
Hayot kundaligi
Hayotda koʻrgan kechirganlarim, umumiy xulosalarim.
Мошенник одамни қандай фарқлаш мумкин?
Танишларга ҳам юбориб қўйинг, асқотиб қолади.
Hayot kundaligi
Kimdir cho‘kayotgan payt, unga suzishni o‘rgatish vaqti emas.
Hayot kundaligi
Тўйларга эмас, фарзандингизга сармоя қилинг!
Hayot kundaligi
Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга "Бу денгиз - ўғри", деб ёзиб қўйди.
Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка "Бу денгиз - саҳий" деб ёзиб қўйди.
Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга "Бу денгиз - қотил!", деб
ёзиб қўйди.
Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У "Бу денгиз - олийжаноб", деб ёзиб қўйди.
Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди.
Шунда денгиздан нидо чиқди: "Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма"
Hayot kundaligi
⚡️
Тўққиз тоифа аёллар ҳеч қачон фазилатли бўлолмайдилар:
❌
– эрига хиёнат қиладиган аёллар;
❌
– ака-уканинг ё икки дўстнинг орасини бузадиган аёллар;
❌
– эри билан қайнота-қайнонасининг орасини бузадиган аёллар;
❌
– эр кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёллар;
❌
– ажрашганидан сўнг собиқ эрига туҳмат қиладиган аёллар;
❌
– эрини алдаб, унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёллар;
❌
– ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёллар;
❌
– эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган аёллар;
❌
– эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёллар.
Аёлларга юбориб қўямиз
👇
Hayot kundaligi
Аёлни жойи ошхонада деб хисоблайдиган манқуртларга жавоб тарзида олинган жуда зўр хаётий фильм шу Дангал киноси.
Диёра Келдиёрова, мана энди Шохиста Шоназаровадек қизларимиз исботлашмоқда аёлларни жойи фақат ошхонада
эмаслигини.
Hayot kundaligi
ОИЛА - СИНОВХОНА
Она қайнона бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?
Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди.
Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
“Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу дуоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтаманки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган.
✍️
Турсуной Содиқова
Hayot kundaligi
Tasavvur qiling:
Sizni ilon sizni chaqib oldi. Siz zahardan xalos bo‘lish o‘rniga, uni quvlab ketdingiz.
Sizni nega chaqqanini tushunish va bunga munosib emasligingizni isbotlamoqchi boʻlyabsiz. Yoki, jazolamoqchisiz.
Uni tutib oʻldirishdan foyda yoʻq, tushunyabsizmi?
Siz 30 sekund ichida zaharni taʼsirini kamaytirmasangiz, oʻlasiz.
Hayot kundaligi
Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?
• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;
• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;
• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;
• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;
• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;
• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;
• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;
• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;
• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.
Hayot kundaligi