
Turfa | Faktlar 💡
Нега ёмғир пайтида яхши ва тинч ухлашимизни биласизми?
Чунки ёмғирда йиртқич ҳайвонлар ов қилмайди. Буни нима алоқаси бор дейишингиз мумкин. Бизнинг қадимги аждодларимиз ёмғирли тунда ўзларини хавфсиз ҳис қилишган. Бу инстинкт генетик даражада сақланиб қолган ва шу тариқа, шу пайтгача инсон ёмғирли ҳавода тинч ухлайди...
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
Сигарет фильтрлари фильтрнинг ранги ўзгартирувчи махсус кимёвий моддалар билан ишлаб чиқарилади.
Шу орқали одамларда гўё фильтр никотин ва бошқа зарарли моддаларни "тозалаяпти" деб ўйлайди.
Аслида эса фильтр никотинни ҳам, смолани ҳам йўқотмайди. Фақат ташқи кўринишда ўзгариш бўлиб, инсонга саломатлик учун хавфсиздек туюлади. Бу эса одамни алдаб, кўпроқ чекишга ундайди ва организмга зарар етказишда давом этади...
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
70 килограмм вазнли одамда 0,2 миллиграмм олтин мавжуд экан.
Бу олтиннинг тозалангандаги ҳажми 10 нанолитрни ташкил қилади. Агар биз ундан куб ясасак, ҳар бир томони 0,22 миллиметрга тенг бўлади...
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
Тишлар учун энг хавфли спорт тури — хоккей ҳисобланади.
Сабаби, хоккейда шайба катта тезлик билан учади, ўйинчилар эса қаттиқ ва хавфли тўқнашувларга дуч келади. Шунинг учун кўплаб хоккейчиларнинг олдинги тишлари шикастланган ёки умуман йўқолган ҳолатда бўлади...
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
Асаларилар 40 кундан ҳам камроқ умр кўрадилар.
Шу қисқа умри давомида у камида 1000 та гулни чанглатади, нектар тўплайди ва меҳнат қилади. Аммо натижада фақатгина бир чай қошиқ асал ҳосил қила олади. Биз учун бу оддий бир қошиқ асалдек кўриниши мумкин, лекин асалари учун бу унинг бутун ҳаёти, бутун меҳнати ва умрининг самарасидир...
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
Чойда кофеин миқдори қаҳвадагига нисбатан кўпми ёки кам?
Ўртача ҳисобда чойда қаҳвага нисбатан 4 баробар камроқ кофеин мавжуд. Бир пиёла чойдаги кофеин миқдори унинг навига, шунингдек, дамлаш вақтига боғлиқ — қанчалик узоқ дамланса, кофеин ҳам шунчалик кўпаяди. Шунга қарамай, ҳатто жуда кучли дамланган чойда ҳам кофеин миқдори бир пиёла эспрессога нисбатан анча кам...
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
72 соат қоидасини эшитганмисиз?
Олимларнинг фикрича, агар сизда қандайдир ғояни амалга ошириш истаги пайдо бўлса, 72 соат ичида биринчи қадамни қўйишингиз керак.
Агар шу дастлабки уч кун ичида ҳеч нарса қилинмаса, катта эҳтимол билан бу ғоя ҳеч қачон ҳаётга тадбиқ этилмайди...
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
Танишинг ГИПОТАЛАМУС.
Мен ҳамма нарсанинг бошқарувчиман – сенинг ишқ, очлик- тўқликинг, уйқу- уйғонишинг, ҳатто юрак уришинг ҳам менинг қўлимда. Танангдаги энг кичик "подшоҳ"ман, лекин сен мени ҳеч ҳис қилмайсан, токи тузилмагунча.
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
Ўлик денгиз — бу аслида денгиз эмас, балки катта шўр кўлдир.
Унинг суви жуда юқори даражада шўр бўлгани сабабли у ерда одам чўкиб кетмайди. Унинг шўрлиги оддий океан сувидан 8–9 баробар юқорироқдир. Шунинг учун бу ерда на балиқлар, на ўсимликлар, на бошқа тирик организмлар яшай олади ва айнан шу сабабли "Ўлик денгиз" деб номланган.
Ўлик бўлишига қарамай унинг шифобахш лойи ва суви тери ва саломатлик учун фойдали ҳисобланади. Шу сабабли, бу жой дунё бўйлаб сайёҳлар ва шифо изловчилар орасида жуда машҳурдир.
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..
Туяларнинг кўзлари жуда ажойиб тарзда яратилган.
Қум бўрони юз берса, кўзда ҳимоя воситаси — шаффоф қобоқлар пайдо бўлади.
Ушбу қобоқлар билан, кўзни кўриш қобилияти асло пасайиб қолмайди...
"Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?"
©
Ғошия сураси 17-оят
👉
@Diverse_facts
- Ishonish qiyinammo haqiqat bo'lgan olam..