photo

September 10, 14:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

September 10, 11:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

“Сирингни  қудуққа айт”
(ёки “сиринг қудуқда“)
дейдиганларга ишонма. Чунки қудуқдан бутун қишлоқ аҳли сув ичади.
Жуброн Халил Жуброн.
@yunusalioxund

September 10, 07:17

Меҳр
Ҳазрат Мусо (а.с.) чўпонлик қилаётганида сурувдан бир қўй қочди. Ҳазрат Мусо (а.с.) югуриб уни қувлай бошлади. Чориқларини ечди, оёқларининг таги шишди, қаварди. Кечгача қўйни қидирди. Қўй кўздан йўқолди. Кейинроқ қўй ҳам чарчади. Ҳазрат Мусо (а.с.) уни ушлаб олди. Меҳр билан қўйнинг бошини силади, онасидек эркалади. Заррача ҳам жаҳл қилмади, ғазабланмади. Фақатгина меҳр кўрсатди, кўзларидан ёшлар оқди. “Менга-ку раҳминг келмади, ўзингга нега жабр қилдинг?” деди. Шу лаҳзада Аллоҳ малакларга шундай деди: “Пайғамбарлик Ҳазрат Мусога ярашади”. Ҳазрат Мусо (а.с.) шундай марҳамат қилди: “Ҳамма пайғамбарлар болалиги ёки ёшлигида чўпонлик қилган. Чўпонлик килиб синовдан ўтмасидан Аллоҳ уни йўлбошчи қилмайди. Ҳукмдорлар инсонларга чўпонлик қилар эканлар. Аллоҳнинг амрига итоат этмоқлари шарт. Сурувни бошқараётганда Ҳазрат Мусо (а.с.) сингари мулойим, хушфеъл бўлиши, ақл ва тадбир билан иш юритиши лозим. Шундай йўл тутса, Аллоҳ унга ойнинг тепасида, юксакликлар салтанатида руҳий чўпонликни беради. Пайғамбарларни ҳам бундай чўпонликдан қутқарган, уларга покиза, солиҳ бандаларга чўпонлик қилишни буюргандир”
(Жалолиддин Румий “Қалб кўзингни оч”)
@yunusalioxund