
Fayziev Live
Тонгни Лео билан қарши олинг. Дубль. Биттаси мана шундай гўзаллик ва яна бири пенальти. ЖЧ олдидан формага тушиб олмоқда.
@Davron_Fayziev
Бундеслига кубоги катталаштирилди — энди унда кейинги 30 йиллик чемпионларни ўйиб ёзиш учун етарлича жой мавжуд.
@Davron_Fayziev
🏆
Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдоров — Номзодлар турнири ғолиби!
20 ёшли ўзбекистонлик гроссмейстер
Жавоҳир Синдоров
Кипрда ўтаётган 2026 йилги Номзодлар турнирида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди ва шахмат тожи учун амалдаги чемпион
Гукеш Доммаражу
билан курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
13-турда Аниш Гири билан дуранг ўйнаб, 9,5 очко билан пешқадамликни нақд қилди. Синдоров мусобақа давомида Каруана, Накамура, Прагнанандҳа (2 марта) каби гигантларни мағлуб этди.
Жавоҳир лайв-рейтингда
2775,4
очко билан дунёнинг
5-рақамли
шахматчисига айланди.
@Davron_Fayziev
Бугунги ўйиним
Каталония дербиси. Барселона учун Ла Лига масаласини мустаҳкамлаб қўйиш учун қулай фурсат, рақобатчилари очко йўқотди. Эспаньолни уйда қабул қилишмоқда. Лекин Ханси Флик қанчалик таваккалга бораркин? Бироз ротация қилмасмикин? Сабаби олдинда ЧЛ ва ремонтада. Педрига дам берилиши кутилмоқда. Де Йонг қайтди, ҳозирча формада эмас. Таркиб чиққач ҳаммаси ойдинлашади. Дербини бирга кўрамиз.
21:30 ZÓRTV Live
@Davron_Fayziev
Янгиланган Chery Tiggo 7 Life
— кенг ва қулай оилавий кроссовер!
🔹
Замонавий ва ёрқин дизайн
🔹
Янги авлод роботлаштирилган узатмалар қутиси
🔹
Иссиқ кунлар учун олд ўриндиқлар вентиляцияси
Эксклюзив шартларда — йиллик ставка атиги 1%!
🔹
Тўлов муддати:
36 ой
🔹
Йиллик ставка:
1%
🔹
Ойлик тўлов:
3 384 000 сўм
📞
Барча тўловлар графигини олиш учун қўнғироқ қилинг:
+998555000655
Жавоҳир Синдоровдан муҳим ғалаба: Шахмат тожи сари яна бир қадам!
Кипрнинг Пейе шаҳрида ўтаётган Номзодлар турнирининг 10-тури ҳамюртимиз учун муваффақиятли кечди.
Жавоҳир Синдоров
оқ доналарда ҳиндистонлик кучли гроссмейстер Прагнанандҳани мағлуб этиб, турнирдаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.
Турнир жадвалидаги ҳолат:
Синдоров айни дамда
8 очко
билан якка пешқадам. Унинг энг яқин таъқибчиси Аниш Гири ҳисобида 6 очко бор. Орадаги фарқ — 2 очко.
Олдинда яна 4 та ҳал қилувчи тур бор:
Жавоҳирнинг кейинги рақиблари анча жиддий:
Фабиано Каруана (АҚШ)
Ҳикару Накамура (АҚШ)
Аниш Гири (Нидерландия)
Вэй И (Хитой)
Ғолиб 70 минг евро мукофот пулига эга чиқишдан ташқари, амалдаги жаҳон чемпиони
Гукеш Доммаражу
билан шахмат тожи учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.
@Davron_Fayziev
Микель Артета ўз жамоасининг шарикли ручкалар билан ўтказган ғайриоддий машғулотига изоҳ берди
:
Машғулотларда турли хил элементлар бўлиши керак ва улар биз етказмоқчи бўлган ғояга, шунингдек, ўртамизда мавжуд бўлган муроса ҳамда мажбуриятларга боғлиқ бўлиши лозим.
Мен бундай хабарлар ва мажбуриятлар имкон қадар кўпроқ вазиятларда намоён бўлишига эришишга ҳаракат қиламан ва машғулотлар — ана шундай вазиятлардан биридир.
@Davron_Fayziev