
Ziyo.uz | Расмий канал
#duo
#jamoat
#tilovat
🤲
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТИЛОВАТ ВА ЖАМОАТ БИЛАН ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ
Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари "Омийн", деса, албатта Аллоҳ уларни ижобат қилади",
дедилар
(Имом Ҳоким ривояти).
"Кашфул қиноъ" китобида бундай дейилади: "Бомдод ва асрдан кейин фаришталар ҳозир бўлади. Имом дуо қилганда қавм
"омийн"
деб турса, ижобатга яқин бўлади. Ушбу икки вақтдан бошқа намозларда ҳам дуо қабул бўлади. Чунки
фарз намозидан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир".
Имом Лайс ибн Саъд
айтадилар: "Ҳеч ким Қуръон тингловчидан кўра тезроқ раҳматга эришмайди. Чунки Аллоҳ таоло:
"Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз"
деб марҳамат қилган.
Ҳанафий олими Абу Суъуд раҳматуллоҳи алайҳ:
"Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас",
деганлар.
Даврон Нурмуҳаммад
🌱
@ZiyouzKanali
#duo_zikr
📿
Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр
✨
بسم الله الذي لا يضر مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم
📖
Ўқилиши:
Бисмиллаҳил лазий ла ядурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва ла фиссамаи ва ҳувас самийъул ъалийм.
📝
Маъноси
: Еру осмонда Унинг исми билан ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган Аллоҳ номи билан (кунни бошлайман). У билувчи ва эшитувчи Зотдир (Термизий ривояти).
💬
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинишича, ким бу зикрни
тонгда ва шомда
уч мартадан айтса, унга ҳеч нарса зиён етказа олмайди. Термизий ва Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳлардан нақл қилинган ривоятда: «тўсатдан офат етмайди», дейилган.
📚
"Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан.
🌱
@ZiyouzKanali
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Хайрли тонг, азиз диндошим!
☀️
Аллоҳ таоло янги кунни офият ва хотиржамликда қарши олишимизни насиб этди, Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги кунингиз солиҳ амаллар, кутилмаган қувончлар ва қалб сукунатига бой бўлсин.
Кун ҳикмати:
«Яхшиликнинг белгиси — гўзал хулқ ва ширинсўзликдир. Қўполлик эса қалбнинг дағаллигидан ва ёмонликдан далолат беради».
Тилимизни зикрга, қалбимизни шукрга ошно қилайлик!
✨
Кунингиз файзли ўтсин!
✅
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА
:
✔️
❓
САВОЛ
:
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:
👇
👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Ҳар қандай қийинчилик ўтиб кетади, ундан кейин қувонч келтирадиган енгиллик келади.
🌱
@ZiyouzKanali
Қалб муҳаббат билан тирилади, гуноҳ билан эса ўлади.
Ҳорис ал-Муҳосибий
@ZiyouzKanali
Адолат бардавом бўлса — обод қилади, зулм бардавом бўлса — вайрон қилади.
Ибн Халдуннинг “Муқаддима”сидан
.
@ZiyouzKanali
Ақл бир қўй, нафс бир бўри, иймон бир чўпондир. Агар иймон кучли бўлмаса, бўри қўйни ер.
(с) Мавлоно Румий
@Ziyouzkanali
#hikmat
Бировга айтилмаган дард тезгина ўтиб кетади, ҳеч кимга айтилмаган қувонч эса давомли бўлади.
.
.
😎
@Ziyouzkanali
Агар ўлимингиздан кейин дунёни қандай бўлишини кўришни истасангиз.. унда бошқа бировнинг ўлимидан кейин унга дунёга боқинг. Суюкли инсонлар ўз марҳум яқинларини қандай унутишини кўрсангиз, ўшанда энг севимли инсонингиз ҳам сизни ўлимингиздан кейин унутишига ёки дунё уни сиздан чалғитиб қўйишига аниқ ишонч ҳосил қиласиз..
Шундай экан, бутун ҳаётингизни "Аллоҳ учун" бағишланг, чунки У сизни ҳеч қачон унутмайдиган Ягона Зотдир. Ва "Аллоҳ билан бўлган" муносабатингизни гўзаллаштиринг, чунки У ҳеч қачон завол топмайдиган (боқий) Ягона Зотдир."
@ZiyouzKanali
🕋
УМРА ИБОДАТИНИНГ
ҲАЖДАН ФАРҚЛАРИ
:
✅
Ҳаж фарз амал бўлса,
умра суннати муаккада
(таъкидланган суннат)
амалдир;
⏺
умра учун маълум вақт белгиланмаган;
⏺
умрада Арафотда вуқуф қилинмайди;
⏺
Муздалифада туриш йўқ;
⏺
шайтонга тош отиш йўқ;
⏺
икки вақт намозни жам қилиш йўқ. Ҳожилар арафотда пешин ва аср намозларини, муздалифага етиб келгандан кейин эса шом ва хуфтон намозларини жамлаб қаср қилиб ўқийдилар.
"Умра одоблари ва ҳукмлари" китобларидан.
✅
@ZiyouzKanali