
📚 Ҳикматли сўзлар 📚
Адият сураси
Аллоҳ таъоло Отларга қасам ичгандан кейин Инсонни нонкўр деди, сабаби Отларга оз ем берилса ҳам у эгаси учун жонини берадиган даражада ўзини ҳатарга отиб ҳожасини айтганини қилади, аммо Аллоҳ инсонга шунча саноқсиз неъматлар берса ҳам инсон шукр келтирувчи ва жонини бериб бўлса ҳам Роббисига итоат қилувчи бўлмади.
@AbuYusuf_official
РАМАЗОНГА 29 КУН ҚОЛДИ
👆
👉
@AbuYusuf_official
👈
┅═════════┅
https://telegram.me/joinchat/A04sbDuvifATCLSuXLN7WA
🌙
Шаъбон ойингиз муборак бўлсин!
🌙
Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...",
дедилар
(Имом Насоий ривояти).
Manba:MuslimUZ
@AbuYusuf_official
#Шаъбон
• Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Анас деди: «Шаъбон ойи кирса, мусулмонлар Қуръон ўқишга қаттиқ берилар ва Рамазон рўзасини тутишда мадад бўлсин учун заиф ва мискинга молларидан закот чиқарар эдилар».
• Салама ибн Куҳайл деди:
«Шаъбон ойини Қуръон ўқувчилар ойи, деб аталар эди».
• Ҳабиб ибн Абу Собит агар Шаъбон ойи кирса: «Бу Қуръон ўқувчилар ойидир», дер эди.
• Амр ибн Қайс Малоий агар Шаъбон ойи кирса, дўконини ёпиб, ўзини Қуръон ўқишга бағишлар эди.
Яқинларга ҳам улашинг
👉
@AbuYusuf_official
👉
@Hikmatlisozlarbot