
Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
• Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Кириб келган РАМАЗОН ҲАЙИТИ барчаларимизга муборак бўлсин!
• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи амалга оширсин!
• Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!
• Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!
• Илм талабида юрганларга фойдали илм;
- бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- ғарибларга нусрат;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- рижолларга ғаниматлар;
- уммат орасига иттифоқлик;
- душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;
- олимларимизга ҳайбат;
- омиларимиз учун олимларга итоат;
- фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилсин!
• Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этсин!
• Амин!
• Амин!
• Амин
!
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
2. Имом "Аллоҳу акбар" дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди.
(Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук).
4. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
5. Имом ичида "Аъузу"ни ва "Бисмиллаҳ"ни айтиб, овоз чиқариб "Фотиҳа" сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом "Фотиҳа" сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
8. Саждадан сўнгра "Аттаҳийёт", "Салавот" ва "Дуо" ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
🤲
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
РАМАЗОННИНГ ЭНГ ОХИРГИ ТОНГИ МУБОРАК!
Ассалому алайкум, азиз диндошим!
Бугун Рамазон ойининг сўнгги куни... Қалбимизда ҳам қувонч, ҳам бироз маҳзунлик бор. Қувончимиз — Аллоҳнинг изни билан ибодатларни адо этиб, Ҳайит арафасида турганимиз бўлса, маҳзунлигимиз — барака ва раҳмат ойи бизни тарк этаётганидир.
Ушбу муборак тонгда Аллоҳдан сўраймиз:
Тутган рўзаларимизни, қилган хатми Қуръон ва зикрларимизни Ўз даргоҳида қабул айласин!
Хато-камчиликларимизни мағфират қилиб, бизни «Ийд ал-Фитр»га гуноҳлардан покланган ҳолда етказсин.
Кейинги Рамазонларга ҳам соғ-омонликда, оиламиз даврасида етиб юришни насиб қилсин!
Бугунги кунингиз хайрли ва файзли ўтсин! Рамазоннинг сўнгги соатларида дуода бўлайлик, зеро бу дамлар ғаниматдир.
Эртанги Ҳайит айёми барчамизга муборак бўлсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
Рамазон ҳайити намози вақти Фарғона вилоятида соат 6:40 этиб белгиланди.
Имом-хатибларимиз намоз вақтига риоя этишларини сўраймиз.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!
Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!
Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!
РАМАЗОННИНГ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
РАМАЗОН КЕТМОҚДА... СИЗ-ЧИ, УЙҒОҚМИСИЗ?
Рамазоннинг бир куни қолди. Рамазоннинг охирги куни... Мағфират денгизининг энг жўшқин пайти.
Бугун дуоларимиз ижобат, гуноҳларимиз мағфират бўладиган сўнгги имконият. Ғафлатда қолмайлик, бу гўзал онлар билан хайрлашиш эмас, уларни қалбга муҳрлаш вақти.
Эслатма:
Агар Рамазоннинг бошида хато қилган бўлсангиз, охирида уни тузатинг. Агар бошида гўзал ибодат қилган бўлсангиз, охирида уни янада зиёда қилинг. Зеро,
"Амаллар хотимасига кўра баҳоланади".
Бугунги кеча балки ўша сиз қидирган Қадр кечасидир...
Дуода бўлинг, истиғфорни кўпайтиринг!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
ФИТР САДАҚАСИ — РЎЗАНИНГ ПОКЛОВЧИСИ ВА МУҲТОЖЛАРНИНГ ШОДЛИГИ
Фитр садақасини адо этиш нафақат вожиб амал, балки улкан ажрлар манбаидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини
рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ҳамда мискинлар учун таомланиш
бўлиши учун фарз қилдилар.
Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур». Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган ва Ҳоким саҳиҳ деган.
Фитр садақасини адо этишнинг 5 та асосий самараси:
1. Покланиш:
Рўза давомида йўл қўйилган кичик хато ва камчиликларни ювади.
2. Қабул бўлиш умиди:
Фитр садақаси рўзанинг Аллоҳ ҳузурига кўтарилишига ва қабул бўлишига сабаб бўлади.
3. Муҳтожларга қувонч:
Ҳайит куни камбағалларнинг ҳам дастурхони тўлишига, уларнинг ҳам кўнгли кўтарилишига хизмат қилади.
4. Шукр белгиси:
Рамазон ойини соғ-омон тугатиб, ҳайитга етгани учун банданинг Аллоҳга амалий ташаккуридир.
5. Дўзахдан нажот:
Ҳар бир хайрли амал каби, фитр садақаси ҳам қиёмат куни бандани оташдан асровчи қалқон бўлади.
Фитр садақасини вақтида адо этинг — рўзангиз нуқсонлардан холи, ажрингиз комил бўлсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
Видолашувни гўзал қил
Рамазонни чиройли кутиб олмаган бўлсанг ҳам, видолашувни гўзал тарзда адо эт. Охири мукаммал бўлганидан ибрат олинади, аввали нуқсонли бўлганидан эмас.
Ҳасан Басрий:
«Сен рўзанинг қолганини чиройли адо қил, ўтганидаги камчиликларини Аллоҳ кечиради»
, деганлар. Сен қолганини ғанимат бил! Қачон Аллоҳнинг раҳматига эришишингни билмайсан. Эҳтимол, у Рамазоннинг охирги соатидададир!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланган!
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!
Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!
РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla
ҚАДР КЕЧАСИНИ ҒАФЛАТДА ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
ҚАДР
КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!
Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!
АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!
Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!
Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
Ота-онамни Ўзинг авф эт!
Устозларимни раҳматингга ноил айла!
Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!
Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!
Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ!
АЛЛОҲИМ, БУ КЕЧАДА, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ!
Бироҳматика йа арҳамар роҳимийн!
АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН!
Бир чекада қолиб кетманг!
Бу дуони имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla