
ZIYO IZLAB | Расмий Канал
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло якшанба тонгини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Ризқ фақат пул ёки мол-дунё эмас.
•
Тинчлик
— ризқдир.
•
Саломатлик
— ризқдир.
•
Ота-онанинг дуоси
— ризқдир.
•
Фарзанднинг табассуми
— ризқдир.
•
Кўнгил хотиржамлиги
— энг катта ризқдир!
Аллоҳ бугунги кунингизни мана шундай гўзал ризқлар билан тўлдирсин. Бошлаган ишларингизга ривож, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!
Кунингиз хайрли ўтсин!
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_u
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
21-дарс. Намознинг мустаҳаб вақтлари
.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz
«Амал қилсанг, Аллоҳ сени синайди. Аллоҳнинг синовларидан бири сендан юқорида турган кишига сени мақташни унуттириб қўйишидир. Балки Аллоҳ сени яхши кўрар. Чунки агар у сени мақтаганида, фитнага учраб, ишингни ташаккур учун қиладиган бўлиб қолишинг мумкин эди. Аллоҳ таоло қалбингни Ўзига, Жалол ва Жамол эгаси бўлган Зотга хослаб танлашни истагандир. Шунинг учун ҳеч ким сени мақтамаслиги ёки сенга ташаккур айтмаслигини тақдир қилган бўлиши мумкин
».
Шайх Муҳаммад Мухтор ШИНҚИТИЙ
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz
#Бомдод
Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух .
Тасаввур килинг: Сиз жаннат богларида
сайр килиб юрибсиз... Тусатдан Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи
васалламни табассумла сизга бокиб
турганларини куриб коласиз...
Накадар гузал бу учрашув
Якин инсонингизга юбориб куйинг!
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
20-дарс. Намоз китоби. Намоз вақтлари
.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz
#xulqi_Quron_bõlgan_zot
#siyrat
🌙
РАСУЛУЛЛОҲ
ﷺ
НИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "
Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман",
дер эдилар.
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz
https://youtu.be/iCh7mMUSpoM
АДОВАТ – ҚАЛБНИ КЕМИРУВЧИ ИЛЛАТ
Инсон қалби меҳр ва поклик учун яратилган. Аммо баъзан унга «адоват» деб аталган заҳарли уруғ тушади ва у бутун ҳаётимизни, охиратимизни хавф остида қолдиради.
Адоват нима?
Бу – бировга нисбатан ичимизда сақлаб юрган кучли гина-кудурат ва душманлик ҳиссидир. У нафақат бошқаларга зарар етказади, балки энг биринчи навбатда эгасининг қалбини емиради.
Нима учун адоватдан сақланиш керак?
•
Амаллар тўсилади:
Ҳадиси шарифда айтилишича, ҳар душанба ва пайшанба кунлари амаллар Аллоҳга рўпара қилинади. Аммо ўзаро адовати бор икки киши ҳақида:
"Бу иккови то ярашгунча амалларини қўйиб туринглар",
дейилади.
•
Хотиржамлик йўқолади:
Ичида хусумати бор одамнинг уйқусида ҳаловат, юзида нур бўлмайди. Унинг фикру хаёли доим «ўч олиш» ёки «ёмонлик соғиниш» билан банд бўлади.
•
Саломатликка зарар:
Тиббий изланишлар шуни кўрсатадики, доимий нафрат ва ғазаб қон босими ҳамда юрак касалликларига энг асосий сабабдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
«Бир-бирингизга адоват қилмангиз, ҳасад қилмангиз ва юз ўгирмангиз. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг!»
(Имом Бухорий ривояти).
Кечириш – бу заифлик эмас, балки руҳий кучдир. Қалбингизни адоватдан тозаланг ва ҳақиқий хотиржамликка эришинг. Зеро, жаннат аҳлининг сифати ҳам қалбида адоват йўқлигидир.
Аллоҳ таоло қалбларимизни бир-биримизга нисбатан меҳрли, гина ва адоватдан пок қилсин!
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz
▶️
Каҳф сураси سورة الكهف
©️
Нуруллох қори
🌙
Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
️
Instagram
|
Telegram
|
Tiktok
|
Youtube
️️
♻️
Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz