
BUXGALTERIYA MALUMOTLAR | БУХГАЛТЕРИЯ МАЬЛУМОТЛАР
#raqamlashtirish
Tasavvur qiling: yoqilg‘i quyish shoxobchasiga keldingiz, lekin plastik kartangiz yodingizdan ko‘tarilgan yoki hamyoningizda faqat naqd pul bor. Xavotirga o‘rin yo‘q, aziz haydovchilar!
2026-yil 1-apreldan boshlab tizim o‘zgarsa-da, hech kim yo‘lda qolib ketmaydi. Prezidentimizning
PF–246-sonli
farmoniga ko‘ra, "zapravka"larda naqd pulni qabul qilish tartibi zamonaviy va xavfsiz shaklga o‘tkazilmoqda.
@Buxgalteriya_malumotlar
#закот
#ҳисоб
ЗАКОТ ВА СОЛИҚ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚЛАР
Islom Moliyasi канали жуда қизиқ мавзу бўйича материал таййорлаган экан.
Баъзида "солиқ тўлаяпман, демак закот ҳам шуни ичида" дейдиган одамларни, баъзида эса аксинча, "закот тўладим, энди солиқ тўламасам ҳам бўлади", дейдиганларни учратиб қоламиз. Мана шундай фикрловчи инсонлар ҳам борлигини инобатга олиб, закот ва солиқ ўртасидаги фарқларни кўрсатувчи жадвал.
Закотни ҳисоблашда
https://zakotim.uz/calculation/
сайтидан фойланишингиз мумкин!
Яқинларга ҳам жўнатиб қўйиш эсиздан чиқмасин.
@Buxgalteriya_malumotlar
Етказиб берувчидан қизил фактура келса ва қабул қилсангиз
1) Янги 4410.1 ёки 4490 счет очинг "ҳисобга олиниши кечиктирилган ҚҚС" деб.
2) ЭСФ ни қабул қилиб, қиритишда энди кирувчи ҚҚСни шу счетга кирим қиласиз.
3) Агар у март ойида ҚҚС тўласа, ЭСФ яшил бўлади ва сизнинг март ойи ҚҚС ҳисоботингизда ҳисобга оласиз.
4) 1С да настройкаси шундай бўлиши керакки 6410 билан автоматически ёпиб юбормасин.
🍎
Феврал учун мартда жўнатиган 112 млн сумлик товар ҚҚС билан қизил келса ва тегишли ойда ҳисобга олинмай қолса:
Дт 2910 - 100 млн сум
Дт 4490 - 12 млн сум
Кт 6010 - 112 млн сум
🍏
Март ойида яшил бўлгач:
Дт 4410 Кт 4490 - - 12 млн сум
Ⓜ️
buxgalterpro_uz
@Buxgalteriya_malumotlar
2026 йил
1 апрелдан
кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига
10 йилдан
ошмаган
M, N, O ва G
тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина
банк карталари
ёки электрон тўлов тизимлари
орқали амалга
оширилади.
@Buxgalteriya_malumotlar
ЯСҲ: агар жорий этилса
— бюджет билан ҳисоб-китоб логикаси ўзгаради
Ягона солиқ ҳисобварағи ҳали жорий этилмаган. Аммо у жорий этилган тақдирда солиқ ҳисоб-китоблари тизими сезиларли даражада ўзгаради.
Асосий жиҳатлар қуйидагича.
1️⃣
Пеня ва ортиқча тўлов
Ҳозир:
Агар бир солиқ бўйича қарз мавжуд бўлиб, бошқа солиқ бўйича ортиқча тўлов бўлса ҳам, пеня қарз суммасига алоҳида ҳисобланади. Ортиқча тўлов автоматик равишда ҳисобга олинмайди.
Агар ЯСҲ жорий этилса:
Барча солиқлар бўйича умумий сальдо ҳисобга олинади. Умумий сальдо ижобий бўлса, пеня ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Бу пеня билан боғлиқ энг кўп учрайдиган муаммолардан бирини бартараф этади.
2️⃣
Бир ҳисоб ўрнига бир нечта эмас
Ҳозир:
Айрим солиқлар (масалан, ижарадан ЖШДС, ўзини ўзи банд қилганлар учун АОС ва бошқалар) ҳар бир туман бўйича алоҳида тўланади. Хатоликларга бўлса техник қарздорликка олиб келади.
Агар ЯСҲ жорий этилса:
Тўлов ягона ҳисобварағига амалга оширилади. Кейин тизим маблағларни тегишли бюджетлар (туман, вилоят, республика) бўйича автоматик тарзда тақсимлайди. Бу техник хатоларни камайтиради ва бухгалтерия ишини соддалаштиради.
3️⃣
Аризасиз зачёт
Ҳозир:
Бир солиқ бўйича ортиқча тўлов ва бошқаси бўйича қарз мавжуд бўлса, зачёт амалга ошириш учун солиқ тўловчининг аризаси ёки солиқ органининг алоҳида ҳаракати талаб қилинади.
Агар ЯСҲ жорий этилса:
«Ягона сальдо» модели асосида ишланади ва амалда алоҳида зачёт тушунчасига эҳтиёж қолмайди.
Бу ҳолда зачёт қилиш эмас, балки ягона баланс доирасида солиқ мажбуриятларини автоматик қоплаш механизми ишлайди.
❗
Очиқ масала — манфий ҚҚС
ЯСҲ тизимида манфий ҚҚС қандай ҳисобга олиниши ҳозирча аниқ эмас.
Икки вариант бўлиши мумкин:
1️⃣
ҚҚС бўйича манфий сальдо умумий сальдога ортиқча тўлов сифатида киритилади.
Бунда у солиқ мажбуриятларини камайтиради.
2️⃣
Манфий сальдо камерал текширув якунлангунга қадар ҳисобга олинмайди.
Бу ҳолда тасдиқлангунча у умумий сальдога таъсир қилмайди ва бошқа солиқлар тўлиқ ҳажмда тўланиши керак бўлади.
Танланган модель бизнес учун реал касса юки ва қарздорлик пайдо бўлиш хавфига бевосита таъсир қилади.
Хулоса: агар ЯСҲ барча методик жиҳатлар аниқ белгилаб қўйилган ҳолда жорий этилса, техник низолар камайиши ва ҳисоб-китоб жараёни соддалаштиради. Асосий масала — манфий ҚҚС механизмини аниқ тартибга солиш.
Ⓜ️
iroda_abbasovna
P.S.
Албатта, ЯСҲ жорий этилиши Солиқ кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб қилади. Чунки ягона сальдо механизми амалдаги ҳисоблаш, пеня ва зачёт қоидаларини қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
@Buxgalteriya_malumotlar
Ўзбекистон нархи кескин ўсишига қарамай 4 ойдан бери олтин экспорт
қилмаяпти экан.
Жаҳон олтин кенгаши маълумотига
кўра,
Ўзбекистон Марказий банки январь ойида 9 тонна олтин сотиб олди. Натижада, мамлакатнинг олтин захиралари 399 тоннага етди.
Импорт қилинганда транспортга нақд тўланса солиқни ҳисоблаш
FOB (Free On Board):
Сотувчи товарни кўрсатилган портда кемага юклаб қўйгач, барча харажатлар ва хавф-хатарлар (йўл кира, суғурта) харидорнинг зиммасига ўтади. Яъни эгалик хуқуқи сотиб олувчига ўтади.
840
— бу валюта коди бўлиб, ҳисоб-китоблар АҚШ долларида амалга оширилаётганини англатади.
42. Фактурная стоимость товара
(Товарнинг фактура қиймати). Бу товарнинг инвойс (ҳисоб-фактура)даги қиймати.
46. Статистическая стоимость (Статистик қиймат)
— бу товарнинг божхона чегарасигача етиб келган умумий қиймати. Табиийки нақдга олиб келинганда фирмада ташиш хужжатлари бўлмайди. Бундай ҳолатда божхона
Статистик қиймат
ўз базасидаги 'энг хавфсиз ва баланд' деб ҳисобланган ўртача нархлар асосида шакллантиради.
Фойда
солиқни ҳисоблаш:
1) 7468 - 5000 = 2468 доллар х курс 12979,13 = 32 032 492,84 сум
2) 32 032 492,84 сум х ставка 15% = 4 804 873,93 сум
Ⓜ️
Buxgalterpro_uz
@Buxgalteriya_malumotlar