
Samarqand Viloyati Hokimi
The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 9 days, that account will self-destruct and this channel will no longer have a creator.
The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 19 days, that account will self-destruct and this channel will no longer have a creator.
The account of the user that created this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 30 days, that account will self-destruct and this channel will no longer have a creator.
САМАРҚАНДЛИК ЮНОН-РИМ КУРАШЧИЛАР УЧУН ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
27-28 апрель кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 3 нафар вилоятимиз юнон-рум курашчилари иштирок этишди.
55 кг вазн тоифасида курашга чиққан Илҳомжон Баҳромов Осиё чемпионати олтин медалини ҳамда 130 кг вазн тоифасида эса Мўминжон Абдуллаев кумуш медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.
28 апрель куни ўтказилган курашларда 60 кг вазн тоифасида баҳс олиб бориб, Республикамиз шарафини ҳимоя қилган вилоятимиз вакили Ислом Баҳромов олтин медални қўлга киритди.
ПОЙТАХТДА ПАХТАЧИЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Тошкент шаҳрида Пахтачи туман сектор раҳбарлари ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 200 нафарга яқин Пахтачилик талабалар иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда шунингдек, Тошкент шаҳрида турли соҳаларда меҳнат қилаётган пахтачиликлар ҳам иштирок этишди. Тадбир қизғин мунозараларга бой тарзда, қизиқарли ва мароқли ўтди. Битирувчи курс талабаларига тумандаги бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумот берилиб, туман ривожига муносиб ҳисса қўшишга, ватанимиз тараққиёти йўлида ҳормай-толмай ишлашга чақирилди.
ПАХТАЧИДА БИР КУНДА 19 ТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида 60 ўринли 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади...
САМАРҚАНДДА ИСЛОМ КАРИМОВ ЎҚИШЛАРИ БОШЛАНДИ
Самарқанд шаҳрида “Ислом Каримов - давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзусида республика илмий анжумани бошланди.
Мазкур тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва республика хайрия жамоат фонди масъул ходимлари, вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари, таниқли олимлар келишди.
Дастлаб анжуман қатнашчилари Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва ҳайкалини зиёрат қилиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтиришди ҳамда Самарқанд давлат университетида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотоасарлар кўргазмасида бўлишди.
Анжуманнинг асосий тадбирлари 30-апрелда ўтказилиши мўлжалланган.
МАҲАЛЛАДОШИ “ИНТЕРНЕТ КАФЕ”СИГА ЎҒИРЛИККА КИРГАН ШАХС УШЛАНДИ
2019 йил 24 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс Ургут тумани Почвон маҳалласида жойлашган “Интернет кафе”га эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, у ердан 2 дона баҳоси 7 миллион сўмлик “Artel” русумли телевизорлар, 2 дона баҳоси 6,4 миллион сўм бўлган Playstation ўйин консули (қурилмаси) ва 1 дона баҳоси 3,2 миллион сўмлик notebook (компьютер)ни, жами баҳоси 16,6 миллион сўмлик “Интернет кафе” эгаси, фуқаро Э.Фга тегишли мол-мулкни ўғирлаб кетади. Бу ҳақда Ургут тумани Почвон маҳалласида яшовчи ЭФ Ургут тумани ИИО ФМБ 2-сон ИИБга ариза шаклида ёзма мурожаатида билдирган.
ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ушбу ўғирлик жиноятини Ургут тумани Почвон маҳалласида яшовчи, мавсумий ишчи, 1991 йилда туғилган фуқаро М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 27 апрель куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро М.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
УРГУТДА ЯНА 200 ТА БОЛАЖОНЛАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАМРАБ ОЛИНДИ
Ургут туманидаги Нисбот МФЙда “Мубина”, Оқмачит МФЙда “Бола кулгуси”, Жўраптепа МФЙда “Шаббода”, Қайнарбулоқ МФЙда “Ситора”, Чумчуқли МФЙда “Зулайхо она”, Жартепа МФЙда “Маржона-Марварид”, “Мунаввар она” ва “Нафосат бону” номли ҳар бири 25 ўринга мулжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди...
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАРИ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ
Қозоғистоннинг Е.А.Букетов номидаги Караганда давлат университетида ташкил этилган “Хорижий тиллар бўйича халқаро талабалар олимпиадаси”да Самарқанд давлат чет тиллари институти талабалари ҳам иштирок этишди...