Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

Dilimga_yaqinim
Дуоларизда бизларни хам унутманг дилимга яқинларим 🌹 Мурожаат учун 💬 : @dilimga_yaqinlarim_bot
Подписчики
12 000
24 часа
30 дней
-400
Просмотры
690
ER
10,91%
Посты (30д)
1 657
Символов в посте
675
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
April 29, 04:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🌿
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг синови – сабр ва кураш ўртасидаги буюк ибрат.
Имом буюк муҳаддис ва фиқҳ уламоси эди.Яшаган замонда халифа томонидан “Қуръон яратилган” деган ботил эътиқод мажбурий қилинди. Бу бидъат ва ҳаққа зид эди. Инкор қилса, қамоққа ташланар, жазоланарди.
Кўпчилиги “жонни сақлаш” учун бу гапга рози бўлдилар.Лекин Имом рози бўлмади. Курашиб ҳимоя қилди. Ҳужжатларига имзо қўймади. Айтишди: Сен нима ҳам қилардин, жимгина қабул қилиб, бошқаларга ўхшаб ўтказиб юборасан.Аммо у:Агар мен жим бўлсам, ҳақиқатни ким гапиради? Агар халқ уламолар жим деса, уларни ким уйғотади?Қамалди, қаттиқ урилди, елкаларида қон излари қолди.Лекин сабр қилди, ҳақни курашиб ҳимоя қилди.Аллоҳ унга зафар берди. Халифа ўзгартирилди. Уламолар қайтта ҳаққа келди.
Сабоқ:
Чидаб жим турганида, бутун уммат ҳақдан адашарди.Умматни бидъатдан сақлаб қолди.Жисмоний оғриққа сабр қилди.
🕊
Хулоса:
Ҳақ йўлида чидаш ҳам керак, курашиш ҳам керак. Аллоҳ йўлида қилинган ҳар иккиси савобдир. Лекин ҳар бир ҳолатда ақл, ихлос ва дуо керак.

April 29, 04:22
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🌿
Ибратли воқеа: "Бир бутун неъматни йўқотгандан кейин..."
Бир киши шундай дейди:
“Менинг бир дўстим бор эди. У доимо шикоят қиларди:
— “Ҳаёт қийин, пул йўқ, вақт йўқ, бош оғрийди, овқат ҳам бир хил…”
У ҳаётдаги ҳар бир нарсадан норози эди. Мен эса унга:
— “Бир куни ушбу гапларинг учун афсусланма,” дер эдим.
Бир куни у қаттиқ касал бўлиб қолди. Ўзи нафас олиши қийинлашди, беморхонага ётқизишди ва 5 кун сунъий нафас аппаратига уланди.
Шифо топгандан кейин у кўз ёши билан шундай деди:
“Мен нафас олишим учун 5 кунга 3 минг доллар тўладим. Аммо шу пайтгача ҳаётим давомида неча йиллар бепул нафас олдим, бирон марта Аллоҳга шукр қилмадим... Энди эса ҳар нафасимга шукр қилиб яшайман.”
📖
Уйғун оят:
“Агар санасангиз, Аллоҳнинг неъматларини санаб тугата олмайсиз.”
— (Наҳл сураси, 18-оят)
💎
Хулоса:
Баъзан инсонда ҳамма нарса бор — аммо у шукр қилмаслиги сабабли ўзини камбағал ҳис қилади. Баъзан инсонда жуда кам нарса бор — лекин у шукр билан яшайди ва қалби тўлиқ, тинч бўлади.
https://t.me/dilimga_yaqinim

April 29, 04:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ибратли воқеа: “Бешта сўз ҳаётимни ўзгартирди”
Бир муслима опа шундай дейди:
“Мен ҳаётимда кўп қийинчиликлар кўрганман:
– Турмушимда келишмовчилик,
– Фарзандим оғир касал бўлган,
– Пулим етишмас эди,
– Ва қалбим тўлиб кетган, турмушдан чарчаган эдим.
Бир куни интернетда шундай иборани ўқидим:
"Ҳар қандай ҳолатда: “Алҳамдулиллаҳ ъала кулли ҳол” – деб айтишни одат қилинг. Ҳатто йиғлаётган пайтингизда ҳам."
Мен бу сўзларни кунига 100 марта айта бошладим. Ҳар нарсага шукур қилдим:
“Йиғлаяпман, демак, қалбим ҳаёт – шукур.”
“Пул йўқ, аммо ҳануз яшаяпман – шукур.”
“Фарзандим оғрийди, демак, у тирик – шукур.”
3 ой ўтгач, ажабланарли ҳолатлар бўлди:
Эр-хотин муносабатимиз яхшиланди,
Фарзандим шифо топди,
Янги имкониятлар очилди ва ҳақиқий хотиржамликни топдим.
Мен фақат шукр қилишни ўргандим. Ва шунинг ўзи ҳаётимни ўзгартирди.”
Хулоса:
Шукр қилиш – бу мўъжиза. Аллоҳ таоло шукр қилган бандасига ҳеч қачон ёмонлик ихтиёр этмайди Шукр қилган қалб доимо нурли, орзу-умидли ва соғлом бўлади.
https://t.me/dilimga_yaqinim

