Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

''Ansoriyya''

Ansoriyyamadrasasi

📚
Қуръон ва Тажвид илмлари
📍
#Аёллар
ва қизлар учун Қуръон ёдлаш мадрасаси
🏫
🧕🏼
#Қуръон
ёдлаш
📗
#Тажвид
илмлари
📔
#Араб
тили дарслари
🇸🇦
📕
#Сийрат
📙
#Ахлоқ
📘
Murojaat uchun :
@sumayya_fatih

Подписчики
3 660
Просмотры
3 758
ER
95,14%
Посты
492
August 24, 05:43

МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик
#эълон
Ҳижрий 1447 йил Рабиул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2025 йил 24 август кунига тўғри келмоқда.
Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.
Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

August 19, 20:48
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

من استغل وقته في تلاوة آيات القران وفي تدبر معانيه، فقد قضى وقته بأشرف الأعمال وأجلها.
فكيف بمن أشغل حياته بتعليم الناس القرآن وكان مفتاح خير عليهم.
وفي الحديث : "خيركم من تعلم القرآن وعلمه".
فاللهم اجعلنا من أهل القرآن الذين هم أهلك وخاصتك.
Ким вақтини Қуръон оятларини тиловат қилиш ва маъноларини тадаббур қилишга сарфласа, вақтини энг шарафли ва улуғ амаллар билан ўтказган бўлади.
Энди умрини одамларга Қуръон ўргатишга бағишлаган ва улар учун яхшилик калитига айланган одам ҳақида нима дейиш мумкин?!
Ҳадисда айтиладики: “
Сизларнинг энг яхшингиз — Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганингиздир”
.
Эй Аллоҳ, бизни Ўз аҳлинг ва хос бандаларинг бўлмиш Қуръон аҳлидан қилгин!
🗓
04.05.2020
✍🏻
Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ.

August 19, 08:59

🌹
📖
- Buyuklarning umumiy hislati tahajjud ekan . Abul Hasan an Nadaviy
🤎
o’ttiz yoshida arab tilida yozgan ilk asari “ Musulmonlarning tanazzuli sabab dunyo nimalarni yo’qotdi ? “ nomli kitobida shunday deydi:” Men tarixda , favqulodda beqiyos ishlarni qilgan , Islom tarbiyalagan buyuk shaxslarning hayotini yaxshilab o’qib o’rganib shuni bildimki , ularning umumiy hislati tahajjud ekan . Buyuk shaxslarning barchasi tahajjud o’qib kechani qoim qilgan ekanlar ….”
❤️‍🩹
@tolibatulhadis

August 09, 15:17

Узат дейсан, бер дейсан,
Ҳеч қўймадинг одамзод.
Туя тўйди, фил тўйди,
Сен тўймадинг одамзод.
🥺
😔
🫀

August 08, 10:30
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

August 05, 19:33

Кўнгил машинаси
Суриялик олим Муҳаммад Хайр аш-Шиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди:
“Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму Жамил исмли аёлнинг эри вафот қилиб қолди. Унинг учта етими бор эди. Бир куни у менинг корхонамга келиб деди:
— Менинг бир тикув машинам бор. Уни эрим ишлатар эди. Биз уни қандай ишлатишни билмаймиз. Мен эса етимларимни боқишим керак. Ўша машинамни сизга келтириб ижарага берсам. Ижара пули билан ўзимни ва етимларимни боқар эдим.
Мен қайтаришга ҳаё қилиб, унга дедим:
— Майли, келтирингчи.
Аёл тикув машинасини келтирди. Унинг машинаси жуда эски модел экан. Бу машина учун менинг корхонамда ҳеч бир иш йўқ эди. Аммо мен бу аёлнинг кўнглини синдиришни истамадим. Ундан ижарага қанча пул беришим лозимлигини сўрадим. У уч минг лира деди. Бу воқеа Сурия урушидан йигирма йиллар олдин бўлган эди. Мен тикув машинасини олиб қолдим ва унга уч минг лира бериб юбордим.
Машинани бир бурчакқа қўйиб қўйдим. Ўн йиллар ўтди. Умму Жамил мендан ижара пулини олиб турди. Аммо тикув машинасидан умуман фойдаланмадим. Энди тикув корхонамни шаҳар четидаги бир бошқа бинога кўчирмоқчи бўлдим. Нарсаларни кўчираётиб, ходимларимга:
— Умму Жамилнинг машинасини ҳам олинглар! — дедим.
Цехни юритадиган аёл деди:
— Бизнинг Умму Жамилнинг машинасига эҳтиёжимиз йўқ. Кўчириб нима қиламиз?!
Мен:
— Кўчиринглар, тамом! — дедим.
Яна ўн йиллар ўтиб, Сурияда уруш бошланди. Менинг корхонам жойлашган минтақа вайрон бўлди. Аммо менинг корхонам сақланиб қолди. Уруш сабабидан Умму Жамил билан алоқамиз узилиб қолди. Унинг манзилини ҳам топа олмадим. Унинг телефони ўчган эди.
Цехни юритадиган аёл мендан кетиб, Европага борибди. Икки ойдан сўнг мен билан боғланиб, бир туш кўрганини, уни менга айтиб беришини истаётганини айтди. Мен:
— Гапир, — дедим.
У шундай деди:
— Тушимда ғойибдан овоз эшитдим. У овоз шундай деди: “Умму Жамилнинг тикув машинаси баракотидан сизнинг корхонангизни сақлаб қолдик!”
Тикувчи Ҳайсам доктор Шиъолга шундай деган экан:
— Ҳурматли доктор! Ишонсангиз, менинг корхонамдаги битта нина ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, бу минтақадаги бирор бир жой зарарсиз қолмаган!
Эҳтимол, сизни ҳам заиф бир бева аёлга ёрдам беришингиз сиз ва оилангизнинг ҳимоя қилинишига сабаб бўлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ёнидаги қўшнисининг очлигини билатуриб, қорни тўқ ҳолда хотиржам ухлаган киши менга иймон келтирмабди!”
Яна айтадилар:
“Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”
Қанча-қанча Умму Жамиллар кўчаларда саргардон. Уларнинг эҳтиёжини қилсангиз, биров билмайди. Бунинг номи —
махфий садақа
. Бунинг номи —
кўнгил олиш

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob

June 20, 14:14
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Online darslarimiz uchun qabul ochiq .
Murojaat uchun :
@sumayya_fatih

June 20, 14:13
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

June 15, 07:41
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Bormagan insonga bir armon bólsa ,
Borgan insonga ming armon .
-Assalomu alaykum
-Vaalaykum ussalam
-Tugadimi ?
-Tugadi .
-Hayrlashyapsizmi?
-Hayrlashyapmiz .
-Nimalarni his qilyapsiz hozir ?
- ...
-...

June 15, 07:34

Bismillah .
Haj mavsumi tugadi .
Hojilar qaytmoqda!.