April 29, 04:10
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум!
Аллоҳим, менга шундай кўз бергин-ки, инсонларни фақат яхшиликларини кўрай.
Менга шундай қалб бергин-ки, бандаларингга фақат эзгуликлар улашай.
Менга шундай тоқат бергин-ки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб берай!
Менга шундай забон бергин-ки, ҳеч бир бандангни ранжита олмай. Амин!
🌹
~ ~ ~ ~ ~
🌹
https://t.me/+wvPM7t4BiTE3NzUy
https://t.me/dilimga_yaqinim

April 29, 00:26
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Сабр
Сабр — ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан..
Сабр — кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан..
Сабр — кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан..
Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир..
Сабр — насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир..
Сабр — Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир.
Жалолиддин Румий...
https://t.me/+wvPM7t4BiTE3NzUy

April 29, 00:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўрнак
📃
Шундай кун келадики, фарзандингиз кимнингдир қаршисида ўтириб, сизнинг риоянгизда қандай вояга етганини сўзлаб беради. Буни айтиб беришга арзигулик ҳикояга айлантиринг. У муҳаббат, меҳр ва унутилмас кичик табассум, кулгуларга бой ҳикоя бўлсин.
Сиз ҳозир унинг ҳаёт йўлини лаҳзама-лаҳза ёзиб боряпсиз. Шундай экан, уни фарзандингиз фахрланадиган, кўзларида фахр ва соғинч порлаб сўзлаб берадиган гўзал бир ҳикояга айлантиринг...
https://t.me/+wvPM7t4BiTE3NzUy

April 29, 00:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Маҳзунликка тушиб қолганда ўқиладиган дуо.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен бир калимани биламан, уни маҳзунликка тушиб қолган киши айтса, нажот топади. У калима – биродарим Юнус алайҳиссаломнинг (балиқнинг қорнига тушиб қолганида) зулматларда туриб, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн». (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлиб қолдим) деб қилган дуосидир». (Анбиё сураси, 87-оят).
Ибн Сунний ривояти.
Саъднинг ривоятида шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида Роббига қилган дуосини – «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»ни айтиб, дуо қилса, дуоси ижобат бўлади», - дедилар.
Имом Термизий ривояти.
https://t.me/+wvPM7t4BiTE3NzUy

April 29, 00:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Ҳикмат
ҚАЛБ БИР БОҒЧАДИР
Қалб бир боғчадир. Унда албатта нимадир униб-ўсади. Шундай экан, гўзал нарсалар
эккин-ки, гўзал нарсалар униб чиқсин!
Мавлоно Румий
https://t.me/+wvPM7t4BiTE3NzUy

April 29, 00:13
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Ҳадис
Ҳадя беришнинг фазилати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, дедилар: “Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз”.
Имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад”.
Изоҳ: Ҳадя ва совға улашиш набавий суннат бўлиб, у қалбдаги ҳурмат ва муҳаббат изҳори, одамлар ўртасида унс ва яқинлик пайдо бўлишининг боисидир. У узоқни яқин қилади, қариндошлик ёки дўстлик ришталари узилган одамни қайта улайди. Кишилар ўртасида дўстлик пайдо қилади. Набий алайҳиссалом одамларни бир-бирига ошно қилиб, гина-кудуратларга барҳам берадиган барча нарсага ҳарис бўлганлар. Ҳадя тақдим қилиш Набий алайҳиссаломнинг ўзлари амал қилган ва бошқаларни ҳам тарғиб қилган гўзал ишлардан биридир.
https://t.me/+wvPM7t4BiTE3NzUy

April 29, 00:12
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#кун_ояти
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَٰنُ وُدًّا.
“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Раҳмон, яъни Аллоҳ муҳаббат пайдо қилур”.
(Марям сураси, 96-оят).
Тафсир: Шахсларни яхши кўриш улар билан кўп кўришиш билан ўлчанмайди. Ҳаётда кам кўришилган бўлсада, қалбдан чуқур жой эгаллаган кишилар бўладилар.
Аллоҳ йўлидаги муҳаббат нақадар гўзал! Аллоҳим! Биз учун Ўз ҳузурингда муҳаббат ёзгинки, унинг ижроси ерда бўлсин!
https://t.me/+wvPM7t4BiTE3NzUy